Тарихий манбашунослик


Сайёх ва элчиларни эсдаликлари тавсифи



Download 387,96 Kb.
bet151/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

18.2. Сайёх ва элчиларни эсдаликлари тавсифи.
18.2. 1. ”Рисола”
”Рисола” номли асарни Х асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган араб сайёҳи ва жуғрофий фанлар билимдони олим ва ёзувчи Аҳмад ибн Фадлан ёзган. Ибн Фадланни 921-922 йиллари Булғор, яъни Волга бўйи подшоҳининг илтимосига биноан, булғорлар орасида исломни мустаҳкамлаш, булғор подшоҳлигини қўшни хазар ҳоқонларининг ҳужумидан ҳимоя қилиш учун қалъалар бино қилишда ёрдам бериш учун халифа Муқтадир (908-932 й.) Бағдоддан юборилган элчи билан унинг котиби вазифасида Булғорга юборди. Бағдод элчилари Булғорга Ҳамадон, Рай, Домғон, Нишопур, Марв, Пойканд, Бухоро, Хоразм, Устюрт, Ёйиқ (Урол) орқали бордилар.
Ибн Фадлан ана шу саёҳат вақтида кўрган ва эшитганлари ҳақида “Рисола” деб аталувчи бир китоб ёзиб қолдирган. Асар этнографик маълумотларга бой, унда турли халқлар, уларнинг туриш-турмуши, машғулотлари хусусида қимматли маълумотлар бор.
Ибн Фадланнинг ушбу асари ХII-ХIII асрлардан буён
жамоатчиликнинг диққат эътиборини тортган, тарихчи олимлар ундан биринчи манба сифатида фойдаланганлар. “Рисола”нинг аслидан айрим парчалар Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам ул-булдон” асарида сақланиб қолган. 1923 йили унинг қисқартирилган таҳрири қўлёзмаси Машҳад кутубхоналарининг бирида топилиб, асарни яқиндан, бевосита ўрганишга йўл очилди.
Ибн Фадлан “Рисола“cининг арабча матни 1823 йили Петербургда, Ёқут Ҳамавий асарида сақланган парчалар асосида ва 1959 йили Дамашқда нашр қилинган. Асар рус тилида (таржимон А.П.Ковалевский) 1939 йилда нашр қилинган.
18.2.2.“Рисолат ул-аввал”
“Рисолат ул-аввал” (“Биринчи рисола”) номли китоб муаллифи Абу Дулаф, Х асрда яшаб ўтган адиб, сайёҳ ва географ олимдир. Унинг тўла Масъар ибн Муҳалҳил ал-Ҳазражий ал-Янбуийдир. Мадинанинг машҳур ҳазраж қабиласига мансуб бўлиб, асли Қизил денгизнинг порт шаҳри Янбуликдир.
Абу Дулаф Х аср бошларида Бухорога келган ва шоир сифатида Наср 11 ибн Аҳмад Сомоний (тахм. 914-943) хизматига қабул қилинган. 942 йили Бухородан қайтаётган Хитой элчиларига ҳамроҳ бўлиб, Шарқий Туркистон орқали Хитой пойтахтига борган, у ердан Ҳиндистонга ўтган. Муаллиф Бухородан Хитой ва Ҳиндистонга қилган сафари вақтида кўрган-билганлари ҳақида “Рисолат ул-аввал” асарини ёзган.
Олимнинг Озарбайжон, Арманистон ва Эроннинг шаҳарлари ва осори атиқалари ҳақида “Рисолат ул-ухро” (“Иккинчи рисола”) асари ҳам Эронда ўша вақтда ёзилган. Улардан айрим парчалар Ёқут Ҳамавий ҳамда Закария ибн Муҳаммад Қазвиний асарлари ичида сақланган. Бу парчалар немисча таржимаси билан бирга Ф.Вюстенфельд (1942) ҳамда К.Шлёцер (1844) томонидан чоп этилди.
Абу Дулаф ва унинг асарлари машҳур шарқшунос олимлар диққат эътиборини қозонган. “Рисолат ул-ухро” рус тилига таржима қилинган
(1860).

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish