Тақризчилар: доцентлар Н


IV. Тарбиянинг Юсуф Хос Ҳожиб тавсия қилган шакл ва



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

IV. Тарбиянинг Юсуф Хос Ҳожиб тавсия қилган шакл ва 
услублари 
 
Юсуф
 
Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асари туркий 
халқларнинг XI асрда яратилган энг йирик ёзма обидасидир. Бу 
асарда баён этилган ахлоқий-таълимий қарашлар юксак 
инсонпарварлиги, ҳаққонийлиги, ҳаётийлиги билан ажралиб 
туради. Бу ахлоқий-таълимий қарашлар замирида комил инсонни 
тарбиялаш, 
инсонни 
жамиятга
унинг 
тараққиёти 
ва 
манфаатларига хизмат қилдириш ғоялари ётади. 
«Қутадғу билиг»даги бош масалалардан бири, юқорида айтиб 
ўтганимиздек, комил инсонни тарбиялаш. Юсуф Хос Ҳожиб бу 
асари орқали ўз тасаввуридаги энг комил, жамиятнинг ўша 
даврдаги талабларига жавоб берадиган инсон қандай бўлиши 
кераклиги тўғрисидаги ўз фикрларини баён этади ва энг яхши 
инсоний сифатларни тарғиб қилади. 
Шоир назарида бола қанчалик кўп назорат остида бўлса, ота-
онанинг юзи шунчалик ёруғ бўлади, назоратдан четда қолган бола 
беҳуда, ярамас бўлади. Шу хусусда шоир «ўғил-қизнинг ҳулқ-
атвори ярамас бўлса, бу ярамас ишни ота қилган бўлади, ундан 
бошқа эмас», дейди. Агар ота ўз фарзандини билимдон, ақл-
идрокли қилиб тарбияламоқчи экан, албатта, унинг назорати 
билан жиддий шуғулланмоғи зарур. Бу хусусда шоирнинг «Ота 
болани назорат қилиб, турли ҳунарга ўргатиб борса, ўғил-қизим 


55 
бор, деб севинади», деб ёзади. Бу билан у тарбиянинг асосий 
қисми назорат қилиш эканини кўрсатади. 
Асарни кўздан кечирар эканмиз, тарбияда ота ва бола 
муносабатлари кўпроқ муҳим эканлигини ҳис этамиз. 
Айниқса, ота тарбия учун бутунлай масъул ва жавобгар 
эканлигини кўрамиз. Ота-она йўриғини олган фарзанд чин 
маънодаги камолотга эришади. Худди шунинг учун ҳам Ўзғурмиш, 
Ўғдилмиш, Кунтуғди Элигта: «Отам менга кўп эзгу дуолар айтган 
эди. Шуларнинг мадади ўз кучини кўрсатади», деб жавоб беради. 
Бундан кўриниб турибдики, ота-она фарзанднинг камолотга 
эришишига ёрқин йўл эканки, бу йўл оқил фарзанд учун келажак 
йўлидир. 
«Қутадғу билиг»да билим ва билимдонлик ҳам улуғланади. 
Шоир киши кўнглини денгизга ўхшатар экан, билимни шу денгиз 
тубидаги инжуга қиёслайди. Агар шу инжу денгиз тубидан 
чиқарилмас экан, оддий сой тошидан фарқи қолмайди. 
Ўқув-идрок зулмат тубидаги машъалдир. Билим кишини шу 
зулматдан озод қилади. Билимнинг қадри шу даражада баландки, 
у кишини дўзах ўтидан ҳам халос қилиши мумкин. 
Шунга кўра, Юсуф Хос Ҳожиб назарида, билимсизлар 
дононинг олдида бўйнини эгиб туриши керак. Шунинг учун давлат 
бошлиғи эл-юрт ишларини билимдон кишиларга бермоғи жоиз. 
Юсуф Хос Ҳожиб Ўғдилмиш вазир бўлган пайтда мамлакатда 
юз берган ижобий ўзгаришлар, эл-юрт фаровонлиги, зулму 
ситамлардан фориғ бўлишини ҳам ундаги билимдонлик билан 
боғлайди. 
«Қутадғу билиг» асарида тилга олинган мавзулар қамрови 
жуда кенг. Бу ўринда эзгулик ва унинг акси эсизлик (ярамаслик, 
ёмонлик) эканлиги ҳақидаги фикрларини кузатиш мароқлидир. 
Тасаввурга кўра, ўнг бахт, саодат, омад ва ривож билан, сўл 
таназзул билан боғланиб кетади. Бу ҳақда шоир «Йўлинг ўнгидан 
келса, барча ишларинг битади, агар сўл келса, йиғлаб бошингга 
ур», дейди. Юсуф Хос Ҳожиб уйга киришда ҳам ўнг оёқни босиб 
кириш керак, дейди. 
Элиг бир куни Ойтўлдини ўз ҳузурига чорлар экан, унинг чап 
қўлида урогун деган аччиқ дори, ўнг қўлида эса шакар бор экан. 
Шу ерда ҳам аччиқ нарсанинг чап қўлда, ширин нарсанинг ўнг 
қўлда бўлгани махсус таъкидланади. 
Юсуф Хос Ҳожиб эзгулик энг яхши фазилатдир, дейди. Агар 
бу фазилат давлат бошлиқларида бўлса, жамиятга, кўпчиликка 


56 
фойда келтиради. Эзгулик рамзи бўлган Кунтуғдининг эзгулиги 
қуйидагиларда намоён бўлади: 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish