Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти.Ижтимоий соҳа. Фанидан якуний назорат саволлари
12-вариант
1. Меҳнат бозори иш билан бандликни таъминлашдаги глобал тенденциялар
2. Ишсизлик даражасини камайтириш, янги иш ўринларини яратиш
3. Ижтимоий суғурта турлари
Тузувчи: Н.Х.Бекмуродов
1. Дунёда ишсизлик кўрсаткичининг қисқариши борасидаги олға силжиш иш сифатининг яхшиланиши билан кечмайди, дейилади Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг «Бандлик ва ижтимоий соҳа истиқболлари: 2019 йил тенденциялари» маърузасида.
Бандлик сифатининг пастлиги глобал меҳнат ташкилотларининг асосий муаммоси ҳисобланади, чунки Халқаро меҳнат ташкилотининг (ИЛО) янги ҳисоботига кўра, миллионлаб одамлар номуносиб меҳнат шароитларига рози бўлишга мажбур.
Янги маъруза - «Бандлик ва ижтимоий соҳа истиқболлари: 2019 йил тенденциялари» учун тўпланган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилда бутун дунёда ишлайдиган 3,3 миллиард кишидан кўпчилик иқтисодий хавфсизлик, моддий фаровонлик ва имкониятлар тенглигига етарли даражада эга бўлмаган. Бундан ташқари, бутун дунёдаги ишсизликнинг қисқариши иш сифатининг яхшиланишида акс этмаяпти.
ХМТ томонидан эълон қилинган маърузада муносиб меҳнатда бир қатор жиддий камчиликлар сақланиб қолаётгани ёдга олинади ва жорий суръатларда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ), айниқса 8 БРМда баён қилинган барча учун муносиб меҳнатга эришиш кўп мамлакатлар учун нореал бўлиб кўринади.
«8 БРМ – нафақат тўлиқ бандлик, балки ушбу бандликнинг сифати ҳамдир», - деди Дебора Гринфилд, Сиёсат бўйича ХМТ бош директорининг ўринбосари. «Тенглик ва муносиб меҳнат барқарор ривожланиш асосидаги иккита устун саналади».
Ҳисоботда янги технологиялар туфайли амалга оширилган айрим бизнес моделлар меҳнат бозорининг бандликдаги расмиятчилик ва хавфсизлик, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат стандартлари каби соҳаларида мавжуд ютуқларга путур етказиши ҳақида огоҳлантирилади.
Ишга жойлашиш ҳар доим ҳам муносиб ҳаётни кафолатламайди, - деди ХМТ Тадқиқотлар бўйича директор, Дамиан Гримшоу,. “Масалан, 700 миллион киши банд бўлишларига қарамай, ўта ёки мўътадил қашшоқлик шароитида яшамоқда.
Юқорида қайд этилган муаммолар орасида иш кучида иштирок этишда гендер тенглиги тафовутини бартараф этиш борасида олға силжиш йўқ. Аёлларнинг фақат 48 фоизигина иш билан банд. Аёллар ҳам салоҳиятли, бироқ етарли даражада фойдаланилмаётган ишчи кучининг катта қисмини ташкил этади. Яна бир муаммо норасмий бандлик сақланиб қолаётганидадир. 2 миллиард ишчи, ёки дунёдаги иш кучининг 61 фоизи норасмий банд дея таснифланган. 25 ёшгача бўлган ёшларнинг ҳар беш нафаридан бир нафаридан ортиғи иш, маълумот ёки профессионал тайёргарликка эга эмаслиги ҳам хавотир туғдиради. Чунки бу ҳолат уларнинг келажакда ишга жойлашиш истиқболини хавф остига қўяди.
Йиллик ҳисоботда айрим муваффақиятлар ҳам ёритилган. Агар жаҳон иқтисодиёти катта инқирозни четлаб ўтишга муваффақ бўлса, кўплаб мамлакатларда ишсизликнинг янада камайиши прогноз қилинган. Сўнгги 30 йил ичида ўрта даромадли мамлакатларда ишлаётганларнинг қашшоқлиги сезиларли даражада камайди. Таълим ва профессионал тайёргарликка эга бўлаётганларнинг сони эса ортди.
Минтақалар бўйича асосий хулосалар:
Африка
Минтақа меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 4,5 фоизигина ишсиз ҳисобланади, 60 фоизи эса иш билан банд. Бироқ яхши ишлаётган меҳнат бозори ўрнига бу ҳолат кўпчилик ишчиларда хавфсизлик, муносиб маош ва ижтимоий ҳимояга эга бўлмаган паст сифатли ишга киришдан ўзга танлов мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Прогнозларга кўра, иш кучи йилига 14 миллиондан ортиқ кўрсаткичга кўпаяди. 2020 йилгача иқтисодий ўсиш суръатлари тез ўсаётган ишчи кучи учун етарли даражада сифатли иш ўринларини яратиш учун жуда паст бўлади.
Шимолий Америка
Ишсизлик даражаси 2019 йилда энг паст кўрсаткич – 4,1 фоизга етиши кутилмоқда.
Бандликнинг ўсиши ва иқтисодий фаоллик 2020 йилда пасайиши прогноз қилинмоқда.
Таянч маълумотга эга кишилар олий маълумотлиларга қараганда икки марта кўпроқ ишсизга айланадилар.
Субминтақа рақамли иш платформалари соҳасида етакчи саналади. Бундай ишнинг синчковлик билан олиб бориладиган мониторинги сиёсатчилар учун авж олаётган муаммо ҳисобланади.
Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатлари
Иқтисодий ўсишнинг тикланишига қарамай, бандлик 2019 ва 2020 йилларда 1,4 фоизгагина ўсиши кутилмоқда.
Минтақадаги ишсизлик кўрсаткичининг нисбатан секин пасайиши турли мамлакатлар меҳнат бозоридаги хилма-хил шароитларнинг натижаси саналади.
Норасмийлик ва паст сифатли иш бандликнинг барча турларида мавжудлигича қолади.
Араб давлатлари
Минтақадаги ишсизлик 2020 йилга қадар 7,3 фоиз кўрсаткичида барқарор қолиши прогноз қилинмоқда. Ишсизлик Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлиги Кенгашига кирмаган мамлакатларда ушбу Кенгашга кирганларга қараганда икки марта кўп. Меҳнат қилаётган мигрантлар минтақадаги жами бандликнинг 41 фоизини ташкил этади. Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлиги Кенгаши мамлакатларида эса жами меҳнат қилаётганларнинг ўртача ярмидан кўпи мигрантлар ҳисобланади. Аёллар ўртасидаги ишсизлик кўрсаткичи 15,6 фоиз. У эркаклар ишсизлиги кўрсаткичига қараганда уч марта кўпроқ. Ёшлар ҳам ишсизликдан азият чекмоқда. Ёшлар ўртасидаги ишсизлик катта ёшдаги аҳоли ишсизлигига қараганда тўрт марта юқори.
Осиё ва Тинч океани
Аввалги йилларга қараганда секин суръатларда бўлсада, иқтисодий ўсиш давом этади.
Прогнозларга кўра, минтақадаги ишсизлик 2020 йилгача 3,6 фоиз даражасида қолади, бу эса жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан паст.
Трансформация ишчиларни қишлоқ хўжалигидан чиқариб олди, бироқ бу иш сифати сезиларли даражада яхшиланишига олиб келмади; ишчиларнинг катта қисми иш кафолати, ёзма шартнома ва даромадларнинг барқарорлигига эга эмас.
Айрим мамлакатларда ижтимоий ҳимоя сезиларли даражада кенгайтирилганига қарамай, қашшоқлик даражаси энг баланд мамлакатларда у жуда паст кўрсаткичда қолмоқда.
Европа ва Марказий Осиё
Шимолий, Жанубий ва Ғарбий Европада ишсизлик сўнгги ўн йил ичида энг паст кўрсаткичда ва 2020 йилгача пасайишда давом этади. Шарқий Европада банд кишилар сони 2019 ва 2020 йилларда 0,7 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бироқ иш кучининг қисқариши бир вақтнинг ўзида ишсизлик кўрсаткичининг пасайишини ҳам англатади. Айрим мамлакатларда узоқ вақт давом этган ишсизлик 40 фоизга етади. Марказий ва Ғарбий Осиёда норасмийлик ҳали ҳам кенг тарқалган (43 фоиз). Ишлаб туриб қашшоқ бўлиш, ишнинг ёмон сифати ва меҳнат бозоридаги доимий нотенглик муаммолигича қолади.
Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бандликка оид маълумотлар тақдим этилган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 19 миллионга яқин бўлса, банд аҳоли сони 13 миллиондан зиёд. Уларнинг 5 миллиондан ошиғи расмий секторда, 8 миллионга яқини норасмий секторда банд. Хорижда ишлаётганлар сони эса 2 миллион 300 мингдан зиёдни ташкил этади.
2. Мустақиллик йилларида аҳоли турмуш даражасини ошириш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда.
Меҳнат бозорида ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, жами аҳолига нисбатан иш билан таъминлаш улуши юқори бўлмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар эса, барча соҳаларда ўз қобилиятини намоён этмоқда. Бинобарин, мамлакат тақдири учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган, мустақил ва янгича фикрлайдиган ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш вазифаси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Меҳнат бозоридаги вазиятни холисона баҳолаш, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш ҳамда меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш тартибини шакллантиришда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ҳамда Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлаш масалаларини ўрганиш натижаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Меҳнат ресурслари баланси маълумотларига кўра, 2015 йилда республиканинг жами меҳнат ресурслари 18,3 млн кишини ташкил этиб, шундан 99,4 фоизи меҳнатга лаёқатли аҳолини, қолган қисми эса ишлаётган ўсмирлар ва пенционерларни ташкил қилади.
Бундан ташқари алоҳида кўрсатиб ўтиш жоизки, меҳнат ресурсларининг 75,3 фоиз қисми ёки 13,8 млн нафари иқтисодий фаол аҳоли тоифасига, шундан 13,1 млн нафари иш билан банд аҳоли тоифасига киради. Бундан кўринадики, иқтисодий фаол бўлган аҳолининг иш билан бандлик даражаси 94,8 фоизни ташкил эт¬моқда. Меҳнат ресурслари таркибидаги қолган 4,5 млн нафари иқтисодий нофаол аҳоли бўлиб, улар жа¬ми меҳнат ресурсларининг 24,7 фоиз қисмини ташкил қилади. Юқорида келтирганимиздек, 2015 йил якунига кўра аҳолининг иш билан бандлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисабатан 94,8 фоизни, меҳнат ресурсларига нисбатан эса 71,4 фоизни ташкил этди.
Мамлакатда кичик бизнес ривожи учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари самарали ишлаётганлиги туфайли, аҳолининг ишбилармонлик қоби-лияти кенгайиши, ёшларда тадбиркорлик ташаббуси ортиши кузатилмоқда. Бу жиҳатлар ўз навбатида, истиқболли таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида рағбатлантиришга катта йўл очиб бермоқда. Натижада, иш билан банд аҳолининг аксарият қисми айнан кичик бизнес соҳасида меҳнат қилмоқда, тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса ортмоқда. КБХТ ривожига кенг йўл очиб берилганлиги аҳоли бандлигининг ошиши ва даромадлари ўсишида муҳим омил бўлиш билан бирга, иқтисодиётни изчил ривожлантирувчи, жамият барқарорлигини таъминловчи кафолат воситаларидан бирига айланди.
Бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, иқтисодиёт ривожланишига, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил ўсишига мустаҳкам замин яратмоқда. Даромадлар ортиб бориши эса, ўз навбатида, оилаларнинг моддий аҳволини сифат жиҳатдан ўзгартиряпти. Бу энг муҳим, таъбир жоиз бўлса, устувор аҳамиятга эга. Бунда саноат корхоналарини модернизация қилиш, замонавий технологиялар билан таъминлаш жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш имконини бермоқда.
Қайд этиш керакки, саноат тармоқларини ривожлантириш, чуқур қайта ишланган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, қишлоққа саноатни олиб киришни самарали ташкил этиш ҳудудларда ишлаб чиқариш кучларини мутаносиб равишда жойлаштириш имкониятларини кенгайтирмоқда. 2015 йилда аҳоли бандлиги бўйича амалга оширилган ишлар натижасида тармоқлар тузилмасида қуйидаги манзара ҳосил бўлди:
• саноатда 1668,3 минг киши, жами бандликдаги улуши 12,8 фоиз;
• қишлоқ ва ўрмон хўжалиги улуши 27,7 фоиз;
• қурилишда 1248,5 минг киши, жами бандликдаги улуши 9,6 фоиз;
• транспорт ва алоқада 710,7 минг киши, жами бандликдаги улуши 5,4 фоиз;
• савдо ва умумий овқатланишда 1481 минг киши;
• ижтимоий соҳаларда 3053 минг киши, жами бандликдаги улуши 23,4 фоиз;
• КБХТнинг жами бандликдаги улуши 78 фоизни ташкил этди.
Республикамизда вақтинча ишсизлик мавжудлиги сабабларидан бири - ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликдир. Яъни, иш билан банд бўлмаган аҳолининг катта қисми малакасиз ходимлар ва меҳнат бозорига биринчи марта чиқаётган ёшларни ташкил этмоқда. Аксинча, иқтисодиёт тармоқларида юқори малакага ва иш тажрибасига эга бўлган кадрларга талаб ортиб бормоқда.
Иқтисодий фаол аҳоли бандлигини ҳудудлар бўйича тақсимланишини таҳлил қиладиган бўлсак, бунда ўзига хос жиҳатларни кузатиш мумкин.
Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси (65 %), Жиззах (63,4 %), Наманган (67,5 %), Қашқадарё (70,1 %) ва Сурхондарё (71,4 %) вилоятларида меҳнат ресурсларининг, яъни аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси пастлиги кузатилади. Шунинг ҳисобига мазкур минтақаларда банд аҳолининг жами меҳнат ресурсларидаги улуши республика кўрсаткичига нисбатан анча паст кўринишга эга. Ушбу ҳолатлар мазкур ҳудудлардаги демографик жараённинг мураккаблиги билан боғлиқ.
Иккинчидан, ҳудудлар бўйича аҳоли ва меҳнат ресурсларининг нотекис тақсимланганлиги сабабли иш билан банд бўлганлар сонига кўра вилоятлар ўзаро фарқланади. Жумладан, юқорида қайд этиб ўтилганидек, республика бўйича жами иш билан банд аҳолининг улуши юқори бўлган ҳудудларни Самарқанд (11,1 %), Фарғона (10,9 %), Қашқадарё (9,4 %), Андижон (9,3 %), Тошкент (8,8 %) ва Наманган (8,3 %) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (8,4 %)ни ташкил этган бўлса, Сирдарё (2,7 %), Навоий (3,2 %), Жиззах (3,4 %) ва Хоразм (5,3 %)га тенг эканлигини кўриш мумкин.
Учинчидан, ишлаб чиқариш кучлари нотекис жойлашганлиги сабабли ҳудудий тармоқларда бандлик турлича кўринишга эга бўлиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Навоий, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида аҳолининг саноат, қурилиш, транспорт соҳаларида бандлиги нисбатан юқори. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида юқори дейиш мумкин.
Қайд этилган мулоҳазалар мамлакатимизда иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш лозимлигини кўрсатади. Бунинг учун эса, «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси»ни янада такомиллаштирган ҳолда «Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва истиқбол балансини ишлаб чиқиш методикаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда республика ҳудудларида уни амалиётда қўлланилишини жорий этиш лозим.
Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз баланслари қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилади:
• аҳоли бандлигини, биринчи навбатда, ёшларни ва меҳнатга лаёқат ёшига етган ва биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётганлар бандлигини таъминлаш учун иш ўринлари ташкил этиш параметрларини аниқлаш;
• меҳнат бозори талаб ва таклифи баланси ва тузилмасидаги номутаносибликни баҳолаш;
• ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегиясини ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозори истиқболини аниқлаш;
• таълим муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш миқдорини аниқлаш.
Ушбу методикада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг намунавий тузилмаси. Истиқболни белгилашда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни бартараф қилиш учун мазкур намунавий тузилмада кўрсаткичлар номи, уларни ҳисоблаш алгоритми, ҳисобот баланси, баҳода (жорий йил) ва прогноз баланси (келгуси йил) ўз аксини топиши керак.
Шунингдек, намунавий тузилма сатрларида: меҳнат ресурслари сони, яъни иқтисодий фаол ва иқтисодий нофаол аҳоли сони турлари бўйича; ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талаб ҳамда улар ўртасидаги фарқ (баланс «+» ёки «-» ) турлари бўйича; тоифалар кесимида аҳолининг ишга жойлаштириш даражаси бўлиши лозим.
Иккинчидан, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш учун маълумотлар тақдим этиш схемаси. Ушбу схемада маълумотлар мазмуни (номи)ни, маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идора номини, маълумотни тақдим этиш муддатини ҳамда қаерга тақдим этилаётганини аниқ кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Учинчидан, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқишнинг ташкилий схемаси. Схема чора-тадбирлар номи, амалга ошириш босқичлари ва муддатлари ҳамда ижро учун масъул ташкилотларни қамраб олган ҳолда қуйидаги тўртта йўналишда бўлиши лозим:
• маълумот базасини шакллантириш;
• ҳисобот балансини ишлаб чиқиш;
• прогноз балансини ишлаб чиқиш;
• уларнинг амалиётда қўлланилиши.
Юқорида қайд этилган намунавий тузилма ва схемалар ишлаб чиқилиб, тасдиқлангандан кейин республиканинг мутасадди вазирлик ва идоралари ушбу тузилма ва схемалар асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот балансини ишлаб чиқиш лозим.
Шунингдек, ҳисобот балансидан ташқари мутасадди вазирлик ва идоралар бўйича жами ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг келгуси йил учун прогноз баланси ишлаб чиқилиши зарур:
• аҳоли сонининг прогноз кўрсаткичлари (демографик прогнози);
• меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси;
• республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий, иқтисодиёт тармоғини ривожлантириш прогноз параметрлари;
• меҳнат бозорига кираётган таълим муассасалари битирувчилари прогноз кўрсаткичлари;
• давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тармоқларида кадрларга бўлган эҳтиёжларни баҳолаш тўғри¬сидаги маълумотлардан фойдаланилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида қайд этиб ўтилган методикани ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш орқали меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини, илк маротаба меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштиришни ҳар томонлама, сифатли ва объектив таҳлил қилиш, иш билан бандлик даражасини ошириш учун замин яратилади. Бу эса, анъанага кўра ҳар йил иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланиш ва амалиётдаги самарадорлигини янада ошириш имконини беради.
3. Европа иқтисодий ҳамкорлик тизимида қабул қилинишича, суғурта ташкилотлари ихтисослашган ва ихтисослашмаган асосда ўз фаолиятларини ташкил қиладилар. Ихтисослашмаган суғурта ташкилотлари суғуртанинг бир неча турлари бўйича ўз ишларини олиб борадилар. Ихтисослашган суғурта ташкилотлари 1-2 йўналишларда ихтисослашган ҳолда фаолият юритадилар. ЭҲТда суғурта гуруҳлари қуйидаги икки хилга бўлинади: узоқ ва қисқа муддатли умумий суғурта турлари.
Узоқ муддатли суғурта турларига қуйидаги этти хил суғурта йўналишлари киради:
ҳаётни ва аннуитентини суғурталаш;
никоҳ ва фарзанд таваллудини суғурталаш;
соғлиқ узлуксизлигини суғурталаш;
тонтинг суғуртаси;
капитални қайта суғурталаш;
пенсия суғуртаси;
бошқа турдаги узоқ муддатли суғурталар.
Юқоридаги узоқ муддатли суғурта турларидан бошқа халқаро амалиётда қуйидаги суғурта йўналишлари мавжуд:
бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
тиббий суғурта;
автомобилларни суғурталаш;
темир йўл вагонларини суғурталаш;
самолётларни суғурталаш;
кемаларни суғурталаш;
транспорт юкларини суғурталаш;
мулкни ёнгин ва табиий офатлардан суғурталаш;
транспорт хайдовчиларининг фукаролик жавобгарлигини суғурталаш;
кема эгаларининг фукаролик жавобгарлигини суғурталаш;
умумий жавобгарлик суғуртаси;
кредит суғуртаси;
ходимларни зарарлар эхтимолидан суғурталаш;
молиявий зарарларни суғурталаш;
суд харажатлари тўловларидан суғурталаш ва бошқалар.
Юқоридаги суғурта турлари моҳиятини очиб бериш учун уларнинг қўлланиш соҳалари билан танишамиз.
Энг анъанавий суғурта турларидан бўлган ҳаётнинг аралаш суғуртасининг бундай номланишига сабаб, унда 3 хил суғурта жавобгарлиги мужассамлаштирилганлигидадир. Мазкур суғурта турида шартномада кўрсатилган ёшга этиб, охирги бадал тўлангандан кейин компания коплама пулини тўлайди. Коплама ишсизлик ва вафот ҳодисаларини четлаб утмайди. Ҳаётнинг аралаш суғурта шартномаси 1 ойдан 6 ойгача, 1 йилга, 3 йилга, 5 йилга, 10, 15 ва 20 йилга тузилади.
Болалар ва никох туйи суғуртаси бўйича шартнома тузилган кунда боланинг ёши 15 дан ошмаган бўлиши керак. Боланинг ота-онаси, бошқа кариндош-уруглари, фарзандликка олган шахслар бундай шартномалар тузиши мумкин. Касаллиги туфайли И гуруҳ ногиронлари билан суғурта шартномаси тузилмайди. Никох суғуртасининг асосий мақсади, никох туйига қадар шартномада кўрсатилган суғурта маблағи йиғилиб, туй арафасида уни суғурталанувчига топшириш ва унга бу тантанали тадбирни амалга оширишда ёрдам кўрсатишдир. Бадал миқдори суғурта пулига мос равишда бўлади ва пулнинг суғурта муддатидаги ойларга тақсимлаш йўли билан аниқланади. Агар 21 йилдан кейин никох туйи ўтказилмаса ўтган ҳар қайси тўлиқ йил учун суғурта пулининг 3 фоиз ҳар бир тўлиқ ой учун эса, 0,25 фоиз миқдорида тўланади.
Тиббий суғурта тури суғурта ҳодисаси руй берганда даволаниш харажатларини қоплаш мақсадида, суғурталанувчилардан олинадиган бадаллар ҳисобидан шакллантирилган фонд маблағларидан моддий ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади. Тиббий суғурта икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий.
Фуқароларни қўшимча пенсияга суғурта қилиш -суғуртачи билан суғурталанувчи ўртасида шартнома тузишдан бошланади. Бундай шартномалар 25 йилдан 60 йилгача эркаклар ва 20 дан 55 йилгача бўлган аёллар билан фақат уларнинг фойдасини кўзлаб тузилади. Кушимча пенсияга суғурталанган фукаро, фақат суғурта муддати давомида ҳамда қўшимча пенсия олиш даврида бахтсизлик ҳодисаларидан ҳам суғурталанган ҳисобланади. Пенсияга чиққунгача ўтган давр суғурта муддати деб аталади. Бу муддат тугагач, агар суғурта шартномаси бўйича ҳамма бадаллар тўланган бўлса, суғурталанувчи пенсия ёшига тулгандан сўнг, уларга умрлари охиригача қўшимча пенсия тўланади.
Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ҳаётни аралаш суғурталаш қоидалари асосида шаклланиб, шу билан бирга, алоҳида суғурта сифатида ҳам амалга оширилади. Суғурта шартномаси амал қилган даврда суғурта ҳодисаси содир бўлиб колса, бу ҳолда текшириш ўтказилиб, ҳужжатлар асосида суғурта копламасининг миқдори аниқланади. Агар суғурта шартномасининг муддати тугаса, бахтсиз ҳодиса содир бўлиши муносабати билан суғурта копламаси тўланса, суғурталанган шахс вафот этса, суғурталанган шахс доимий ишлаш учун чет элга кўчиб кетса, суғурта шартномаси бекор қилинади. Шуни айтиш керакки, суғурта идоралари бахтсизлик ҳодисалари сабабини чуқур ўрганиш ва уни аниқлаш мақсадида суғурталанувчининг тиббий курикдан ўтиши учун мутахассис шифокор хузурига боришлари шарт
Юкларни суғурта қилиш учун суғурта ташкилотлари юридик ва жисмоний шахслар, юкни жунатувчилар, юкни қабул қилиб олувчилар билан шартнома тузиб, бунда суғурталашга доир асосий кўрсаткичлар келтирилади. Юклар содир этилиши мумкин бўлган барча ҳодисаларидан суғурталанади. Суғурта шартномаси юзасидан жавобгарлик юк омбордан жунатиш учун олингандан бошланади ва бутун йўл давомида юкни ортиш ва уни тушириб, қайтадан ортиш, омборда сақлаш, юк қабул қилувчининг омборига ёки суғурта гувохномасида кўрсатилган охирги пунктдаги белгиланган манзилга етказиб берилгунга қадар давом этади.
Транспорт воситаларининг ихтиёрий суғуртаси ўзининг 4 хил объектига эга:
Транспорт воситалари
Хайдовчи ва юловчилар
Транспортга тегишли қўшимча ускуналар
Асосий транспорт воситаси ёки прицепда ташилаётган йўқ.
Ахолига тегишли мол-мулкни яъни, иморатлар, уй-жойлар, квартиралар, хайвонларни суғурта қилиш учун зарурий маълумотлар аниқланади. Бунда ажратилган эр участкалари, хусусийлаштирилган турар-жой фонди ва солиқ идоралари маълумотларидан фойдаланилади. Суғурта копламасини тўлашда иморатнинг шикастланиши ва вайрон бўлишини кузга тутиш лозим. 1-каватда уни таъмирлаш харажатлари копланади. Бунда иморатни сақлаб қолиш учун кетган харажатлар копламага қўшиб тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |