Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet45/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Ойларнинг фазилатлари
99


Ибн Дурайднинг айтишича, самудийлар ойларни даймур, яъни ра-мазондан бошлар эканлар. Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Масиҳий267 бу ойларни ўз шеърида назм қилиб, бундай деган:
Самуд ойлари: маужиб кейин мужир, Мулзимга мурид ёндошади, кейин мусдир [келади]; Сўнгра ҳавбар келиб, кейин ҳавбал киради, У иккисидан кейин мавҳо туради, сўнг даймур. Добир ўтгандан кейин ҳайфал ва мусбил келиб, Ниҳоят шулар билан ойлар268 тамом бўлади.
Араблар эронликлар каби кунларини алоҳида ном билан атамади-лар, лекин улар ўз ойларидан ҳар қайси ойнинг ҳар уч кечасига ой-нинг ўша кечалардаги [кўриниш] ҳолати ва нуридан олиб алоҳида ном берганлар. Улар [маълум] ой аввалидан бошлаб, биринчи уч кечани ғу-рар дердилар, бу «ғурра»нинг жами бўлиб, ҳар бир нарсанинг «ғурра»-си унинг аввали демакдир. Баъзилар: «ундоқ эмас, шу уч кечада ҳилол «ғурра»269 сингари кўрингани учун шундай аталади»,— дейдилар.
Кейинги уч кеча [4—6] нуфал дейилган. Бу «танаффала» сўзидан олинган бўлиб, «эҳсон қилиш лозим бўлмаган ҳолда эҳсон эта бошлади» демакдир. Баъзилари иккинчи уч кечани шуҳб270 деб атаган [лар].
Кейинги уч кеча [7—9] туса271 дейилган, чунки унинг охиргиси тўққи-зинчи кечадир. Баъзилари учинчи уч кечани «буҳр»272 деб атаган, чунки бу кечаларда қоронғулик ғолиб бўлади.
Кейинги уч кеча [10—12] ушар273 дейилган, чунки уларнинг аввал-гиси ўнинчи кечадир.
Кейинги уч кеча [13—15] бийз274 дейилган, чунки улар ой чиқиб турганлиги сабабли аввалидан охиригача оқ бўлади.
Кейинги уч кеча [16—18] боши қора, гавдаси оқ қўйга ўхшатилиб,
64 дура дейилган, || чунки у кечаларнинг авваллари қоронғидир. Буни ки-
йидган совутга ўхшатиш асослироқдир, чунки [совут] кийган киши бо-
шининг ранги баданининг [совут билан ўралган] бошқа қисми рангига
мухолиф бўлади.
Кейинги уч кеча [19—21] кўп қисмлари қоронғи бўлганидан зулам275 дейилган.
Кейинги уч кеча [22—24] ҳанодис276 дейилган. Уларни қораликлари сабабли дуҳм277 деб ҳам атаганлар.
Кейинги уч кеча [25—27] даодий дейилган, чунки улар ойнинг «қолдиқ» [кечаларидирлар]. Айтишларича, бу [ном] туянинг юришидан олинган. У бир оёқни олдинга ташлагач, унинг кейинидан шошилиб бошқасини ташлайди.
Кейинги уч кеча [28—30] муҳоқ дейилган, чунки [бу кечаларда] Қа-мар ва ой тамом бўлади.
Араблар ойнинг бир қанча кечаларини алоҳида номлар билан ата­ганлар. Масалан, ойнинг охирги кечасида ой кўринмай қолади [шунинг учун бу кеча] сарор278 деб аталади, бу кеча қоронғи бўлганлиги учун фаҳама279 деб ҳам аталади. Бу [кечада] ой кулчаси Қуёшдан қутули-ши280 сабабли буни баро281 ҳам дейилган. Шунингдек, ойнинг охирги кунини наҳир282 деб атайдилар, чунки у кун ойнинг бўғзига тегади, яъни унинг бўғзида бўлади.
Шунга ўхшаш ойнинг ўн учинчи кечаси саво, ўн тўртинчиси бадр кечаси деб аталади, чунки бунда Ой тўлиб нури ҳам тўла бўлади. Ҳар
нарса тугал бўлеа, «бадр бўлади» дейишади. Чунончи, ўн минг дирҳам-ни «бадра» дейилган, бу табиий [шундай] бўлмаса ҳам, сўзда маълум ададнинг тамоми ва ниҳоясидир.
Улар, яъни араблар ойларда ҳафта кунларини ишлатардилар. У кунларнинг қадимги номлари мана булар: аввал — яъни якшанба, аҳван, жубор, дубор, муънис, аруба, шиёр. Шоирлардан бири кунларни эслатиб, бундай деган:
Яшашни умид қиламан ва ўлимим283, албатта, Аввалда, ё аҳванда, ё жуборда,
Ёки ундан кейин келувчи дуборда, агар бундан ўтсам, Муънисда, ё арубада ёки шиёрдадир.
Кейин араблар ҳафта кунларини бошқа номлар билан атадилар: ал-аҳад, ал-иснон, ас-сулос, ал-арбио; ал-ҳамис, ал-жумъа, ас-сабт.
Араблар ой бошини ҳилол кўринишидан ҳисоблайдилар. Ислом ди-нида ҳам шундай йўл тутилди. Чунончи олий тангри: «Улар [одамлар] сендан ҳилоллар ҳақида сўраса, булар одамлар ҳамда ҳаж учун вақт-ларни аниқлайдилар, деб жавоб бер!»284 деган.
Сўнгра бундан бир неча йиллар бурун фалокат юз берди, ёқимсйз аломат ва илмсиз бир гуруҳ пайдо бўлди. Улар [ҳадисни] ўринсиз маъ-нога йўйишга тутунганликлари, равшан маъно олувчиларни рост ва ёлғон гаплар билан койишга киришганликлари сабабли яҳудий ва хрис-тианларга назар ташладилар, шунда уларнинг ўз ойларини ҳисоблаб чиқариш ва рўза вақтларини билишда фойдаланадиган жадвал ва ҳи-соблари бор эканини, мусулмонларнинг эса, ҳилолни кўришга ва Ой­нинг нурга қопланган қисмини ҳамда кўринадиган ярми билан кўрин-майдиган ярми ўртасидаги умумийликни кузатишга мажбур эканлик-ларини сездилар. Мусулмонларнинг ҳилол вазиятларини, ботар жойлари ва турган ўринларини, кучлари етганча, синчиклаб текширгандан ке­йин, унинг кўрилганида [яна] шак-шубҳада бўлиб, ихтилоф қилишлари ва бир-бирларига тақлид этаётганларини аниқладилар.
Сўнгра у гуруҳ астрономия олимларига мурожаат қилдилар. Астро-номлар араб ойларининг аввалларини ҳар хил ҳисоблаб, турли жадвал-лар орқали билиш [ҳақидаги маълумотлар] билан бошланган зиж ва китобларини таълиф этдилар. || [Ҳалиги билимсизлар] у жадвалларни 65 ҳилолларни кўриш учун ишланган гумон қилдилар ва улардан баъзи-ларини олиб, уни Жаъфар ас-Содиқ285 алайҳиссаломга нисбат бердилар ва бу пайғамбарлик сирларидан биттаси деб даъво қилдилар.
Бу ҳисоблар иккала ёритқичнинг кўриниб турган ҳаракатларига эмас, ўртача, яъни мўътадиллаштирилган ҳаракатларига асосланган-дир. Улар ой йилининг уч юз эллик тўрт ва олтидан бир куни бўлиб, йил ойларининг олтитаси тўла [ўттиз кундан], олтитаси [ўттиздан] кам бў-лишига, зижларда кўрсатилиши ва ойларнинг сифатларига тегишли китобларда баён этилишича, ҳар бир тўлиқ Ойнинг нотўлиқ Ой ёнида туришига асосландилар.
Қачон ўша [жадваллар] орқали рамазон ва шаввол аввалларини аниқламоқчи бўлишса, улар кўпинча лозим вақтдан бир кун олдин бўлиб чиқаверган. Шунда у [нодонлар] хатога [йўл] қўйиб, пайғамбарнинг — худо унга раҳмат ва салом ёғдирсин — «янги Ойни кўриб рўзага киринг ва^ уни кўриб рўзадан чиқинг!» деган сўзини ғалат тафсир қилиб, «янги Ойни кўриб рўзага киринг» сўзининг маъноси «Ой кўрилган куни кеч-

100 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлйр

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish