I Қўлланиш соҳаси 1.1Олий таълимнинг мазкур давлат таълим стандарти (ОТ ДТС) 5110700 – Информатика ўқитиш методикаситаълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлашда асосий таълим дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун мажбурий талаблар мажмуини ифодалайди.
1.2 Мазкур таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда Олий таълим муассасаси унинг асосий таълим дастурини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.