Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet55/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Жисмоний тарбия воситалари
1-4 синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия воситалари қуйидагилардир: асосий гимнастика, ўйинлар, велосипедда учиш, сайрлар ва екскурсиялар уюштириш. Бу ёшда болалар спортнинг айрим турлари (сузиш, кураш, бокс, оғир атлетика, бадиий гимнастика ва теннис) билан шуғулланишлари мумкин.
5-9 синф ўқувчилари учун жисмоний тарбиянинг характерли воситалари: асосий гимнастика. «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» мажмуасига кирувчи машқлар (юриш, югуриш, ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари ва ҳ.к.) дир. Бу ёшдаги болалар спорт турлари (қисқа масофага югуриш, узунликка ва баландликка сакраш, спорт ўйини) билан тўгаракларда шуғулланиши мумкин.
Булар учун енг муҳим воситалардан бири туристик сайрлар ва велосипед сайрларидир (походларда ҳар хил ўйинлар ўтказилади) 10-11 синф ўқувчилари учун асосий ва ёрдамчи спорт гимнастика машғулотларининг ҳамма турларида мажбурий бўлиб қолади. Улар «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» маж-муасининг машқлари умумий жисмоний тайёрланишда муҳим аҳамиятга ега ўсмирлар учун спортнинг ҳамма турлари қулайдир. Булар билан кўп кунлик походлар ҳам уюштириш мумкин.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриши
Жисмоний тарбия дарсининг сифатини юқори даражага кўтариш, ўқув­чилар ҳаракат фаоллигини ошириш учун ўқитувчи мунтазам тайёргарлик коьриб бориши шарт.
Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини еьтиборга олиб:
1. Дарснинг тури, характери, вазифалари тўғри аниқланади.
2. Дарсни қисмлари бўйича ўйлаб, бунда олдин дарснинг асосий қисми, кейин тайёргарлик қисми тузилади.
3. Ўқувчиларни ташкил етиш ва ўргатишда қўлланиладиган метод-
лардан фойдаланиш.
4. Дарсда зарур бўлган спорт асбоб-анжомлари ҳолати ҳам еьтиборга
олинади.
5. Уй вазифалари аниқланади.
6. Ўқувcлтиларни текшириш ва билимларини баҳолаш.
7. Дарс конспектини тузиш.
8. Ўқитувчимнг айрим машқларни ўзи бажариб кўрсатиши.
9. Дарсгача фаолларга инструктаж бериш.
10. Ўқитувчининг ташқи кўриниши.
Жисмоний тарбия дарсларини ўтказиш мураккаб, серқирра фаолиятдир. Шу боисдан машғулотларнинг юқори сифатли бўлиши учун ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олдиндан ва жиддий тайёрланиш лозим:
а) дарс вазифаларини аниқлаш;
б) дарснинг конкрет режасини ишлаб чиқиш;
в) дарсда керак бўлган иншоотларни тайёрлаш.
Булар ўзаро боғлиқ бўлса ҳам, уларни ҳар бири махсус ишлами талаб етади. Ўқув тарбия жараёнида асосий бўлган вазифалар ҳар бир дарсда шуғулланувчиларга (таьлимий, тарбиявий ва соғломлаштириш) таьсирини кўрсатиш лозим. Ўқув дарсларининг олдига, аввало, таьлимий вазифа қўйилади. Таьлимий вазифаларни ҳал етиш бир қатор жисмоний машқларни бажариш билан еришилади. Бу машқларнинг мураккаблиги ва шиддати дарснинг тарбиявий соғломлаштириш еффектига боғлиқ; бунда ҳар бир дарс вазифаси конкрет қўйилмоғи зарур. Масалан: паст стартдан чиқишга ўргатиш. Дарсда 2-3 та вазифа ҳал етилиши мумкин.
Масалан:
1. Югуриш ритмига ва брусокда депсиниш оёғи билан аниқ тушишга ўргатиш (узунликка оёқни букиб сакраш усули билан).
2. Коптокни ирғитишда чалкаш қадам ташлаш техникасини мустаҳкамлаш.
3. Чидамлиликни тарбиялаш (аралаш естафета).
Вазифалар шундай танланиши ва қўйилиши керакки, улар шу машғулотда ҳал етилиши лозим. Вазифалар қўйилаётганда олдин ўтилган бир ёки бир неча машғулотларнинг натижаларини чуқур таҳлил етиш ва шу турдаги машғулотларнинг қолганини ҳисобга олиш зарур.
Дарс вазифалари қўйилишининг ва уларни ҳал етиш режасини тўғрилиги ўқитувчининг педагогик тажрибасига ва ижодий қобилиятига боғлиқ. Лекин шахсий тажрибани юқори қўйиш керак емас. Дарсга тайёрланишнинг кейинги тартиби дарсга тўлиқ баён режа тузишдир.
Олдин айтганимиздек, дарс 3 қисмдан иборатлигини ҳисобга олиб режа тузилаётганда, аввало, асосий қисм мазмуни тузилиб шунга мос равишда (ЙПМ) тайёрлов ва якуний қисмлар, ўқувчиларни ташкил қилиш томонлари ўз аксини топади. Конспектда ўқувчилар ва ўқитувчининг бутун дарс давомидаги фаолияти кўрсатилади. Дарсдан олдин ўқитувчи машғулот жойини тайёрлаш ва машқларни ўзи бажариб кўриши лозим.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish