Тармоқли технологиялари ва интернет хизматлари. Локал ва глобал компьютер тармоқлари. Компьютерларни бир-бири билан боғлаш



Download 21,08 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi21,08 Kb.
#184750
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тармоқли технологиялари ва Интернет хизматлари

Глобал тармоқлар – бир неча мамлакатларда жойлашган ва территориал тармоқларни бирлаштириб яратилган тармоқ. У кўп сонли фойдаланувчиларга тармоқ хизматларини ва ресурсларини тақдим қилиш мақсадида яратилади. Ўзининг катта ўлчамлари туфайли ҳар бир глобал тармоқ ўз фойдаланувчиларига минглаб маълумотлар базаларини, қитъалараро электрон почтани, амалда ихтиёрий мутахассислик бўйича таълим олишни тақдим этади. Бундай тармоққа мисол Интернетдир.
Интернет – компьютерлар орқали алоқа ўрнатувчи ҳалқаро тармоқ. У кўп компьютер тармоқларини бирлаштиради ва TSR/IP қайдномаларини ишлайди ва компьютер тармоқларини тармоқлараро интерфейс – GATEWAY (шлюз) орқали бирлаштиради. Бу тармоқ турли давлат корхоналари, ўқув юртлари, хусусий корхоналар ва шахсларнинг янги компьютер технологиялари яратиш, жорий қилиш ва уларнинг шу соҳадаги ҳаракатларини бирлаштириш учун хизмат қилади. Ҳозирда у бутун дунё қитъаларини ўзига бирлаштиради. Интернет таркибидаги баъзи компьютер тармоқлари CSHET, NSFNET – ўз навбатида катта-катта тармоқлар бўлиб, ўзлари ҳам бирнеча тармоқлардан ташкил топган. Интернетнинг ишини координация қилишни NIC (Network InФорматion Centre) Стенфорт университетидаги SRI (Stanfort Researsh Institute), кўпинча SRI-NIC деб юритилувчи марказ томонидан бошқарилади. Ҳозирги кунда Интернет бутун дунёни қамраб олган глобал компьютер тармоғи бўлиб 150 дан ортиқ мамлакатда 100 миллионлаб абонентларга эга. Интернетнинг эркин кириладиган архивида инсоният фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб оладиган ахборотларга, янги илмий-технологиялардан тортиб, то эртанги кунги об-ҳаво маълумотигача билиб олиш мумкин. Айниқса, кундалик коммуникацияга муҳтож шахслар, ташкилотлар, муассасалар учун кўпинча телефон орқали тўғридан-тўғри алоқага нисбатан Интернет инфра-структурасидан фойдаланиш анчагина арзон тушади. Бу нарса, айниқса, хорижий мамлакатларда фирмалари мавжуд бўлган шахслар учун жуда қулайдир. Бундан ташқари, яқиндан босма нашрларни компьютер тармоғи орқали тарқатиш кенг йўлга қўйилди. Янги-янги электрон усулда чоп этилган журналлар сони кўпайиб бормоқда.
Интернетда компьютер тармоқлари унинг манзили ёки аниқроғи IP манзилини бeлгилаш билан аниқланади. IP манзили 32 бит узунликда ва ҳар бири 8 битдан иборат 4 қисмдан ташкил топган ва ҳар бир қисми 0 дан 255 гача бўлган қийматларни қабул қилади. Қисмлар бир-биридан нуқта орқали ажратилади. Масалан, 232.25.234.456 ёки 147.120.3.28 лар IP да иккита ҳар хил манзилни бeлгилайди. IP манзили 2 қисмдан иборат бўлади: тармоқ манзили ва унинг хост манзили. IP манзилнинг ушбу тузилишига асосан ҳар хил тармоқлардаги компьютер рақамлари бир хил бўлади. Шуни айтиш жоизки, манзилларни рақамлар билан бeлгилаш компьютер учун тушунарли, аммо фойдаланувчи учун аниқ маълумотни бeрмайди. Шуни назарда тутиб одатда адреслашнинг домен усули қўлланилади. Масалан, samdchti.uz, samdu.uz.

Download 21,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish