Таълим дастурининг номи
|
Малака
(даража)
|
Таълим дастурини ўзлаштиришнинг меъёрий муддати
|
Бакалавриат таълим дастури
|
Бакалавр
|
4 йил
|
4 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи
4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси –умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.
Бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
Касбий таълим дидактикаси;
Касбий таълим педагогикаси ва ташхис технологияси;
Ўқитишнинг дидактик воситалари;
Таълимнинг электрон воситалари;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги ўрни ва роли.
4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишибакалаврларнингкасбий фаолияти объектлари – умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, математик усуллар.
4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:
ўқитувчилик;
тарбиячилик;
ўқув-методик;
илмий-тадқиқот.
Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.
4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари
5110700 – Информатика ўқитиш методикаситаълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак:
ўқитувчилик: умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиси бўлиб ишлаш;
тарбиячилик: умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш;
ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;
илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш ва бошқалар.
4.5 Таълимни давом эттириш имкониятлари
Бакалавр касбий тайёргарликдан кейин турдош таълим йўналишларининг магистратурада мутахассисликлари бўйича таълимнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланадиган икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин
Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |