V – VI синфларда
|
VII – IX синфларда
|
Академик лицей ва касб-хунар коллежларда
|
1. Таълим жараёнининг ҳамма элементларини ўз ичига олган дарс.
|
1. Таълим жараёнининг ҳамма элементларини ўз ичига олган дарс.
|
1. Мавзуга кириш дарси.
|
2. Ҳикоя формасида баён дарси.
|
2. Янги материални баён қилиш (ҳикоя, кино, экскурсия) дарси.
|
2. Янги материални баён қилиш дарси.
|
3. Такрорлаш дарси.
|
3. Кириш дарси.
|
3. Таҳлил қилиш дарси.
|
|
4. Якунловчи дарс.
|
4. Мавзуни якунловчи дарс.
|
5. Таҳлил қилиш дарс.
|
5. Такрорлаш дарси.
|
6.Кўникма ва малакалар ҳосил қилиш дарс.
|
6.Умумлаштирувчи дарс.
|
7. Умумлаштирувчи – такрорлаш дарси.
|
7. Сўраш дарси.
|
|
8. Кўникма ва малакалар ҳосил қилиш дарси.
|
9. Билимларни қўлланиш дарси.
|
10. Таълим жараёнининг ҳамма элементларини ўз ичига олган дарс.
|
Асосий тушунчалар:
Синфдан ташқари ишларда ёзма ва босма манбалар билан ишлаш методлари - қўшимча китоб ўқиш, тарихий-адабиёт, тўпламлар, хрестоматиялар, архивлардаги ҳужжатлар ва бошқаларни ўрганиш, вақтли матбуотни ўрганувчилар тўгараги, қўлёзма ва архив ҳужжатларини ўрганувчи «ёш архивчилар тўгараги» барпо қилиш.
Кўрсатмали материаллар билан ишлаш методи - Иллюстрация ва диапозитивларни кўрсатиш, фильмларни кўриш, экскурсия материалларини ўрганиш
Такрорлаш учун саволлар
1.Тарих дарсларида ўлкашунослик материалларининг тутган ўрни.
2.Тарих дарсларида ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш методлари
3. Синфдан ташқари ишларнинг мазмуни, кўриниш ва методлари.
4.Синфдан ташқари ишларда ёзма ва босма манбалар билан ишлаш методлари.
5. Синфдан ташқари ишларда кўрсатмали материаллар билан ишлаш методлари.
Атамаларнинг қисқача луғати
Автократлик - ҳокимлик, кишининг буйруқбозлик, кўрсатмалар бериш ва жазолаш каби шаклларда бошқаларга (масалан, ўқитувчининг талабага) нодемократик усуллардан фойдаланган ҳолда таъсир этишга мойиллиги.
Агрессивлик - душманлик, бошқаларга, атрофдагиларга зарар етказиш, тажовуз қилиш, ноқулайлик туғдириш мақсадини амалга оширувчи шахснинг хусусияти.
Актуаллаштириш - шахсдаги мавжуд билим, малака ва кўникмаларни турли ахлоқий шакллар ва хиссий ҳолатларни қайта ишлаб чиқиш ва уларни ботиний ҳолатдан зоҳирий ҳаракатларга айлантириш.
Аксиология - қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот, аксиологик қадрият моҳияти.
Аксиологик ёндашув - инсонпарварлик педагогикасига хос бўлган хусусият, бунда инсон ижтимоий қадрият ва жамият ривожланишининг провард мақсади сифатида қаралади. Аксиологик тафаккур ўзаро алоқадаги, ҳам ўзаро ҳаракатдаги дунё концепциясига асосланади.
Амалий тадқиқотлар - педагогик жараённинг айрим жиҳатларини чуқур ўрганишга қаратилган ишлар, педагогик амалиёт қонунларини очиш.
Анкеталаштириш - анкета ёрдамида ижтимоий, иқтисодий, демографик, психологик (руҳий), педагогик ва бошқа тадқиқотлар учун дастлабки материалларни йиғиш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |