16-умумтаълим мактаби Ш.Олтибоев. директори: 11. МАКТАБ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА БЎЙСУНМАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ОТА-ОНАСИНИНГ ИШ ЖОЙИГА БИЛДИРГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ Андижон вилояти Балиқчи тумани
16-умумтаълим мактаби
МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН общеобразовательная школа №16
район Балиқчи
Андижанская область
№______ «___________________» ташкилот рахбарига
Б И Л Д И Р Г И Ҳурматли _________________________________________________ Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот ходими __________________________________ нинг фарзанди Балиычи тумани 16-умумий ўрта таълим мактабининг ____-«____» синфида таълим олади. __________________________________________________________________________________
(ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) синф раҳбарининг бир неча маротаба телефон орқали мурожаатлари жавобсиз қолганлиги ва мактаб маъмурияти томонидан огоҳланитиришларига қарамай 2021-2022 ўқув йилининг ____________ йил санасидан буён мактаб ички тартиб ва одоб аҳлоқ қоидаларига риоя этмай келмоқда.
_____________________________________________________________________________ га (ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича қуйидагилар вазифа этиб белгиланган ва ушбу қонун ҳужжатларида келтирилган мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик мавжуд.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА» ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт”.
Юқоридаги қонун талабларини бажармаган ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши ҳамда тўғрисида ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ! Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур қонун хужжатларидан келиб чиққан ҳолда, Сиздан ____________________________________________________ фарзанд тарбиясида белгиланган мажбуриятларни бажаришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.