Акс холда фарзандингиз 11-синф Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларини тўлиқ ўзлаштирмаганлиги учун АТТЕСТАТ ЎРНИГА ОДДИЙ МАЪЛУМОТНОМА ОЛИШИ хақида
МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН общеобразовательная школа №16
район Балиқчи
Андижанская область
Балиқчи тумани Юртобод МФЙ профилактика инспекторига Б И Л Д И Р Г И Балиқчи тумани 16-умумий ўрта таълим мактаби _____-синф битирувчиси ____________________________ 11 йиллик мажбурий таълимга қамраб олинмади. Амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб __________ _____-синфни ўз яшаш ҳудудидаги таълим муассасасида давом эттириши зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 251-сон 26.03.2019 йил кунги “Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб Алимов Аброр Олимжон ўғлини таълимга қамраб олишда бефарқ бўлмаслигинизни сўраймиз.
Вояга етмаган ___________________________ ўғлининг ота-онаси қуйидаги қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажариши зарур.
Ўзбекистон Республикасининг «ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА» ги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт”.
Юқоридаги қонун талабларини бажармаган ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ! Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур қонун хужжатларидан келиб чиққан ҳолда, Сиздан мактаб директорига фарзандингиз томонидан сабабсиз қолдирилган дарс машғулотларини қайта ўзлаштириш учун асословчи ҳужжатларни тақдим қилишингиз сўралади.