2.2. Ташқи савдо йўлларининг тармоқлари ва аҳамияти
Г.Херманнинг ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидаги фикрига кўра
Бадахшон лали ягоналиги билан характерланади ва Буюк Хуросон йўли
орқали тарқалган
38
. Бадахшон лалининг тарқалиш йўли фанга энг қадимги
савдо йўли сифатида кирган ва турлича номлар билан аталади
39
.
Ҳиндистон ва Ўрта Осиё халқлари тарихи бўйича йирик тадқиқотлар
муаллифи А.Я. Щетенконинг изланишлари бўйича Ўрта Осиё маъданлари
Қадимги Шарқ шаҳарларига иккита йўл орқали борган бўлиб, уларнинг
биринчиси қуруқлик ва иккинчиси сув йўлларидир. Сув йўли Лотхалдан
икки дарё оралиғи шаҳарларига, қуруқлик йўли эса Жанубий Булужистон
орқали ўтган
40
. А.Я. Щетенко “Лал йўли”ни қуйидагича тасаввур этади:
Копетдоғ – Кўҳи бобо тоғи – Ҳирот – Қабул – Хайбар довони – Хараппа
шаҳарлари.
В.М. Массон Олтинтепа – Мохенжо-Доро йўлини ҳам таклиф этган
41
.
Тарихий манбалар Ўрта Осиё ва Қадимги Шарқ халқлари ўртасидаги
маданий ва савдо алоқалари илк бронза давридан бошланганлигини
кўрсатади. Ўтган ўн йилликлар мобайнида тадқиқотчилар томонидан Ўрта
Осиё, Эрон ва Яқин Шарқ ўртасидаги алоқалар ўрганилиб келинди.
Ў.Мавлонов
42
ташқи, трансминтақавий йўлларнинг Мохенжо-Даро –
Хараппа – Мундигак – Намозгоҳ – Мурғоб воҳаси; Мохенжо-Даро – Хараппа
– Шўртўғай – Жанубий Тожикистон – Саразм; Мохенжо-Даро – Хараппа –
Шўртўғай - Сурхон воҳаси – Амударё – қуйи Зарафшон - Хоразм – Уралорти
38
Неrrmаnn G. Lapis Lazuli the Early Phaze of Trade. – Iraq, v.30, 1968.
39
“Лал йўли”, “Хуросон йўли”, “Бадахшон йўли” каби.
40
Щетенко А.Я. О торговых путях эпохи бронзы по материалам Туркменистано-Харапских параллелей.
КСИА. Вып.122. М., 1970; Щетенко А.Я. Обмен и торговля доисторического Индостана. КСИА №138. М.,
1974;
41
Массон В.М. Средняя Азия и Древний Восток. М.-Л., 1962.
42
Мавлонов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.
“Akademiya” Тошкент, 2008.
– Сибирь; Мохенжо-Даро – Хараппа - Шўртўғай – Сурхон воҳаси –
Қашқадарё воҳаси - Зарафшон воҳаси – Қизилқум конлари – Марказий
Қозоғистон конлари – Уралорти – Сибирь каби йўл йўналишлари мавжуд
бўлганлигини таъкидлайди.
Cўнгги археологик ва археологик топилмаларнинг химик анализлари
маълумотларига қараганда Шаҳри Сўҳта ёдгорлигидан топилган ложувард
тошлар коллекциясининг химик таркибининг уч хиллигини кўрсатмоқда.
Демак, бу ерга ложувард энг камида учта кондан келтирилган. Геология ва
минерология фанида аниқланган сўнгги маълумотлар бўйича айтадиган
бўлсак, ложувард маъдани кони Покистон ҳудудидаги Чағай,
Тожикистондаги Помир ва Бадахшонда жойлашган
43
. Шаҳри Сўҳта
ёдгорлигига масофа жиҳатидан энг яқини Чағай тоғидир. Демак, ложувард
кони фақат Бадахшонда бўлмаган.
Ёзма маълумотлар ҳам Бақтрия ложувардларининг Қадимги Шарқ
мамлакатларида товаргир бўлганлигидан ва давлатлараро муносабатларни
белгилашда муҳим омил бўлганлигидан дарак беради. Жумладан, Диодор ўз
асарида Оссурия шоҳи Ниннинг Бақтрияга қарши жанг тафсилотларини
ёзган
44
. Нин Бақтр шаҳрини узоқ вақт қамал қилади. Шаҳар Семирамиданинг
айёрлиги натижасида ишғол қилинади. Бақтрликлар мағлубиятга учрайди.
Тадқиқотчилар ўртасида Оссурия билан Ўрта Осиё, хусусан Бақтрия
оралиғидаги узоқ масофани ҳисобга олиб, юқоридаги маълумотларни тарих
саҳифасидан чиқариб ташлаш керак, деган мунозаралар ҳам учрайди.
Маълумки, бу масалага И.М. Дьяконов ойдинлик киритган. Унинг
изланишлари туфайли топилган Оссурия айғоқчиларининг ўз шоҳига ёзган
номасидаги қуйидаги маълумотдан сўнг антик давр тарихчиси маълумотлари
ўз кучини сақлаб қолди: "... лазуритни олиб кетганимдан сўнг, мамлакатда
43
Delmas A.B, Cazanova M. The Lapis Lazuli Sources in the Ancient East. – South Asian Archaeology 1987. P
1. Rome, 1990.
44
Диодор. Историческая библиотека. Кн. 17. II , 2-7 / пер. М.Е. Сергеенко / Арриан. Поход Александра. М.
- Л., 1962.
менга қарши қўзғолонлар бошланди, шундан сўнг мен (
Оссурия шоҳидан.
Д.Ш.
) катта ҳарбий куч юборишни илтимос қилдим"
45
.
Кейинги вақтда тадқиқотчилар бронза даври маданиятлари ўртасидаги
алоқаларни маданиятлараро тарқалган хлорид тошдан ясалган ашёлар
ёрдамида аниқлашмоқда. Ҳозирги кунгача Месопотамиядан то Ҳинд
ўлкасигача бўлган 30 та ёдгорликдан, Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёнинг
бронза даврига оид деярли барча ёдгорликларидан шундай ашёлар топилган.
Бу идишлар шакллари ва уларда ифодаланган тасвирларнинг бир-бирига
яқинлиги билан ҳарактерланади
46
. Шаклан ва тасвирий ифода жиҳатидан
бир-бирига ўхшайдиган, хлорид тошдан ясалган идишларнинг пайдо бўлиши
ва тарқалиш йўллари тўғрисида фанда анча тортишувлар бўлиб ўтганлиги
маълум
47
.
Белужистон ва Ҳинд цивилизацияларининг миграцияси натижасида
Панж бўйларида шаклланган Шўртўғай ёдгорликлари ўлкалар ўртасида
тарихий маданий алоқаларнинг шаклланишига асос бўлган. Ўрганилган бу
ёдгорликлар асосида тарихий маданий ўлкалар орасидаги маданий алоқалар
ва савдо йўлларини ўрганиш учун манбадир. Кейинги йилларда олиб
борилган археологик ёдгорликларни районлаштириш шуни кўрсатмоқдаки,
Панж воҳасидаги Шўртўғай ёдгорлигидан бошланган лал йўли Жанубий
Тожикистон (Мокони Мор, Каримберди), Жанубий Ўзбекистон
(Сополлитепа, Жарқўтон, Тиллабулоқ, Мўлали), Жанубий Туркманистон
(Тўғалоқ, Гонур), Эрон орқали (Тепа Яъҳё, Шахдод) Ҳиндистонга ўтган.
Қадимги Ҳинд цивилизацияси намоёндалари Панж воҳасига келиши учун
Ҳиндикушнинг юқори довонлари орқали тоғ йўлларидан ўтганлиги ҳам
ойдинлашмоқда.
Демакки, Ўрта Осиёни Ҳиндистон, Эрон ва Месопотамия орқали Олд
45
Дьяконов И.М. Ассиро-вавилонские источники по истории Урарту //. ВДИ. - М., - M., 1951. - . - № 2. - С.
335-336.
46
Frankfort H. The Art and Architecture of the Ancient Orient. - L., 1977. - P. 39-40.
47
Lamberg-Karlovsky. Third Millenium Models of Exchange and Models of Production // Ancient Civilizations
and Trade. - Albuquerque, 1975. - P. 358.
Осиё, Миср, Шарқий Туркистон ва Хитой ҳамда минтақа шимолидаги
даштлар орқали Сибир ва Уралорти билан боғловчи транзит йўллар алоқа
йўллари тизимининг энг муҳим бўғинини ташкил этган бўлиб, улар орқали
амалга оширилган иқтисодий-маданий алоқалар сўнгги бронза даврида Ўрта
Осиё цвилизацияси марказларининг пайдо бўлиши ва уларнинг минтақадаги
таъсири ошиб боришида катта ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |