Тарих факультети Жаҳон тарихи


Корѐнинг XI-XII асрларда ижтимоий равнақи. Маданият



Download 413,14 Kb.
bet51/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Корѐнинг XI-XII асрларда ижтимоий равнақи. Маданият.


Мамлакатнинг бирлашиши ва киданлар билан иттифоқ Кореянинг иқтисодини ривожланишига, қишлоқ хўжалиги ва хунармандчиликнинг гуллаб-яшнашига олиб келди. Киданлар томонидан бузиб ташланган вилоятлар Яна тараққий эта бошлади. Х11 аср бошларида Хитой сайѐхи Сюй Цзин деҳқончиликнинг Карѐ буйича кенг тарқалганлигидан гувоҳлик беради. Унинг гувоҳлигича хатто тоғли зоналарда ҳам шоли экилган.
Давлатнинг иқтисодий асосини деҳқонларнинг меҳнати ташкил этган. Деҳқонлар юридик ҳолатига қараб 2 га бўлинган. Унинг ката қисми Янин «яхши одам»ларга қарарди, улар оддий озод,давлат ерларида ишловчи одамлар эдилар. Иккинчи қисми эса чхонин (ѐмон ѐки ярамас) кишиларга бўлинган. Улар озод эмас эдилар. Улар бўйсунувчи деҳқонлар ҳисобланган.
Деҳқонлар рента-солиғини тўлар давлат ишларини ўтар, ҳарбий хизматни ўтар эдилар. Ер солиғи 1 10 дан 1 11 гача ҳосилдан тўланар, кўп вақтда унинг ҳажми кўпаяр эди. Деҳқонлардан Яна қўшимча солиқЛар: донни пойтахтга олиб боргани учун солиқ, йўлда ҳимоя қилиш учун солиқ тўй солиғи, подшо оиласидан бирор киши ўлса кўмиш учун солиқ, чет Эл элчилари келиши учун солиқ ундирилган. Шахсий ерларда рента солиғининг ҳажмини феодал ўзи белгиланган.
ХI-XII асрларда шахсий ер эгалиги ўса бошлади. Йирик феодаллар ва Будда монастирлари подшо саройи аъзолари монастир ва феодалар давлат ерларини деҳқонлар билан бирга қўшиб ола бошлади. Баъзида феодал вотчинниклар давлат ерларида ишловчи деҳқонларни ката ваъдалар бериб ўзларига оғдира бошлашди. Лекин бу ваъдаларга ишонган деҳқонлар тезда эркин деҳқонлардан қарам крепоснойларга айланиб, қаттиқ эксплуатация қилинган.
Давлат мажбуриятларига нафақат деҳқон маҳсулотлари, балки уйда ишлаб чиқарган маҳсулотлар, ҳайвон терилари, балиқлар ҳам тўланган. Бу барча нарсалар хукмрон синфнинг манфаатларини қондирмас эди. Керакли қазишмаларни топиш туз топиш, метални қайта ишлаш, қурол шиша ишлаб чиқариш, ҳар-хил тақинчоқлар буларнинг барини махсус ҳунармандлар ишлаб чиқаришган. Пойтахт ва йирик шахарларда давлат ҳунармандчилик устахоналари мавжуд эди. Устахоналарда даватга қарашли крепоснойлар ишлаган. Ҳунармандларнинг иши авлодларига мерос бўлиб ўтган. Ички савдо ҳам яхши ривожланган. Пойтахт ва йирик провинция шаҳарларида бутун бир савдогар маҳаллалар бор эди. Кўп жойларда бозорлар ташкил этилганэди. Бу бозорларда деҳқончилик меҳнатлари ҳунармандлар маҳсулотларига алмашган. Савдо ва ҳунармандчилик феодал давлатнинг қаттиқ таъқиби остида бўлган. Ташқи савдо ҳунармандчилик синф учун яхши даромад манбаи ҳисобланган.корѐ Хитой чжурчжэнлари ва Япония билан анча кучли савдо олиб борган. 1024 ва1040 йилларда Корѐга араб савдогарлари кириб келган. Улар дориворлар ва бошқа нарсалар олиб келишган ва олтин, кумуш, ипакка алмашишган. Корѐ Сунн давлати билан эътиборга молик савдо олиб борган. У ердан турли ҳил матолар қимматбаҳо ипак ва бошқа нарсалар олиб келинган. Корея савдогарлари Хитойдан женшень ва камѐб дорилар асал ва кумуш, қоғоз ва хоказолар олиб келишган.
Чжурженлардан корейслар тери, от, юнг ўқ ва камонлар олишар эди. Япониядан асал олиб келишиб, хунармандчилик маҳсулотларини уларга сотишар эди.
Ички ва ташқи савдонинг қанчалик мужималлигига қарамай савдогарлар ўзаро ижтимоий куч хисобланмаган.
Улар феодал ва Будда черковининг агенти сифатида мавжуд эди ва феодаллар уларни қаттиқ назорат қилган.
Корея давлатида Айниқса XI аср 2-ярмида феодал маданият асосий ўринни эгаллаган. 985 йилда чиновник мансабига ўтиш учун давлат имтихонининг аналогик хитойча усули ишлаб чиқилди. 992 йилда эса хукмрон чиновниклар учун олий конфуцийлик мактаби очилган. XI асрда Сарой кутубхонасида жуда кўп хитой конфуцийлик адабиѐти ва бир неча минг хитой китоблари мавжуд эди. Конфуций олимларининг харакати билан шахсий мактаблар очилган. Улар ичида 1055 йилда ташкил топган мактаб анча таниқли бўлган.
Бу вақтда буддизм роли анча юксак эди. Будда черкови аъзолари давлат ишларига тез аралашардилар. Подшо Мунчжона (1047-1083) даврида 60 йил давом этган «Тэчанчѐн» будда адабиѐти мақомига етказилган. 1097 йилд Кэгѐн атрофида Хинвонса Будда мақбараси қурилиши нихоясига етган. Бу мақбарада 1000та монах бўлган. Мўғуллар томонидан Хинванга бузиб ташланган ва ѐқиб юборилган.
Будда адабиѐтининг монументал нашрлари китоб босишнинг равнақига туртки берди. XIII аср ѐзувчиси Ли Кю Бо маълумот беришича «Санжон ѐмун» (Қадимги ва хозирги бошқарув хақижа китоби) китоби 1234 йилда ѐзилган. Бу китобда Корея давлати институтлари хақида маълумот берилган.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish