2 Атамалар, таърифлар, қисқартмалар
Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:
бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари (бакалавриат дастури)– талабаларнинг тарбияси ва тайёргарлик даражаси сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув режаси, ўқув курслари, фанлари (модуллари)нинг дастурларини қамраб олган ўқув-услубий мажмуалари ҳамда малакавий амалиётлар дастурлари, ўқув жараёни жадвали ва мос равишдаги таълим технологияларини амалга оширилишини таъминловчи методик материаллар;
Do'stlaringiz bilan baham: |