Тарихий тадкикотларда Хулоса кисмини ёзишдаги талабларга риоя килиш хам илмий иш мазмунида катта ахамиятга эга. Тадкикотда келтириладиган хулоса, кириш кисмидагидек илмий ишда, “ёрдамчи кием ролини уйнамай, балки мухим кием” каторида хисобланади. Тадкикотнинг Хулоса кисмида олиб борилган илмий ишнинг хаммасига якун ясалади. Яъни бобларда изхор этилган тадкикот натижалари умумлаштирилиб, мавзу буйича якуний хулоса берилади.
Сўнгги сўз ўрнида..
Тадкикот ўз мазмунига кўра, илмий йуналишда эканлиги сезилиб туриши керак. Илмий иш равон укилиши, эхтиросли фикр-мулохазалардан йирок, далилларга асосланган булиши керак. Тадкикотчи томонидан илмий иш баёни адабий тилда, бадиийликдан йирок, вокеа-ходисалар, тарихий далилларга тарихий нуктаи назардан илмий изох бериш оркали амалга оширилиши лозим. Илмий тадкикотни бошидан хулосасига кадар укиган киши, маълум бир ижобий хулосага келиши керак.