Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


Мактабда жисмоний тарбия дарсининг турлари



Download 2,03 Mb.
bet54/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Мактабда жисмоний тарбия дарсининг турлари.
1. Дарс ўтказиш усули бўйича икки хил бўлади

1. Назарий дарслар асосан факултатив машғулотларда олиб борилади. Амалий дарслар ўрта мактаб ўқувчилари билан ҳамма синфларда ўтилади. Жисмоний тарбия бўйича умумтаьлим жисмоний тайёргарлик дарслари ўрта мактаб ўқувчилари билан жисмоний тарбия дастури орқали олиб борилади.
2. Махсус жисмоний тайёргарлик дарслари факултатив машғулотларда ва синфдан ташқарида олиб бориладиган машғулофлардир.
Методик дарслар асосан факултатив дарслардан иборат бўлиб, унда жисмоний тарбия бўйича фаол ёрдамчи ўқувчиларни тайёрлаш семинари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилади.
Методик вазифалари бўйича Кириш дарслари асосан ўқув йилини ҳамда айрим чоракларни бошлашда олиб борилади. Ўқув дарслари шуғулланувчиларга, яьни мактаб ўқувчиларига янги кўникма ва малакалар ҳосил қилиш учун олиб борилади. Шунингдек, характерига қараб дарслар янги ўқфлв материали-ни ўзлаштириш дарслари, уни такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш дарслари, аралаш ҳамда назорат дарсларига бўлинади.
Мактабда жисмоний тарбия дарсининг тузилиши ва уларни ўтказиш методикасининг айрим хусусиятлари (1-4,5-9,10-11 синфлар)
Жисмоний тарбия дарслари, мактабда 3 та: тайёргарлик, асосий ва якуний қисмлардан иборат. Дарс 45 дақиқа давом етиб, ҳафтасида 2 марта ўтказилади.
Тайёргарлик қисмининг мақсади, болалар организмини дарснинг асосий қисмига тайёрлаш унинг мазмунига турли юриш ва югуришлар буюм-ларсиз ва олиб бориладиган умумий ривожлантирувчи машқлар киради. Бу­юмлар билан ўтказиладиган машқлар болаларнинг жинси, ёшига қараб олиб борилади.
Жисмоний дарсларнинг тайёргарлик қисми 10-12 дақиқа давом етиши мумкин. Кейин асосий қисми 28-30 дақиқа давом етади. Бунда дарс олдига қўйилган вазифани ҳал қилиш керак. Якуний қисм шундан иборатки организмни олдинги ҳолат билан нисбатан келтиришдир, 3-5 дақиқа давом етади, Бошланғич синфларда (7-9 ёшли) ўқувчиларни вазнига нисбатан бўйига ўсиш бироз пасаяди. Бошланғич синф болаларида ҳар йили вазн 2-4 кг, бўй 4 смгача ўсади. Шунинг учун чўзилиш ёши деб айтилади. Бу ёшдаги болаларнинг катта мушаклари, кичик мушакларига нисбатан тезроқ ривожланади, шунинг учун улар айрим машқларни қўрқиб бажарадилар. Бу ёшдаги қизлар тенгдошлари бўлган ўғил болалардан
умумий жисмоний ривожланишда қолишмайди, лекин бу қизлар деб уларга ривожлантирувчи машқлар кам берилса, келгусида координатсиялаш ва ҳаракат аниқлиги бўйича ўғил болалардан сезиларли даражада орқада қоладилар. Жисмоний машқлар ёрдамида болаларни ҳар томонлама ва гармоник ривожлантирувчи умумий вазифалар билан бир қаторда бошқа вазифа: жисмоний ривожланишнинг индивидуал камчиликларни тўғрилаш вазифаси киради. Кўпинча болаларда қад-қоматнинг бузилиши, яссиоёқ-лик, семириш белгилари учрайди. Кичик ёшдаги ўқувчиларда бундай жисмоний ривожланишнинг бузилишлари кўпроқ учрайди. Шунинг учун бу камчиликларни мумкин қадар тезроқ йўқотишга ҳаракат қилиб, махсус жисмоний машқлар мажмуасидан фойдаланилади.
Жисмоний тарбия дарсини бошланғич синфларда мутахассис ўқитув­чилар олиб боришлари лозим. Лекин кўпинча мактабларда бошланғич синф ўқитувчилари ўзлари олиб борадилар. Бунга асосий сабаб мутахассис ўқитувчилараинг етишмаслигидир.
1-4 синфларда жисмоний тарбия дарсини ўтказишда қуйидаги талаблар
ҳал етилиши керак:
1. Статик кучланишга йўл қўймасли ёки ниҳоятда еҳтиётлик билан ўтказиш керак. Бошланғич синф болаларида статистик кучланишли машқлардан кейин тез чарчаш юзага келади.
2. Жисмоний юкламани жуда ошириб юбориш (кўп бериш) 7-9 ёшдаги болаларнинг функсионал ривожланишига салбий таьсир етиши мумкин.
3. Машғулотни кичкина болалар билан тўғри олиб бориш учун қисқа вақтда бажариладиган тезкорлик жисмоний юкламасим дам олиш билан алмаштириб туриши керак ва айрим мушак бажараётган иш характери ҳам ўзгариб туриши лозим.
4. Бу ёшдаги болаларни қисқа вақтда бажарган тезкорлик жисмоний юкламасидан кейин дам олиш жараёни анча узаяди. Шундай бўлса ҳам, умумий чидамликни тарбиялашга ҳаракат қилиш керак.
5. «Алпомиш» ва «Барчиной»нинг меьёр талабларини топширишга тайёрлаш.
Жисмоний тарбия дарсини бошланғич синфларда ўтказишда асосий вазифалар:
1. Ўқувчиларнинг соғликларини мустаҳкамлаш; 2. Уларнинг жисмо­ний жиҳатдан тўғри, чиниқиб ўсишларига кўмаклашиш, ҳаётда керак бўладиган кўникма, малакалар: юриш, югуриш, сакраш, ирғитиш, сузиш, кўтариш, кичик оғирлик олиб ўтишлар қўлланилади. Шулар қатори жисмоний сифатларни ҳам тарбиялаш олиб борилади. Агар биз куч, чидам, тезлик, чаққонлик, ва ҳ.к. сифатларининг ривожланиш устида иш олиб борма-сак, керакли натижаларга ега бўлмаймиз. 10-14 ёшли болаларни (5-9 синф жисмоний тарбиялашда организмни мустаҳкамлаш ва чиниқтириш билан бир қаторда жисмоний сифатлар, айниқса, чаққонлик, тезкорлик ва бошқа жисмоний қобилиятлар ҳар томонлама ривожлантирилади ва бу билан организмнинг табиий ўсиш жараёнига фаол таьсир кўрсатилади. Бу ёшдаги ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш вазифаларини ҳал етишда дастур материалларини, жумладан гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари ва ҳ.к.нинг техникаси ўргатиб борилиб, спорт тактикасининг елементлари билан таништирилиб борилади. Бу даврда ўқувчиларни жисмоний тайёргарлик талаб­ларига биноан меьёрлами топширишга тайёрлаш; спортдаги муваффақият-лами янада ривожлантиришга ёрдамлашиш; улами ўрганаётган ҳаракат фаолиятларининг ҳаётий аҳамияти ҳақида чуқурроқ билимлар билан таништириш, учун жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти ҳақида маьлумотлар бериш: Ватан мудофаасига ва меҳнатга тайёрлаш учун жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти ҳақида маьлумотлар бериш: шахсий ва умумий гигиена ҳақида маьлумотлар бериш; болаларни индивидуал кун тартибини мустақил тузишга ўргатиш; табиатнинг табиий омилларидан чиниқиш мақсадида тўғри фойдаланишга ўргатиш; жисмоний тарбия ва спортнинг ташкилий ишлари билан таништириш, спорт мусобақаларида ҳакам бўлиш ҳақида тушунча бериш зарур, 15-17 ёшли болаларни (10-11-синф) жисмоний тарбиялашда организм шакллантирилиб борилади ҳамда жисмомй тарбия жараёнида функсионал ўзгаришларига йўналтирилган таьсирлар кучайтирилади. Юқори синф ўқувчиларини жисмомй тарбиялашда уларнинг тайёргарлигини ошириб бориб қуйидаги жисмоний сифатлар: тезкорлик, тезкор-куч, куч, чидамлилик, чаққонлик ва ҳ.к. тарбияланади. Шу билан бирга, организмни чиниқтириш, тана тузилишини яхшилаш ҳам таьминланади. Бу ёшдаги ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш жараёнида спорт машғулоти ва спортчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиш амалга оширилади. Жисмоний тарбия воситаларининг асоси ҳақида маьлумот бериш ва улардан ҳаётда мустақил фойдаланиш билан бирга олдинги йилларда қўлга киритилган ташкилий рнетодик кўникма ва малакаларни такомилиаштириб бориш амалга оширилади. Бу давр жараёнида ўқувчиларни «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» мажмуаси меьёрларини топширишга тайёрлаш лозим.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish