Тарихи Рашидий (2)
Назм:
Фалак узра чиқди хуршиди анвар,
У борлиқ оламни қилди мунаввар.
Иккала лашкар ҳам тушди жунбушга,
Қонсираб байроқлар чорлар урушга.
Ерни тутиб кетди фарёду фиғон,
Эс-ҳуш дегандан ҳеч қолмади нишон.
Иккала тарафнинг жангларда чиниққан аскарлари аралаш-қуралаш бўлиб, урушиб
кетишгач, мўғул лашкари мағлуб бўлиб қочишга тутинди. Ҳазрат Соҳибқироннинг
лашкари душман изидан қолмай баайни қасос олувчи қисматдек қувиб борди. Шу маҳал
ўз лашкаридан айрилиб қолган амир Шамсиддин байроғи билан бориб, бир чеккада
турди. Қочоқларни қуваётган лашкар жиловни тортиб, ўша байроқ томон бурилди.
Қочаётган лашкар эса қайтадан тўпланиб, еру кўкни ларзага келтириб уларнинг устига
ташланди.
Назм:
Ёвуз ғаним қайта ҳужумга ўтди
Қиличу ўқ теккан инсон қон ютди.
Ўқлар ёмғиридан қалқонлар – ғалвир,
Найза кўз, юракка санчилаётир.
Замонанинг бевафолигидан аввал ғалаба келтирган байроқ энди бахтсизлик чангалига
гирифтор бўлди ва олдин ғолиб бўлган лашкар энди мағлуб бўлиб, қочмоққа тутинди.
Назм:
Ўзгарувчан фалак ишига бир боқ:
Аввал роҳат берар, сўнг келар – қийноқ.
Тўс-тўполонда кўплаб одамлар балчиққа ботиб қолди. Аввал енгилган душманлар яна
қад ростлаб, ўз истакларини қондириш учун қасос қиличини ишга солдилар ва ўн мингга
яқин киши ҳалок бўлди. Оятда айтилганидек: «Аллоҳнинг амри иродаси тақдири азалий
бўлди» (33.38). Бу воқеа илон йилида, 766 (22 май 1365) рамазон ойининг бошларида
содир бўлди. Буржлар силсиласидаги саккизинчи бўғин ақраб буржида содир бўлдики,
мунажжимлар буни мустақил бўғин деб аташади. Сўзимиз охирида бу фикрни ерда
содир бўлаётган ишлар осмон жисмлари таъсирида бўлишини тасдиқлаш учун
келтирмадик. Зеро, оламга Аллоҳдан ўзга таъсир ўтказувчи куч йўқдир.
Амирлар бу ердан кетиб, Шаҳрисабзга етганларида ҳар бири ўз эл-улусини Жайҳун
дарёсидан ўтказишга қарор қилишди. Амир Ҳусайн ҳазрат Соҳибқиронга: «Ҳозир
оиламиз ва одамларимизни дарёдан ўтказмоғимиз мақсадга мувофиқдир», – деди.
Соҳибқирон эса: «Улар дарёдан ўтиш учун кетишди. Менинг эса бу вилоятни ташлаб
кетишга ҳимматим йўл бермаяпти, негаки у сотқинлик ва адолатсизлик қурбони бўлади.
Мен яна лашкар тўплайман-да, душман билан олишаман», деди.
Амир Ҳусайн Солисарой томон йўлга тушди. У ерга етиб келгач, ўз эл-улуси ва қўл
остидагиларни тўплаб дарёдан ўтказди, тепалик ва довонлардан ўтиб, Шибарту деган
манзилда тўхтади. Мўғул лашкаридан огоҳ бўлиб туриш учун кишилар қўйди, мўғул
лашкари қўзғолса Ҳиндистон сари жўнамоқчи эди.
Амир Ҳусайн Шаҳрисабздан жўнаб кетгани заҳоти қудратли Соҳибқирон лашкар
тўплашга тушди ва тадбиркорлиги орқасида ўн иккита қўшин тузди. Темур Хўжа Ўғлонни,
Жоварчи ва Аббос баҳодирни етти қўшин билан ҳужумчилар сифатида Самарқандга
жўнатди. Жоварчи у ерда шароб ичишга берилиб кетиб, шароб унга қуйидаги мисрада
29 / 32
Do'stlaringiz bilan baham: |