Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

2.
 
Ўсимликлар ватани Н.И.Вавилов назарияси 
Деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши ишлаб чиқувчи 
кучлар тарққиѐтидаги бошқа ўзгаришлар билан бир қаторда кечди. Аввало 
тошдан меҳнат қуроллари ясаш техникаси ахамиятли даражада ўсди. Сиқиб 
ретушлаш техникаси янада такомиллашди. Айрим жойларда мезолит 
давридаѐқ тошларни силлиқлаш ѐки сайқаллаш шунингдек неолитда томорқа 
учун ўрмонларни тозалаш ва дарахтларни кесиш учун нисбатан самарали 
болта ва тешаларга бўлган зарурият тошлари арралаш ва пармолаш каби 
усуллар кенг тарқала бошлади. Меҳнат ов қуролларини ясашда янги 
нисбатан каттик менираллар тури: нефрит, жедент, обсидианлардан 
фойдаланила бошланди. Ер ости тошларга ишлов бериш (яъни ковлаб олиш) 
бошланди. Деҳқончилик эҳтиѐжи нафақат болти ва яна бошқа меҳнат 


қуролларини ҳам такоминлаштиришни талаб этган. Термачилар фойдаланган 
кавловчи – таѐқ ва содда кесувчи тош пичоқлар тараққий этиб ҳақиқий 
мотига ва ўроқларга айланди ғалла янчгич ҳовончалар хўжалик ҳаѐтига кенг 
кириб келди. Жойларда ерни оддий меморция усулларидан фойдаланила 
бошланган, масалан Олд Осииѐдаги ирригация ѐки Янги Гвинсядаги 
дренажлар мисол бўла олади. 
Юқори ихтисослашган овчи, балиқчи, термачи хўжаликлардаги 
меҳнат қуролларнинг такомиллашиб бориши натижасида уларнинг 
куриниши ҳам ўзгариб борган. Қуриқликдаги овда тузоқ, қопқонлардан, 
денгиз овчилиги ва балиқчиликда нисбатан тараққий қилган гарпун, тўр, 
қармоқлардан фойдаланилган. Мазкур даврдан ўйма – қайиқ, судратма 
турлардан фойдаланиш кенг кўламда истеъмолга кира бошлаган. Ишлаб 
чиқарувчи ѐки юқори даражада ихтисослашган ўзлаштирма хўжаликка ўтиш 
жараѐни қаердаки ўтроқ турмуш тарзига ўтган жамоаларда ўз ниҳоясига 
етди. Шунинг учун энди ибтидоий кулбалар ўз ўрнини нисбатан узоқ 
муддатли ертўла ѐки ярим ертўла, кейинроқ ер устидаги мустаҳкам уйларга 
бўшатиб берди. Неолит даврида кашф этилган тўқувчилик ва оддий 
тўқимачилик ўсимлик толасидан тайѐрланган кийимлардан акс эта бошлади 
кейинчалик теридан ҳам кийимлар тайѐрлана бошлади. Уй рўзғор буюмлари 
муҳим бир кашфиѐт яъни сополда ясала бошланди. Сопол буюмлар асосан 
икки усулда спиралсимон тасма ва айлана шаклда лойни бир – бирига 
ѐпиштириш орқали ясалган. 
Сўнгги уруғ жамоасининг асосий ишлаб чиқариш ютуғи сифатида – 
деҳқончилик ва чорваликнинг шаклланиши, тошга ишлов бериш 
техникасининг такомиллашуви, сополнинг кашф этилиши, тўқимачилик ва 
бошқалар айнан мазкур даврда инсониятнинг тажриба ва билимининг 
аҳамиятли даражада ўсганлигидан гувоҳлик беради. Шу билан биргаликда 
мазкур даврда ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳам юзага келади. (I ва II) 
Ижтимоий – иқтисодий муносабатлар. Сўнгги ибтидоий жамоа 
босқичида ҳам илк ибтидоий жамоа босқичида бўлгани каби жамоавий 


меҳнатни роли катта бўлган. Ўрмонларни тозалаш, чорвани боқиш самарали 
овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш албатта бир оиланинг қўлидан 
келмаган, шу сабабли жамоавий меҳнат ва ерга жамоавий эгалик ўз 
таъсирини сақлаб турган. Кейинчалик сўнгги уруғ жамоаси босқичи 
охирларига келиб ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши мазкур 
принципларнинг бузилишига олиб келди. Ер узоқ вақт жамоа мулки 
сифатида сақланиб келинганлиги Янги Гвинея папуаслари мисолида ҳам ўз 
аксини топган. Уларда ер авлоддан авлодга ўтиш шарт ҳисобланган. 
Жамоадаги тўпланган озиқ – овқатлар тақсимотида ҳар доим ҳам 
тенгликка эътибор берилмаган бир – бирига яқин қондош яқин қариндошлик 
муҳим аҳамиятга эга бўлган. 
Аммо айрим ҳолатларда бунинг акси ҳам бўлган. Масалан яхши 
ҳосил олган ѐки чорвадан яхши насл олган ѐки овда омади юришган овчи 
маскур махсулотларни ўзида қолдирган ѐки ким билан хохласа ўша билан 
бўлишган ҳоллари ҳам учраган. Этнологик маълумотларнинг гувоҳлик 
беришича, папуасларда очқолган папуас қарзини қайтаришни айтган ҳолда 
ўзига қўшни бўлган яқин қариндошининг томорқасидан ямсни эркин олиши 
мумкин бўлган бўлса, Жанубий Америка кубео қабиласида бу ўғрилик 
ҳисобланган. 
Оила ва никоҳ Сўнгги уруғ жамоасида жуфт никоҳ устиворлик 
қилишда давом этган. Аввал бўлганидек гуруҳий муносабатлар даврасида бу 
иҳтиѐрий тарзда амалга оширилган. 
Илк ишлаб чиқарувчи ҳўжалик билан шуғулланувчилар орасида 
полигиня хусусан сорорат тартибидаги кўп хотинлилик, овчилик билан 
шуғулланувчи қабилаларда эса ливерат тартибидаги полиендрия – кўп 
эрлилик кенг тарқалган эди. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish