Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
мол-мулки ва ор-номусига етолмади. Шаҳар аҳли узоқ давом этган қамалдан беҳад
мушкул аҳволда қолган пайтда Яратганга илтижо қилди, дуолари мустажоб бўлиб,
роҳатбахш насим раҳмати илоҳийдан келди. Қуръони Каримда: «Албатта ҳар бир
оғирлик билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (94.6) дейилган-ку. Мўғул лашкарининг
отларига ўлат тегиб, отлар шунчалик қирилдики, тўртта отлиқдан фақат биттасида от
қолди, холос. Шу сабаб улар саросимада қолиб ортга чекинишга мажбур бўлишди.
Уларнинг кўпчилиги эгарни елкаларига боғлаб чекинишди. Бундай катта лашкарга бас
келиш ҳақиқатан ҳам улуғ подшоҳлар ва уларнинг ноибларининг иши эди, бироқ бу ишни
оддий фуқаро уддалагани боис айримлари бундан беҳад ғурурланиб кетишди ва халқни
қийнашга, зўравонлик қилиб, ҳатто қон тўкишгача боришди.
Назм:
Ё Раббим, гадойга амал бермагил! 
Мўғул лашкари орқага қайтмоқчи бўлган пайтда Ҳазрат Соҳибқирон Аббос баҳодирни
Қаҳлағага юбориб, мўғул аҳволини билиб келишни тайинлади. У Қаҳлағага бориб
воқеаларни билгач, келиб ҳаммасини юқорида баён этилгани сингари Ҳазратга етказди.
Соҳибқирон мўғул лашкарининг қайтгани ҳақида хабарни эшитгач, амир Ҳусайнга бу
ҳақда билдиришни, у ҳам шу тарафга томон ҳаракат қилиши лозимлигини тайинлади.
Чопардан бу хабарни эшитган амир Ҳусайн беҳад шод бўлди. Дарҳол, у Шибартудан
жўнаб, Солисарой томон йўл олди. Ҳазрат Соҳибқирон оиласи ва элини дарёдан
ўтказиб, қадимги юртига жўнатди. Ўзи эса отга миниб, амир Ҳусайн истиқболига йўл
олди. Улар Боғлон сайҳонлигида учрашишди. Бир-бирлари билан қучоқлашиб кўришиб,
иззат-ҳурматларини жойига қўйиб, ўтган воқеалар, келажакдаги ишлар ҳақида
сўзлашишди. Улар шу тариқа мулоқот қилиб, эрта баҳордаёқ биргаликда Самарқандга
жўнашга қарор қилишди. Ҳазрат Соҳибқирон эсон-омон Жайҳундан ўтиб, катта йўл
босиб Қаршига келиб тўхтади. Бу шаҳарнинг Қарши номини олишига сабаб шуки,
Кебекхон Нахшаб ва Насафдан икки фарсах нарида қаср қурдирган эди. «Қаср» сўзи
мўғул тилида «Қарши» деган маънони англатади. Соҳибқирон қишни ўша ерда ўтказди
ва Қаршини қўрғон билан ўрашни буюрди. Соҳибқироннинг улкан тадбиркорлик қудрати
билан қишдаёқ қўрғонни қуриб бўлишди. 
Назм:
Иқбол тилагига айлади восил,
Эккан уруғлари берди мўл ҳосил.


Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish