Тарих факультети тарих кафедраси



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana11.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#777022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши Савдо муносабатлари

 
Хулоса 

Ўрта Осиё минтақавий ривожланишининг асосида ибтидоий уруғ 


жамоаларининг ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка 
ўтиши, яъни деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши ётади. Жамият тараққиётининг кейинги босқичларида ишлаб 
чиқариш кучлари ўсиб борди, металл кашф этилди, ҳунармандчиликнинг 
қатор соҳалари тараққий этди,ихтисослашди, меҳнат унумдорлиги ошди
қўшни ҳудудлар билан маданий ва савдо алоқалари шакллана бошлади. 
Савдо-сотиқ жамоалар ўртасидаги юқори ривожланган алоқа тури 
ҳисобланади. Шахсий мулкнинг пайдо бўлиши ва ортиқча маҳсулотлардан 
жамоанинг бошқа нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондириш масаласи савдо 
ишининг асосини ташкил этади. Бундай асослар Ўрта Осиё ҳудудида мавжуд 
эди. 
Қадимги савдо йўлларининг асосий тармоқлари ва йўналишларини 
белгилашда мис, қўрғошин, ложувард конлари ва уларнинг тарқалиш 
географияси асосий манба бўлиб ҳизмат қилади. 
Маълумки, Ўрта Осиё ҳудуди турли маъданларга бой бўлиб, бу даврда 
ўзлаштирилган конлардан олинадиган металлар, нодир минераллар
қимматбаҳо тошлар ва бошқа кон маҳсулотлари, нафақат, қадимги Шарқ 
мамлакатларида қадрланган, шу билан бирга уларга ички эҳтиёж ҳам мавжуд 
бўлган. Бу эҳтиёж қадимги конларни минтақанинг турли маконлари билан 
боғловчи алоқа йўллари фаолияти бошланишига олиб келди. 
Ўрта Осиё жойлашган географик ўрнига кўра қадимги халқлар ва 
маданиятларнинг, илк цивилизацияларнинг кесишган, уларни ўзаро 
боғловчи вазифасини бажарган ҳудудлардан биридир.
 
Бронза давридан бошлаб Ўрта Осиёни қадимги шарқ дунёси билан 
боғловчи алоқа-савдо йўллари тизими шаклланиши минтақамизнинг 
шаклланаётган халқаро иқтисодий-маданий алоқалар тизимига қўшилишига 


 
асос солди. Ўрта Осиёни қадимги Шарқ цвилизациясининг илк ўчоқлари 
билан боғловчи йирик транзит алоқа йўллари шаклланишида иқтисодий 
омиллар муҳим аҳамият касб этган. Хусусан, қадимги Шарқ мамлакатларида 
минтақамизнинг жанубий ўлкаларида биринчи галда Сўғдиёна ва 
Бақтриядан олиб кетилган металл ва нометалл маҳсулотлар, қимматбаҳо 
тошлар ва нодир минералларга талаб катта бўлган.
 
Маҳаллий ўтроқ-деҳқон аҳоли кўчманчи халқлар билан, бундан 
ташқари Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон ҳудудлари билан тарихий-
маданий алоқалар ўрнатган эди. Бу даврдаги ички ва ташқи алоқалар 
тизимида иқтисодий омил етакчи ўрин тутган. Ички ва ташқи савдо йўллари 
иқтисодий-маданий алоқалар ривожининг асосий негизи бўлиб, уларни 
маҳаллий, минтақавий ва трансминтақавий аҳамиятга эга бўлган йўлларга 
ажратиб, ўрганиш мумкин.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish