Тарихий манбашунослик


В.А. Даудов ва Муҳаммад Юсуф элчилиги тўғрисида манбалар



Download 387,96 Kb.
bet156/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

18.2.8. В.А. Даудов ва Муҳаммад Юсуф элчилиги тўғрисида манбалар
Василий Александрович Даудов асли форс (эронлик) бўлиб, 1653 йили Қозонда христианликни қабул қилган, Россия давлатининг хизматига кирган ҳам стольник ва воевода лавозимида хизмат қилган101. Муҳаммад Юсуф эса асли мусулмон (татар). У ҳам русларнинг хизматида бўлган. Аввало шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, ҳар иккала элчи – В.А.Даудов ва М.Ю.Қосимов Бухорогача юирга боришган бўлсалар-да, элчилар маҳкамасидан алоҳида-алоҳида топшириқ олганга ўхшайдилар, чунки В.А.Даудов ва М.Ю.Қосимовга берилган йўриқнома (наказ) бизгача етиб келмаган. У 1800 йилгача Россия ташқи ишлар маҳкамасининг архивида сақланар эди. 1806 йили ўтказилган текшириш пайтида у турган жойидан топилмаган. Шу сабабдан В.А.Даудов ва М.Ю.Қосимов қандай вазифаларни адо этганликларини аниқ билмаймиз. Буни В.А.Даудовнинг элчилик маҳкамасидан олган йўриқномаси (наказ)дан тахминан билиб олиш мумкин. Улар қуйидагилар:
1.Бухоро ва Хива хонликларининг Москва ҳукумати билан дипломатик алоқаларини ривожлантиришга хоҳиши борми-йўқми, шуни аниқлаш;
2.Хонликларда яшаб турган рус асирларини озод қилиш;
3.Икки давлат, Россия, Хива ва Бухоро хонликлари ўртасидаги савдо ва элчилик карвонларининг хавфсизлигини таъминлаш учун Каспий денгизининг кун чиқиш тарафида, денгиз соҳилидаги Саратош тепалигида кемалар тўхтайдиган бандаргоҳ қуришга Хива хонининг розилигини олиш;
4.Амударёнинг боши ва ўзани, дарё соҳилида истиқомат қилиб турган халқлар, уларнинг машғулоти ва турмуш тарзи ҳақида маълумот тўплаш;
5.Бухородан Ҳиндистонга олиб борадиган йўллар, Ҳиндистон ҳукуматининг Россия билан савдо ва дипломатик алоқаларини ўрнатишга хоҳиши бор-йўқлигини М.Ю.Қосимовга берилган топшириқда аниқлаш. Элчилик Бухоро ва Хивада, йўлга кетган вақтни қўшиб олаганда, Бухорода 1675 йилнинг 15 майидан – 1676 йил 2 октябригача бўлган. Элчилик Бухорога 1676 йил 20 январ куни келиб тушгандан кейин М.Ю.Қосимов ўз вазифасини адо этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди. Гарчи В.А.Даудов ва М.Ю.Қосимов элчилигининг ҳисоботи («Статейный список») 1800 йилдан кейин йўқолган бўлса-да, тадқиқотчилар Н.Селифонтов, В.В.Бартольд ва А.Б.Панков асарларидан (Очерк служебной деятельности и домашной жизни стольника и воеводы
ХУ111 столетия Василия Александровича Даудова. Летопись занятий Археографической комиссии, вып.5, СПб.,1871, с.1-41; В.В.Бартольд, История изучения Востока в Европе и России, соч.Т.1Х,-М.: 1977,с.372; А.Б.Панков. К истории торговли Средней Азии с Россией в 1675-1725 г.г.,Ташкент: 1926) маъдум бўлишича, Бухоро ва Хива хонлари Россия билан савдо-дипломатик муносабатларини ривожлантиришга тарафдор эканликларини билдирганлар ва шунга ҳаракат қилганлар. Тез орада Каспий денгизи соҳилида Қараған бандаргоҳининг қуриб ишга туширилиши ва Бухоро хони ўз хўжалигида хизмат қилиб турган рус асарларидан 38 тасини озод қилганлиги ҳам юқорида билдирилган фикрга далил бўла олади.
Хива хони Анушахон бир тарафдан туркманлар билан қалмоқлар ва қозоқларнинг тез-тез Хива ҳудудларига қилиб турган талончилик юришлари, иккинчи тарафдан Бухоро ва Хива ўртасидаги зиддиятлар натижасида Россиянинг иқтисодий ва ҳарбий ёрдамига мутож эди. В.А.Даудовга Бухородан қайтишида Хивада Анушахон оталиғи мана бу гапларни айтган: «Анушахон Василийга Хива хони яқинда подшоҳ олий ҳазратлари улуғ княз Алексей Михайлович дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини давом этиши ва ҳар икки томондан савдо карвонлари борди-келди қилиб туриши (зарурлиги) ҳақида мактуб олдилар. (Ўз навбатида) Хива хони ҳам подшоҳ олий ҳазратлари улуғ княз билан шундай алоқаларни аввалгидан ҳам зиёда бўлишини истайдилар».
М.Ю.Қосимов элчилигига келсак, унга Бухородан Ҳиндистонга олиб борадиганйўллар ва Ҳиндистон подшоси Аврангзеб (1658-1707 йй.)нинг Россия билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга майли борми-йўқми эканлигини аниқлаб келиш топширилган эди. Шунинг учун ҳам у Бухорога келганларидан кўп вақт ўтмай, Ҳиндистонга жўнаб кетди. М.Ю.Қосимов фақат Кобулгача борди. «Шоҳ (Аврангзеб) улуғ подшоҳ билан дўстона алоқалар ўрнатишни истамагани» учун орқага қайтишга мажбур бўлди ва 1677 йили Москвага қайтиб келди.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish