Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири: _______ В. А. Воситов
Фаннинг ишчи ўқув дастури Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети кенгашининг 2017 йил 29 августдаги 1 – сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.
Факультет кенгаши раиси: __________ М. А. Абдувалиев
Келишилди:
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи: __________ Р. Муллажонов
КИРИШ
Таржима назарияси таржимашунослик ва тилларнинг қиёсий таҳлили долзарб муаммоларини, асосий йўналишларининг назарий асосларини ўргатишга йўналтирилган фандир.
Мазкур дастур замонавий тилшуносликнинг назарий ва амалий аҳамиятга молик аспектларини яхлит тизим сифатида ўрганишга ундайди. Қиёсланаётган тилларниниг фарқли ва ўхшаш хусусиятларини ўзида акс эттирган кўникмалар таржима назарияси ва амалиётида катта аҳамият касб этади. Қиёсий тилшунослик ва таржима назарияси соҳасида эгалланган билимлар ўқув жараёнида тилнинг амалий кўникмаларини мукаммаллаштиришга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |