18.2.6. И.Д.Хохлов элчилиги ҳужжатлари
Иван Данилович Хохлов ХVII асрда ўтган истеъдодли рус дипломатидир. Унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганган йирик рус шарқшуноси олими Н.И.Веселовский (1848-1918 йй.) келтирган маълумотларга кўра100, И.Д.Хохлов асли қозонлик бўлиб, аслзода (боярин) оиласида дунёга келган. Унинг ҳақидаги дастлабки маълумот ХVI асрнинг 90- йилларига тегишли. И.Д.Хохлов ўша вақтда оғаси Василий билан бирга, давлат хизматида бўлган ва Қозондаги ўқчилар қисмига бош бўлиб турган. 1600 йили юртига қайтиб кетаётган Эрон элчиси Пирқулибекни Қозондан Саратовгача (шаҳарга 1590 йили асос солинган) кузатиб қўйган.
1606 йили И.Д.Хохлов оғаси Василий ҳамда воевода Головин билан биргаликда Терекка, унинг халқини янги подшоҳ Василий Иванович Шуйский (1606-1610 йй.)га қасамёд қилдириш учун .борилади. Лекин терекликлар янги рус подшоҳини тан олмайдилар, И.Д.Хохловни бўлса қаттиқ дўппослаб, қамаб қўядилар. Маълум вақт ўтиб теркликлар И.Д.Хохловни соқчи қўшиб Астраханга жўнатиб юборадилар. Шу тариқа у Астраханда етти йил, 1613 йилгача қамоқда ўтирди. 1617 йили Астраханда ҳокимият атаман И.В.Заруцкий қўлига ўтди ва у И.Д.Хохловни озод қилиб, Эронга шоҳ Аббос 1 (1587-1629/30 йй.) ҳузурига элчи қилиб юборди. Атаман Заруцкий шоҳдан пул, озиқ-овқат ва аскар билан ёрдам беришини сўради ва Москвани эгаллагандан кейин Астраханни унга инъом қилажагини билдирди. Шоҳ Аббос I бошда бунга кўнди ва атаманга 12 туман нақд пул ва катта миқдорда озиқ-овқат юборишини ваъда қилди. Лекин кейинча ўз элчиси хожа Муртазодан атаман Заруцкий исёни барбод бўлгани ва тож-тахт Михаил Фёдорович қўлига ўтганини, Эронга Россиядан Алексей Бухарин ва Михаил Тиханов бошлиқ янги элчилар келгани ҳақидаги хабарни эшитгандан кейин, фикридан қайтди. Шоҳ Россия элчиларини катта совға-саломлар билан қайтариб юборди. Ўшанда И.Д.Хохловга ҳам кетишга ижозат берди. Лекин, Владимирга етганларида подшоҳнинг амри билан уни тутиб қолдилар. 1615 йилнинг июль ойида, Астраханда Заруцкий исёни бартараф қилингандан кейин, И.Д. Хохловнинг гуноҳидан кечдилар ва уни қўйиб юбордилар. И.Д.Хохловнинг тақдири 1620 йилгача қандай бўлгани бизша маълум эмас.
Эҳтимол, шу давр ичида у Қозон ҳокими (воеводаси)нинг хизматида бўлган.
1620-1622 йиллари у подшоҳнинг фармони билан Марказий Осиёда, Бухоро ва Хива хонликларида бўлди. 1622 йил 12 декабр куни Россияга қайтгандан кейин И.Д.Хохлов бир мунча вақт Москвада истиқомат қилди, 1623 йилнинг бошларида унга Қозонга қайтишига ижозат берилди ҳамда воевода Одоевскийнинг хизматида бўлди. Уни 1624 йилнинг 8 декабрида яна Москвага чақириб олдилар ва Бухоро ва Хива хонликлари ҳақидаги маълумотларни тартибга солиш ҳақида топшириқ олди.
И.Д.Хохловнинг ҳаётга оид сўнгги маълумот 1629 йилга тегишли. Ўша йили Эрон элчиси Муҳаммад Силибек ва Эроннинг савдо карвонини Қозондан Москвагача ва Москвадан Қозонгача кузатиб қўйган.
И.Д.Хохловдан икки муҳим ҳужжат; подшоҳнинг махсус топшириғи (наказ) ва И.Д.Хохловнинг Бухоро ва Хива хонликларининг аҳволи ҳақида подшоҳга ёзган ахбороти (Статейный список) қолган.
Биринчи ҳужжатда элчилик зиммасига юклатилган вазифалар ҳақида сўз боради. Унинг вазифаси энг аввало, ҳар икки хонлик ҳукмдорларини Россия билан дўстлашиш, савдо ва борди-келди алоқаларини ўрнатишга кўндириш, хонларни Россия қудратли давлат эканлиги ва унинг бошқа нуфузли мамлакатлар билан яхши муносабатда эканлигига ишонтириш, хонликлардаги рус асирларини озод қилиш, ҳар иккала хонлик ўртасидаги мавжуд муносабатлар, хонликларнинг Эрон, Туркия ва Грузия билан муносабатлар қандай эканлигини аниқлаш, табиий бойликлари ва ҳарбий қудратини аниқлашдан иборат бўлган.
И.Д.Хохловнинг Элчилар маҳкамаси (Посолский приказ)га ёзган ахбороти (Статейный список)га қараганда, у ўзига юклатилган вазифанинг катта қисмини бажарган.
Масалан, Имомқулихон ўз ихтиёридаги 23 рус асирини озод қилган. Бой-бадавлат кишилар, амирлар ва савдогарлар қўлидаги асирлар хусусида
Имомқулихон элчига «уларни қидиришга ҳозирча фурсат йўқ, хизматкори (Тошкент ҳокими Турсунхон) исёнини бостиргандан кейин император жаноби олийларининг бу илтимосини бажарамиз ва топганларимизни ўзимиз юборамиз», деб ваъда берган.
Ҳар иккила хонликдаги ички вазият ҳақида ҳам Россия элчиси кўп маълумотлар тўплашга муваффақ бўлган. Элчининг ахборотида, масалан, қуйидагиларни ўқиймиз; «...(биз Бухорода бўлган пайтда) Бухоро хони билан Тошкент ҳокими ўртасида уруш бораётган эди. Хон унга қарши ўзининг катта амири Надр девонбегини 40 минг аскар билан жўнатди.
Шулардан 10 минг навкарини Тошкент ҳокими урушда ҳалок қилди. Шундан кейин Имомқулихоннинг шаҳзодалари бориб Турсун султоннинг йигитларини мағлубиятга учратдилар. Икки ўртадаги уруш ҳали бир ёқлик бўлгани йўқ...»
Имомқулихон Россия элчиси келиб-кетган вақт ичида ўзаро урушлар ва исёнлар туфайли Балх билан Самарқандда турди. Шу вақт ичида элчиуни икки марта бориб кўрди,-биринчи марта, Бухорога келгандан ўн кун кейин, иккинчи марта юртига қайтиб кетиши, яъни 1622 йил 3 август олдидан. И.Д.Хохловнинг ахборотида ўқиймиз; «Хон ўша вақтларда Самарқандда эмас эди. Иниси Надр ҳузурига қочиб бориб турган эди.» Имомқулихон Самарқандга И.Д.Хохлов Бухорога келгандан бир ҳафта ўтгандан кейин, қайтиб келди. Лекин қаттиқ оғриб қолди. Рус элчиси билан музокарани Надр девонбеги олиб борди. Музокараларда кўтарилган асосий масала қалмоқлар, нўғайлар, шунингдек рус асирларини озод қилиш масаласи бўлди. Рус асирлари хусусида Надр девонбеги элчига буедай жавоб берди; «Имомқулихон сизга қуйидашиларни айтишимни буюрди. Бошқаларини иншоаллоҳ, Турсун султон билан уруш тугагандан кейин қидиртириб топади ва юртига жўнатиб юборади. Сизнинг подшоҳингиз ҳам шу тарзда иш тутиб, қўлидаги Имомқулихоннинг одамларини бўшатиб юборсин».
Бухоро ва Хива хонликларининг ички аҳволи ҳақида ҳам И.Д.Хохлов муҳим маълумотлар тўплаган. Унинг маълумотларидан маълум бўлишича, мамлакат ўзаро урушлар исканжасида қолган, Балх, Тошкент ва Самарқанд устида турган ноиблар марказий ҳукуматга бўйсунишдан бош тортиб, ўзларини мустақил тутаётганликлари натижасида Бухоро ҳукумати кучсизланиб қолган.
Хива хонлигида ҳам айнан шундай вазият ҳукм сурар эди. Бу ерда
Араб Муҳаммадхон (1602-1623 йй.) билан унинг ўғиллари Аванеш ва Ильборс ўртасида тож-тахт учун кураш борарди. И.Д.Хохловнинг Элчилар маҳкамасига ёзган ахборотида ўқиймиз; «Урганч заминида исён бошланган. Арабхоннинг ўғиллари Аванеш ва Ильборс (отасини) тутиб олиб кўзига мил тортганлар. Арабхоннинг бошқа ўғиллари; Абулғози билан Шариф Султон Бухоро хони ҳузурига қочиб кетганлар».
Россия элчиси Хива хонлиги ҳудудларига Ёйиқ (Ўрол) казаклари ва қалмоқларнинг тез-тез қилиб турган талончилик хуружлари ҳақида муҳим маълумотлар келтиради. Бу ҳақда И.Д.Хохловнинг маълумотномасида мана буларни ўқиймиз; «Иван Боватда (Боғотда) тутқинда турган пайтда Урганчга қарашли кўчманчи халқ устига босқинлар рус казаклари Тренка Усь ва унинг одамлари бостириб кириб, туркманларни талон-тарож қилдилар, кўп одамларни ўлдирдилар, кўпларини асир олиб кетдилар...Урганч ерларига қалмоқлар ҳам кўп бор бостириб кириб, кўпларини ўлдирган».
Россия элчис хабарномасида Бухоро, Хива шаҳар ва қишлоқларининг умумий аҳволи ҳақида ҳам муҳим маълумотлар келтирилади. Улар элчи келган пайтда анча харобаликка юз тутиб қолган эди. Элчининг сўзларига қараганда, бунга тинимсиз ўзаро урушлар, тожу тахт учун кураш ва қозоқ, қалмоқ ва ёйиқ казакларининг тез-тез қилиб турган хуружлари сабаб бўлган. Маълумотномада божхона тўловлари ҳақи И.Д.Хохловда қимматли маълумотлар учратамиз. Божхона ҳақи, биринчидан, мамлакатдан мамлакатга ўтгандагина эмас, балки бир мамлакатнинг ўзида бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтганда ҳам олинган. Иккинчидан, у нақд пул билан ҳам, мол билан ҳам тўланган. Масалан, ҳар бир юкдан 33 парча мато ҳажмида бож олинган.
Шунингдек, И.Д.Хохлов Бухоро ва Хива хонликларининг Ҳиндистон ва Эрон билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳам айрим маълумотлар тўплаган. Масалан, унинг хабарномасида бундай гап бор; «Имомқулихоннинг, Балх хони Надр Муҳаммаднинг қизилбошлар подшоҳи шоҳ Аббос билан алоқаси ёмон. Улар (бир-бирлари билан) уруш ҳолатидадирлар. Ҳозирги пайтда улар орасида уруш бўлаётгани йўқ. Тинчлик ҳам ўрнатилмаган. Урушнинг йўқлиги сабаб, шоҳ билан Ҳиндистон ўртасида (Қандаҳор учун) уруш бормоқда». Бухоро ва Балх хонлари билан Ҳиндистон ўртасида ҳам муносабатлар айнан шу вақтда яхши бўлмаган. Бунинг сабабини Россия элчиси бундай шарҳлайди; «Бухоро хони Имомқулихон Ҳиндистон подшосига лочин юборган эди. Балх хони Надр Муҳаммадхон бўлса уни (Бухоро элчисидан) тортиб олди. Шу сабабдан Ҳиндистон подшоҳи у билан савдо алоқаларини ўзди, савдогарларни Балх билан Бухорога юбормай қўйди, Бухоро савдогарларига Ҳиндистон молларини олиб кетишни ман қилди...»
И.Д.Хохловнинг гувоҳлик беришича, Хива хонлиги билан Эрон ўртасидаги муносабатлар ҳам ўша пайтларда яхши бўлмаган. У, масалан, ёзади; «Урганчликлар шоҳ Аббос билан яхши муносабатда эмаслар. Иван (Хоразмда турган) хонзода Ильбарс қизилбошларга қарашли Обивардга ҳужум қилган, обивардликларнинг отлари ва туяларини тортиб олган.
Шунингдек, 100 одамини асир қилиб ҳайдаб кетган...»
Do'stlaringiz bilan baham: |