34
техник базасини ва кадрлар билан
таъминланишини
такомиллаштириш; тизимни маблағ
билан
таъминлашни
янада
такомиллаштиришнинг
рақобатга
асосланган муҳитини яратиш
йиллар)
Тўпланган
тажрибани
умумлаштириш асосида мамлакат
истиқболларига мувофиқ кадрлар
тайёрлаш
тизимини
ривожлантириш;
таълим
муассасаларининг
ресурсларини;
кадрлар ва ахборот базаларини
янада мустаҳкамлаш; янги ўқув-
услубий
мажмуалар,
илғор
педагогик
ва
ахборот
технологиялари
билан
тўлиқ
таъминлаш. Таълимни ахборотлаш,
уни
жаҳон
ахборот
тармоғи
(Интернет)га улаш
II. ПЕДАГОГИКА ТАРИХИ
7-
боб. ПЕДАГОГИКА ТАРИХИНИНГ ПРЕДМЕТИ
ВА ВАЗИФАЛАРИ
I. Педагогика тарихининг предмети
Ўзбек халқи тарихан таълим-тарбия соҳасида ўзига хос
дорилфунун яратган. Зотан, ўзбек маданияти, чунончи шарқона
миллий тарбия назарияси ва амалиёти уэоқ
мозийгача бориб
етган тарихий илдизлар орқали озиқланади. Унинг тарбиявий
ғоялари ўтган ҳар бир тарихий давр ва босқичлар давомида
ижтимоий-сиёсий
жараёнлар
моҳиятини
ўзида
мужассамлаштирган ҳолда томир отди.
Ўзбекистонда
педагогик
тафаккур
ва
таълим-тарбия
тараққиёти тарихини шартли равишда, асосан, қуйидаги уч даврга
бўлиб ўрганиш мумкин:
1.
Октябр тўнтарилишигача бўлган давр (1917 йилгача).
2.
Шўро тузуми даври (1917 йилдан 1991 йилгача).
3.
Мустақиллик даври (1991 йилдан кейин).
1-
давр Зардуштийлик динининг чуқур илдиз отиши ва шу
диннинг муқаддас китоби -«Авесто»нинг Марказий Осиёга, Эронга
ёйилиши билан бошланади. VI-VII
асрлар Марказий Осиёда
Ислом динининг ёйилиши билан характерланади.
VII-
ХII асрлар давомида Марказий Осиёда маданият, илм-
фан беқиёс ривожланиб борди. Айниқса, аниқ фанларга қизиқиш
кескин ортди. Ўша даврда Ал-Хоразмий,
Ал-Киндий, Закария ар-
35
Розия, Ал-Беруний, Ал-Фарғоний, Ибн Сино, Аз-Замахшарий
сингари қомусий олимлар дунёга келди.
ХV-ХVI асрларга келиб туркий халқлар Қозизода Румий,
Улуғбек, Али Қушчи, Ҳайдар Хоразмий, Лутфий, Навоий, Бобур,
Абулғозий Баҳодирхон сингари алломаларни вояга етказди.
Шундай қилиб, ўтмишдаги прогрессив педагоглар ва атоқли
мутафаккирларнинг таълим-тарбияга оид фикрларини ўрганиш
педагогик тафаккурнинг ўсишига, педагоглик маданиятининг
ортишига имкон берди.
Педагогика тарихи
жамият тараққиёти қонунларига
таянган
ҳолда турли педагогик назарияларни, таълим-тарбиянинг мазмун
ва методларини ўрганиш ҳақида баҳс юритади. Ўтмишнинг
педагогик тизимларидаги илғор ва прогрессив фикрларнинг
ҳаммасидан ижодий фойдаланади.
II.
Педагогика тарихи фанининг вазифалари
Демак, педагогика тарихи ижтимоий фандир. У тарихий
педагогик ҳодисаларга давр талаби асосида ёндашади, тарбия
назарияси ва амалиётини турли босқичларда хилма-хил
бўлганлигини очиб беради, илғор қарашларнинг тараққиёт йўлини
кўрсатиб беради.
Педагогика тарихини ўрганиш ўқитувчиларнинг фақат
педагогик маданиятини оширибгина қолмай,
балки уларнинг
педагогик маҳоратини эгаллашига ҳам ёрдам беради, чунки ушбу
фан
ўтмишнинг
таълим-тарбия
соҳасидаги
энг
яхши
тажрибаларини ўрганади, умумлаштиради, улардан фойдаланиш
имкониятларини кўрсатади.
III.
Қадимги ёдгорликлардаги инсон тарбиясига оид фикрлар
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Бақтрия, Хоразм,
Сўғдиёна, Марғиёна, Парфия, Зарафшон воҳалари, Паркана каби
ўлкаларда турли қабила ва элатлар яшаган. Булар ҳозирги ўзбек
халқининг
«илдизи»
ҳисобланган сак-массагетлар, сўғдлар,
хоразмийлар, бахтарлар, чочлик ва парканаликлар каби қабила ва
элатлар эди. Кейинчалик улар бир-бирлари билан бирлашиб,
ягона ҳудудлар ташкил этишган.
Бу тараққиёт даври эрамиздан олдинги IХ- VI асрларда пайдо
бўлган Аҳмонийлар, кейинчалик,
эрамиздан аввалги III аср
ўрталарида таркиб топган Юнон-Бақтрия давлати, эрамизнинг I
36
асрида Кушонлар, V асрда Эфталийлар, сўнгра Сосонийлар ва
ниҳоят Турк ҳоқонлиги даврларини ўз ичига олади.
Биз қадимги маданий-педагогик бойликларимизни ўрганишда
қуйидаги уч асосий манбага таяниб иш кўрамиз:
1.
Халқ оғзаки ижоди материаллари.
2.
Буюк адиб ва алломаларнинг ижодий мероси.
3.
Археологик топилмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: