Tarmoq texnologiyalari



Download 29,11 Mb.
bet27/287
Sana06.07.2022
Hajmi29,11 Mb.
#743598
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   287
Bog'liq
Tarmoq texnologiyalari

6.5.4. Ихтисослик фанлари
Олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган ихтисослик фанлари.
Ихтисослик фанлари рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
6.5.5 Малакавий амалиёт
педагогик амалиёт:умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилади ва унда талабалар олий таълим муассасаларида таълим дастури бўйича олган назарий билимларини илк бор ҳаётга татбиқ этиш малакаларини ҳосил қилади. Унинг мазмуни махсус Низом билан белгиланади.
ўқув амалиёти: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида ўтказилади унинг мазмуни тегишли фанлар ўқув дастурларида келтирилади ва унинг мазмуни махсус Низом билан белгиланади.
6.5.6 Битирув малакавий иш
Битирув малакавий иш мавзуси таълим муассасасининг битирувчиларини чиқарувчи кафедралари томонидан кадрлар буюртмачиларининг талаблари, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий ишларининг мавзуси илмий-методик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иш топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Битирув малакавий ишкасбий ва махсус фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.
Олий таълим муассасаси илмий кенгаши қарори асосида битирув малакавий ишларининг ҳимоясини ихтисослик фанлари бўйича давлат аттестацияси синовига алмаштирилиши мумкин
7 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган шароитларга белгиланган талаблар


7.1 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишига белгиланган умумий талаблар
7.1.1 Таълим дастурини ишлаб чиқишда ОТМ асосий таълим дастурининг ҳам тарбия, ҳам таълим соҳасидаги, ўзига хослиги, таълим йўналиши ва ихтисослиги, илмий мактаблар хусусиятлари, меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган, бош мақсадини белгилаб олиши лозим.
Олий таълим муассасалари асосий таълим дастурини фан, техника, маданият, иқтисодиёт, технологиялар ва ижтимоий соҳа ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб бориши керак.
7.1.2 Бакалавриат дастурини ишлаб чиқишда ОТМ битирувчиларининг умуммаданий компетенцияларини (ижтимоий ҳамкорлик, ўз-ўзини ташкил қилиш, ва бошқариш, тизимли-фаолиятли характерларини) шакллантириш имкониятлари белгилаб олиниши керак.
ОТМ ўқув жараёнининг ижтимоий-тарбиявий компонентини ривожлантириш таълим олувчиларнинг жамоат ташкилотлари, спорт, ижодий клублар, талабалар жамиятлари ишида иштирокини ривожлантиришга кўмаклашиши лозим.
7.1.3Таълим олувчиларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида компетентли ёндашувни амалга ошириш ўқув жараёнида машғулот ўтказишнинг фаол ва интерфаол шаклларини (компьютерли симуляция, иш ўйинлари, аниқ вазиятлар таҳлили ва ш.к.), дунё педагогик амалиётида қўлланиладиган замонавий таълим технологиялар, ўқитишнинг стратегиялари, методлари ва усулларини аудиториядан ташқари ишлар билан биргаликда кўзда тутиши лозим.
Фаол ва интерфаол шаклларда ўтказиладиган машғулотларнинг ялпи улуши дастурнинг асосий мақсади, таълим олувчилар контингентининг ўзига хослиги, аниқ фанлар мазмуни билан белгиланади. Талабаларнинг тегишли гуруҳлари учун маъруза типидаги машғулотлар аудитория машғулотларининг 50%идан ошмаслиги лозим.
7.1.4 Таълим олувчиларнинг ўқув юкламаси, жумладан, асосий таълим дастурини ва ОТМ томонидан таълим дастурига қўшимча тарзда киритиладиган фанларни ўзлаштириш бўйича аудитории ва аудиториядан ташқари (мустақил) ўқув ишларининг барча турларининг максимал ҳажми ҳафтасига 54 академик соатдан ошмаслиги лозим.
7.1.5 ОТМ таълим олувчиларга ўз таълим дастурини учун, жумладан, якка тартибдаги таълим дастурларини шакллантиришда иштирок этиш учун реал имкониятларни таъминлаши лозим.
7.1.6 ОТМ таълим олувчиларни уларнинг таълим дастурини шакллантиришдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириши, таълим олувчилар томонидан танланган фанлар (модуллар, курслар) улар учун мажбурий бўлишини тушунтириши лозим.
7.1.7 ОТМ бакалавриати дастури таълим олувчиларда физика, информатика ва таълимда ахборот технологиялари ҳамда амалий чет тили соҳасидаги кўникма ва малакаларни шакллантирадиган фанлар (модуллар) бўйича лаборатория практикумлари ва ёки амалий машғулотларни ўз ичига олиши керак.

Download 29,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   287




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish