Тақризчилар: доцентлар Н


- боб. ЭНГ ҚАДИМГИ ЁЗМА МАЪРИФИЙ ЁДГОРЛИКЛАР



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

8-
боб. ЭНГ ҚАДИМГИ ЁЗМА МАЪРИФИЙ ЁДГОРЛИКЛАР 
ВА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР АХЛОҚ-ОДОБ ТИЗИМИНИНГ ЎЗИГА 
ХОС АНЪАНАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
I. 
Ушбу мавзуни ўрганишнинг аҳамияти 
Туркий халқларнинг ёзма маърифий ёдгорликлари ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, улар янги давр кишисини тарбиялашда 
муҳим аҳамият касб этади. Булар “Ўрхун-Енисей ёдгорликлари», 
«Ирқ ёзувлари» (таъбирнома) кабилардир. 
Энг қадимги туркий тилда яратилган ва турк-руний ёзувида 
битилган Ўрхун-Енисей битиклари VI-VIII асрларда ёзиб 
қолдирилган бўлиб, улар таълим-тарбияга оид қимматли 
маълумотлар беради. 
II.
Ўрхун-Енисей ёдгорликлари ва унинг қиммати 
Тошга ўйиб ёзилган Ўрхун-Енисей ёдгорликлари дастлаб 
Енисей ҳавзасида, сўнгра Мўғилистоннинг Ўрхун дарёси бўйидан 
топилиб, даниялик олим Вильгелм Томсон 1893 йилда бу 
ёзувларни биринчи бўлиб ўқиган. Ўзбекистонда эса Ойбек,
О. Шарофуддинов, Н. Маллаев, А. Қаюмов, Н. Раҳмоновлар 
мазкур ёзувлар бўйича тадқиқот ишларини олиб бордилар ва 
уларнинг таълим-тарбиядаги ўрнини ёритиб бердилар. 
III.
Турк хоқонлигининг ташкил топиши. Битиктошлар 
ва 
уларда илгари сурилган фикрлар 
Маълумки, VI аср ўрталарига келиб, Олтой, Еттисув, 
Марказий Осиё ҳудудларида турк хоқонлиги ташкил топди. Бу 
хоқонлик ғарбда Византия, жанубда Эрон, Ҳиндистон, шарқда 
Хитой билан чегарадош эди. 
Хоқонлик 604 йилда Шарқий ва Ғарбий хоқонликка ажралган. 
Турк хоқонлиги асосан 3 киши: Билга Хоқон (Мўғилён), саркарда 
Кул Тегин ва вазир Тўнюқуқлар қўлида марказлашган эди. 
Битиктошларда ўз ватани мустақиллиги учун кураш, халқни 
асоратдан олиб чиқиш, уларнинг бирлигини таъминлаш хоқонлар 
Бўлиён, Истеми, Элтариш, Элтаришнинг ўғиллари Билга хоқон ва 
лашкарбоши Кул Тегин, маънавий оталари Тўнюқуқ зиммасига 
тушгани ҳикоя қилинади. 
Кул Тегин Элтариш хоқонининг кичик ўғли, у 731 йилда 47 
ёшда вафот этди. 732 йили ўрнатилган Битик тоши Кул Тегиннинг 
акаси Билга хоқон тилидан ҳикоя қилинади. Ушбу битикда Кул 


40 
Тегин таърифланади. 
Иккинчи битиктош Элтариш хоқоннинг катта ўғли, Кул 
Тегиннинг акаси Билга хоқон шарафига 735 йили ўрнатилган. 
Билга хоқон ўз яқинлари томонидан 734 йилда 50 ёшида заҳарлаб 
ўлдирилган. Бу битик ҳам Йўллиғ Тегин томонидан ёзилган. Унинг 
хоқонлиги давридаги иттифоқлик, адолат ҳақида фикрлар 
айтилади. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish