6.5.3.3 Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш назарияси ва методикаси:
информатика ва ахборот технологиялари фан ва ўқув предмети сифатида. Информатика ва ахборот технологияларини умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда ўқитишнинг методик тизими, унинг асосий компоненталарининг характеристикалари.Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда информатика ва ахборот технолгияларини ўқитишнингмақсади ва вазифалари. Информатика курсининг педагогик функциялари. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг тузилмаси ва мазмуни. Информатика ва ахборот технолгияларидан умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун давлат таълим стандартлари. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда узвийлик ва узлуксизлик. Ўқув ва методик адабиётлар таҳлили. Информатика ва ахборот технологиялари бўйича дастурий таъминот. Информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқув жараёнини режалаштириш. Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда асосий дидактик принциплар. Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг ташкилий шакллари. Ўқитишни назорат қилиш ва натижаларини баҳолаш усуллари. Рейтинг тизими, тестлаш. Информатика ва ахборот технологияларини ўкитишда замонавий педагогик технологиялар, инновацион методикалар ва интерфаол усуллар. Информатика ва ахборот технологиялари хонаси ва унда машғулотлар ўтказиш методикаси. Информатика ва ахборот технологиялари курсининг асосий бўлимларини ўқитиш методикаси.
Информатика ва ахборот технологиялари курси
6.5.3.4 Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари:
алгоритм тушунчаси ва унинг асосий ҳоссалари, алгоритм ижрочилари, алгоритмларни тасвирлаш усуллари, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаси, алгоритм турлари, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий усуллари(балансировка, динамик дастурлаш ва бошқалар), алгоритмик тиллар.
Дастурлаш тиллари ва уларнинг классификацияси, машинага мўлжалланган ва процедурага мўлжалланган дастурлаш тиллари, юқори даржали дастурлаш тиллари, интерпретаторлар ва компиляторлар, дастурларни трансляциялаш, муйян дастурлаш тилининг алифбоси, буруқлар тизими ва операторлари, чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи дастурлар, массивлар, график операторлар, сатрий катталиклар билан ишлаш, функциялар ва процедуралар, ёзувлар, рўйхатлар, файллар, модулли дастурлар. Дастурлашдан практикум.
объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари; дастурлашнинг объектга йўналтирилган парадигмаси; объектга йўналтирилган лойиҳалаш; объектларни лойиҳалаш: сатрлар, стеклар, рўйхатлар, новбатлар, дарахтлар; математик объектлар: рационал ва комплекс сонлар, векторлар, матрицалар; объектлар кутубхонаси, интерфейс объектлари: бошқариш элементлари, ойналар, диалоглар; воқеалар ва ҳабарлар, объектга йўналтирилган муҳитларда ҳабарларни узатиш ва уларга ишлов бериш механизмлари, объектлар иерархияси асосида дастурларни лойиҳалаш, муайян объектга йўналтирилган дастурлаш тили ва унда дастур тузиш асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |