Таржима назарияси ва амалиёти кафeдраси


Таржима: лингвистик назариядан когнитив модель сари йўл



Download 433 Kb.
bet9/20
Sana22.02.2022
Hajmi433 Kb.
#104110
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Абдирауслов Б Диссертация тайёр

1.3. Таржима: лингвистик назариядан когнитив модель сари йўл
Таржимашунослик фан сифатида мустақил равишда оёққа туриш даври асрларга чўзилиши мобайнида илк даврдадиний матнлар таржимаси, сўнг фалсафий ва табиий фанларга оид бўлган матнлар таржимаси, кейинчалик эса адабий матнлар таржимасига асосланган. “Таржиманинг биринчи назариячилари таржимонларнинг ўзлари бўлиш билан бир қаторда, улар ўзларининг ва касбдошларининг тажрибаларини умумийлаштириб бир тизимга солиб назарий асосларга замин яратиб борганлар. Албатта бу каби кузатишларни жуда махоратли таржимонлар олиб бориб, уларнинг илк назарий қадамлари хозирги кун нуқтаи назаридан жуда содда кўринса хам, кейинчалик изчил бир тизимни шакллантирмаган бўлса хам, улар томонидан келтирилган қатор мулохазалар шак-шубхасиз қизиқишни уйғотади” [50,12].
Амалий таржимонлар ўзлари томонидан қўлланилган услубларни тушунтиришга харакат қилиб, матнни индивидуал идрок этиш, оригинал ёки таржима матнига нисбатан бўлган “холислик” ёки “сотқинлик” муносабатлари асосида, яъни таржима жараёнида эркинлик ёки сўзма-сўз таржимани танлаш хохишини асослашган. Замонавий таржимонлик намоёндалари эркин ёки сўзма-сўз таржимани танлаб хали хануз атамалар асосида ўз танловларини тушуниришга харакат қилишади: “Free translation Translation in which more emphasis is given to the overall meaning of the text than to the exact wording. Literaltranslation Translation that closely adheresto the wording and construction of the sourcetext” [4] – эркин таржима алохида сўзларнинг эмас балки бутун бир матннинг мазмунини беришга интилишдир. Сўзма-сўз таржима сўзлар ва конструкциялар орқасидан қувишдир.
В.Н. Комиссаровнинг даражали эквивалентлик назариясига асосан, сўзма-сўз таржима бу “оригинал матннинг расмий коммуникатив-норелевант (расмий) элементларини таржимада қайта яратувчи тури бўлиб, бу холда ёки тилнинг нормалари бузилади, ёки баён этилган мазмун ёки фикр таржимада берилмай қолиб кетади” [33,43]. Эркин таржима эса “эквивалентликнинг қуйи даражасига мос келса хам адекват деб тан олинади. Таржиманинг бу тури таржиманинг норматив талабларига жавоб бериб мазмунда мухим, жиддий йўқотишларга олиб келмайди. Бироқ оригинал матн мазмунидан хаддан ортиқ четга чиқиш эркин таржимани ноэквивалент, ноадекват таржимага айлантириб қўйяди, яъни бу таржима эмас балки, кўчирма ёки оригинал матн мавзуси бўйича мустақил фикр баёноти шаклини олади” [33,34].
Таржима назарияси академик фан сифатида 50 йилдан ортиқ фаолият кўрсатмоқда, ва бу вақт фанда эришилганаксарият ютуқларини дидактик мақсадлар, яъни коммуникатив ёндашув асосида чет тилига ўргатиш каби йўналишларга сарфланган. Айнан шу вақтда тилшуносликда компаравистика ва контрастив тахлил (контрастив/конфронтатив/қиёсий тилшунослик) мустахкам ўринларни эгаллади, бу вазият Ж.-П. Вине, Ж. Дарбельне, Ж. Мунэна, Ю. Найда, Дж.К. Катфорд каби олимларнинг таржимани лингвистик муаммоларига бағишланган илмий тадқиқот ишларида ўз аксини топган. Шу тарзда, В.Н. Комиссаров Ж. Мунэннинг лингвистик таржимашунослик ривожига қўшган хиссасини қуйидагича бахолайди: “Авваламбор, олим таржиманинг мумкин бўлиш ёки бўлмаслик хақидаги фикрларни тил хақидаги замонавий концепциялар асосида юқори илмий даражада талқин қилади. Таржима учун лингвистик муаммолар уч турга бўлинади: тил белгилари семантикасининг ўзига хослиги, нолисоний борлиқни акс эттириш учун тил орқали пайло қилинадиган “дунё манзараларининг” мос эмаслиги, ва борлиқнинг акс этирилишида, маданиятда ва турли тилли халқларнинг цивилизацияси ривожидаги фарқлар.
Ю.Найданинг илмий тадқиқот ишларига хаволалар келтирар экан, Ж.Мунэн таржима жараёнидаги қийинчиликларни кўрсатиб ўтиб, ушбу қийинчиликлар экология, моддий маданият, ижтимоий маданият, дин ва тилшунослик билан боғлиқлигини таъкилайди... Ж. Мунэн лингвистик қарама-қаршиликларнинг мухимлиги асосида таржимани мохиятини асослаб беради. Олим таржима муаммоларини батафсил ўрганиб, уларни тилнинг лексик тизимига боғлиқ бўлган муаммолар, маданиятлар сонининг кўплиги, “дунё манзараси”нинг кўп сонлилиги каби омилларга боғлаб, таржиманинг синтактик аспектларини хам ўрганади. Ушбу йўналишларнинг хар бирида таржимага нисбатан лингвистик ёндашувнинг янги имкониятларини очиб, таржимани лингвистик атамалар ва тушунчалар ёрдамида назарий нуқтаи назардан урганиш учун замин яратади [47,37].
Шу тарзда, таржима назарияси фани йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида таржимашуносликка булган лингвистик нуктаи назарларнинг ривожланиши боис кўп қиррали, мураккаб, ўз тадқиқот объектига эга фан сифатида шакилланиб, келажакда умумий илмий парадигма доирасида дескриптив ёндашув талаб қилади.
1972-йилда Копенгагенда амалий лингвистикага бағишланган III Халқаро конгрессда Джеймс Холмс ўзининг таржимага бағишланган “The Name and Nature of Translation Studies” докладида [71] интегратив ёндашув доирасида таржимани ўрганиш учун унга бўлган муносабатни ўзгартириш кераклигини айтди. Авваламбор олим назарий фаннинг ривожланиши йўлидаги уч асосий тўсиқни ажратиб кўрсатди:
- фаннинг турли сохаларида фаолият олиб бораётган олимлар тарқоқ холатда бўлиб, уларнинг мулоқоти учун умумий бир каналнинг мавжуд эмаслиги;
- фаннинг ушбу йўналиши учун аниқ бир номнинг йўқлиги;
-фаннинг структураси ва имкониятлари хақида умумий фикрнинг йўқлиги.
Сўнг Дж.Холмс ўзининг интегратив концепциясини таклиф қилиб, ушбу концепция асосида таржима назариясининг илмий асосланган ва иерархик ташкил қилинган аспектларини таклиф қилди. Олим ушбу аспектларни “Translation Studies” деб номлаб уларда тадқиқотларнинг икки асосий йўналишини белгилаб берди: “аниқ” (pure) ва “амалий” (applied) таржимашунослик.
Биринчи йўналиш назарий ва дескриптив турларга бўлиниб, қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:
1. таржима махсулотининг синхроник ва диахроник ўрганилиши;
2. таржима жараёнининг психологик тадқиқоти;
3. таржима функцияларининг ижтимоий тадқиқоти.
Амалий таржима йўналиши таржима дидактикаси, таржимоннинг ёрдамчи воситалари, хамда таржимоннинг жамиятдаги ўрнини ва ролини белгилаб берувчи таржима танқидива таржима сиёсати асосида шаклланади.Бу холат янги фаннинг ривожланиши йўлларини аниқлаб берди ва тадқиқотчилик фаолиятидаги янги йўналишларини чегаралади.
Тарихан бу қадам янги инновацион қадам хисобланиб, таржимонлик фаолияти натижаларини сифатини бахолаб унинг хали шаклланмаган мезонларини аниқлади. Бунга қарамасдан хали-ханузгача баъзи тадқиқотчилар таржима хақидаги фанни амалий тилшуносликнинг бир бўғини сифатида талқин қилиб таржимонлик фаолияти натижасини олдинги қаторга суриб чиқадилар, яъни оригинал ва таржима матнлари ўртасидаги муносабатни, улар билан боғлиқ бўлган эквивалентлик категориясини. Ушбу кўринишда таржима жараёни кодлаш операицяси сифатида тушунилади, яъни бир тилни иккинчи тил коди орқали кодлаш жараёни.
Дж.Холмс тадқиқотининг бутун мухилилигини тан олган холда, шуни таъкидлаш лозимки таржимани назария сифатида талқин қилишга уринишлар доимий равишда лингвистик фикрлар таъсири остида бўлган. Шу тариқа таржима назариясининг асоси бўлиб дескриптив лингвистика хизмат қилади (“умумий таржима назарияси”, “хусусий таржима назариялари”, “махсус таржима назариялари”), ушбу қисм таржима жараёнини қонуниятларини объектив тасвирлаб, ушбу жараёнда қатнашувчи тилларнинг функциялари ва тизимлари асосида амалга оширади. Бошқача қилиб айтганда, таржима назарияси бўлиши керак бўлган ходисани эмас, балки талқин қилинаётган ходисани ташкил қилувчисини тасвирлайди. Бироқ таржиманинг лингвистик механизмини тасвирлаш асосида таржиманинг методлари, услублари, қоидалари ва принципларини шакллантириш имконияти прайдо бўлади, улар асосида таржимон таржима муаммолари ва ўзининг олдида пайдо бўладиган яна бошқа қатор масалалар ечимини топади [71].
Хозирги даврда таржима маданиятлараро мулоқотда асосий функцияни бажаради, ва бу орқали инсониятга фойдали ва керакли маълумотни ўзлаштиришга ёрдам беради. Хар қандай маълум бир мақсадга йўналтирилганмулоқотнинг асосини, борлиқни ва инсон фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи маълумот ташкил қилади.Тилда ўз аксини топувчи объектлар белгилари тизимига қараганда хам бойроқ концептуал категориялардан ташкил топган, когнитив борлиқни акс эттирувчи тил бирликлари эвазига жамият ичида ва ундан ташқарида мулоқот мавжуд бўлади. Барчаси эмас, бироқ аксарият концептуалкатегориялар лингвистик категорияларга бош бўлиб, маданиятлараро мулоқотга асос бўлиб хизмат қилади, нафақат бир тил доирасида, балки икки ва ундан ортиқ тиллар доирасидаги мулоқотни вужудга келтириб бизнинг дунё хақидаги тасаввурларимизни ва унга бўлган муносабатимизни ўзга тил ва ўзга маданият сохибларига етказиб беради.
Маданиятлаларо мулоқот замон ва маконга боғлиқ бўлган вазиятларда воситачи орқали амалга оширилади. Хар бир алохида вазият инсонлар бир бирига нима хақида маълумот бериб, қай тарзда мулоқотга киришишларини аниқлайди, ва айнан шу компонентлар инсонларнинг мулоқот услубини аниқлаб беради. Вазиятлар универсал эмас, бироқ маданий мухитга боғлиқ ва хосдир, ушбулар ўз навбатида аниқ вазият асосида маълум бир мухитни яратишга ёрдам беради. Шу тариқа тил маданиятнинг бир қисми сифатида талқин қилинади, мулоқот эса – маданий таъқиқлар натижаси асосида вужудга келган мулоқот вазиятларидир.
Замонавий таржимашунослик - таржимани маданиятлараро мулоқотнинг бир шакли сифатида талқин қилади, маданий контекстга таяниб маданиятни мураккаб тизим деб билади, ушбу тизим ўз навбатида адабиёт, фан ва технологиялар каби кичик тизимларга бўлинади. Бу нуқтаи назардан маданият инсон хаётининг ижтимоий шартли аспектларининг барчаси билан боғлиқдир, албатта таржима ижтимоий холат, маданий тажриба тури, унинг натижасига мулоқот иштирокчилари когнитив ва норматив холатлари сифатида қарайдилар. Норма бу хатти-харакатларнинг маълум бир вазиятдаги аниқ бир тури (биринчи ўринда коммуникатив).Шу билан бирга таржимон учун мазмуннинг тўғри берилиши, бу ўринда ушбу мазмун маданиятлараро мулоқот жараёнини икки тил иштирокчилари тушунишлари учун енгил бўладиган мазмун яратиш ўз касбий вазифасининг мувафаққиятли бажарилишини англатади, яъни маданиятлараро мулоқот диалоги амалга оширилади.
Тизимли лингвистика қонунлари таъсири остида ривожланган ананавий таржима назарияси узоқ давр мобайнида таржимани бир тил кодидан иккинчи тил кодига ўтиш, бир тил бирликларини иккинчи тил бирликлари орқали алмаштириш жараёни деб тушунилган. Тилнинг янгича когнитив табиати асосида талқин қилиниши таржимада хам таржима жараёнини тушунилишнинг мазмуни ўзгаришига олиб келди, яъни таржима жараёни мулоқот иштирокчилари ва таржимоннинг когнитив тизимлар таъсири остида маданиятлараро мулоқотни жараёни сифатида талқин қилинмоқда.
Бундан ташқари узоқ вақт давомида таржима сохасидаги тадқиқотлар таржиманинг натижасини ўрганиб, унинг жараёнини ўрганмаган. Бухолаталбатта, янги шаклланиб келаётган фан биринчи навбатда фаолиятнинг натижасига асосий эътиборни қаратиши билан асосланади, ва фақатгина иккинчи навбатда фаолиятнинг жараёни ўрганилади. Бироқ таржиманинг бутун тарихи шуни кўрсатиб турадики, таржимонлар домий равишда таржима эркин бўлиши керакми ёки сўзма-сўз бўлиши керакми деган саволга жавоб излашган. Сўз ва мазмун, сўзма-сўз ёки эркин таржимаўртасидаги бу дихотомия узоқ асрлар давом этаётган мунозалар асосини ташкил қилган.
Таржима жараёнини тахлил қилишга қаратилган янги когнитивёндашув, хотимада сифатли махсулот олиш алгоритми ва механизмини яхшироқ тушуниш учун ёрдам беради. Яъни таржима назариясида асосий масала бўлиб: таржимон фаолият олиб борувчи шахс сифатида қандай шаклланади ва ушбу фаолият натижасида қандай қилиб сифатли махсулот ярата олади каби савол туради. ХХ асрнинг 90-йилларида Д.Жиль ўзининг таржиманинг когнитив моделини таклиф қилди, унинг марказида “эътибор” ва унинг таржиманинг хар бир босқичида тўғри тақсимланиши туради. Ушбу модель “Effort model” номини олиб оғзаки ва ёзма таржима турларинифаолиятнинг турли йўналишлари сифатида аниқ чегаралади, ушбу турларда турли когнитив механизмлар фаоллашиши аниқланиб, турли амаллар орқали идрокнинг турли даражалари фаоллашади [69].
Ушбу даврдан бошлаб профессионал-таржимон фаолиятинингзаминини когнитив асосини ташкил қилиши ва унинг когнитив (интеллектуал) потенциали олимлар диққати марказида туради. Олимларнинг таъкидлашича, нутқ ва идрок жараёнларини тахлил қилиш лингвистик тадқиқотлар доирасидан ташқарига чиқади ва психология ва психолингвистик аппарат терминлари қўлланилади, таржимонлик фаолияти хақидаги ананавий тасаввурлар ўзгаради, таржимоннинг профессионал модели мураккаблашади.
Когнитив жараён – бу инсон хатти-харакатларининг шундай турики, унинг асосида ташқи стимулларга нисбатан шартлирефлектор жавоб эмас, балки воқеа-ходисалар ва улар ўртасидаги алоқалар хақидагиички (ментал/хаёлий) тасаввурлар ётади. Хозирги даврда когнитив тадқиқотлар хотира структураси ва унда бўлиб ўтадиган излаш жараёни хақидаги замонавий тушнчалар асосида олиб борилади. Маълумотнинг активлашиши ёки муаллақ туришини ўрганиш асосида замонавий когнитив тадқиқотлар ўтказилади, шу боис когнитив тилшуносликда модель конструкциялар ролини инсон ақлий фаолиятининг механизмлари ва когнитив структуралари бажаради. М.К.Мамардашвилининг фикр билдиришича, “идрок муаммоси бу шундай муаммоки, тилнинг тасвирий бирликлари устида жуда чуқур ўйлашга мажбур қилади, яъни биз ичида яшаётган оламни шу олам иштирокчилари сифатида тасвирлашимиз керак” [45].
Таржима жараёни муаммосини хал қилиш имконияти ўз аксини у ёки бу даражада инсон томонидан яратилган барча фанларнинг когнитологик концепцияларида топади. Таржимон маданиятлараро мулоқот жараёнида доимий равишда қабул қилувчи ва маълумотни жўнатувчи функцияларини бажаради; бу аснода маданиятлараро мулоқот хусусиятлари ва когнитив механизмларини ўрганиш таржима жараёнининг кодланиши, қайта кодлашни тушунишга асосланади. Таржимон оригинал матн концептосфераси (когнитосфераси) транслятори сифатида ўзининг когнитив тизими асосида маданиятлараро мулоқот жараёнида когнитив берувчи маданият яъни донор-маданият категориал аппаратини олувчи маданият, яъни реципиент-маданият категориал аппарати билан ўзаро нисбатини аниқлаши керак. Ушбуларданшундай фикр билдириш мумкинки, категоризациянинг когнитив механизмларини ўзлаштириш лозим [60,162].
Хар қандай профессионалнинг манбаи – бу бир тизимга бирлаштирилган билим, махорат, малака, қобилият, психологик фазилатлар хисобланади. Профессионал-таржимоннинг манбалари эса – бу тиллар ва маданиятлар хақидаги билимлар, таржимонлик махоратининг ўзига хослиги, ва албатта шахсий фазилатлар ва когнитив қобилиятлар. Таржима назариясига нисбатан когнитив ёндашув когнитив элементларнинг ва таржима технологияларинингтушунилишига асосланади, адресантдан транслятор-таржимон орқали адресатга маълумотнинг ўтиши алгоритмига асосланади. Таржима жараёнидаги когнитив элементлар ва жараёнлар қолипга тушади, яъни сўзловчи ва кузатувчи ўртасида қўшимча когнитив элемент – таржимон пайдо бўлади. Таржимон оригинал матн муаллифининг когнитив тизимини модельга солиши ва тахлил қилиши лозим, бубилан у маданиятлаларо мулоқотнинг уччала иштирокчиларининг когнитив даражаларини ўзаро муносабатга киришини таъминлайди.

Download 433 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish