18.2. Сайёх ва элчиларни эсдаликлари тавсифи.
18.2. 1. ”Рисола”
”Рисола” номли асарни Х асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган араб сайёҳи ва жуғрофий фанлар билимдони олим ва ёзувчи Аҳмад ибн Фадлан ёзган. Ибн Фадланни 921-922 йиллари Булғор, яъни Волга бўйи подшоҳининг илтимосига биноан, булғорлар орасида исломни мустаҳкамлаш, булғор подшоҳлигини қўшни хазар ҳоқонларининг ҳужумидан ҳимоя қилиш учун қалъалар бино қилишда ёрдам бериш учун халифа Муқтадир (908-932 й.) Бағдоддан юборилган элчи билан унинг котиби вазифасида Булғорга юборди. Бағдод элчилари Булғорга Ҳамадон, Рай, Домғон, Нишопур, Марв, Пойканд, Бухоро, Хоразм, Устюрт, Ёйиқ (Урол) орқали бордилар.
Ибн Фадлан ана шу саёҳат вақтида кўрган ва эшитганлари ҳақида “Рисола” деб аталувчи бир китоб ёзиб қолдирган. Асар этнографик маълумотларга бой, унда турли халқлар, уларнинг туриш-турмуши, машғулотлари хусусида қимматли маълумотлар бор.
Ибн Фадланнинг ушбу асари ХII-ХIII асрлардан буён
жамоатчиликнинг диққат эътиборини тортган, тарихчи олимлар ундан биринчи манба сифатида фойдаланганлар. “Рисола”нинг аслидан айрим парчалар Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам ул-булдон” асарида сақланиб қолган. 1923 йили унинг қисқартирилган таҳрири қўлёзмаси Машҳад кутубхоналарининг бирида топилиб, асарни яқиндан, бевосита ўрганишга йўл очилди.
Ибн Фадлан “Рисола“cининг арабча матни 1823 йили Петербургда, Ёқут Ҳамавий асарида сақланган парчалар асосида ва 1959 йили Дамашқда нашр қилинган. Асар рус тилида (таржимон А.П.Ковалевский) 1939 йилда нашр қилинган.
18.2.2.“Рисолат ул-аввал”
“Рисолат ул-аввал” (“Биринчи рисола”) номли китоб муаллифи Абу Дулаф, Х асрда яшаб ўтган адиб, сайёҳ ва географ олимдир. Унинг тўла Масъар ибн Муҳалҳил ал-Ҳазражий ал-Янбуийдир. Мадинанинг машҳур ҳазраж қабиласига мансуб бўлиб, асли Қизил денгизнинг порт шаҳри Янбуликдир.
Абу Дулаф Х аср бошларида Бухорога келган ва шоир сифатида Наср 11 ибн Аҳмад Сомоний (тахм. 914-943) хизматига қабул қилинган. 942 йили Бухородан қайтаётган Хитой элчиларига ҳамроҳ бўлиб, Шарқий Туркистон орқали Хитой пойтахтига борган, у ердан Ҳиндистонга ўтган. Муаллиф Бухородан Хитой ва Ҳиндистонга қилган сафари вақтида кўрган-билганлари ҳақида “Рисолат ул-аввал” асарини ёзган.
Олимнинг Озарбайжон, Арманистон ва Эроннинг шаҳарлари ва осори атиқалари ҳақида “Рисолат ул-ухро” (“Иккинчи рисола”) асари ҳам Эронда ўша вақтда ёзилган. Улардан айрим парчалар Ёқут Ҳамавий ҳамда Закария ибн Муҳаммад Қазвиний асарлари ичида сақланган. Бу парчалар немисча таржимаси билан бирга Ф.Вюстенфельд (1942) ҳамда К.Шлёцер (1844) томонидан чоп этилди.
Абу Дулаф ва унинг асарлари машҳур шарқшунос олимлар диққат эътиборини қозонган. “Рисолат ул-ухро” рус тилига таржима қилинган
(1860).
Do'stlaringiz bilan baham: |