Таълими вазирлиги муқимий номли қЎҚон давлат



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#22251
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87
Bog'liq
yordamchi tarix fanidan

Таянч тушунча : 
Катта Хоразм — Амударѐнинг куйи оқимидаги шимолий ерлар, Мурғаб воҳаси ва Парфия худудлари. 
Бақтрия — ҳозирги Сурхондарѐ, Тожикистоннинг Амударѐга яқин ерлари ва Шимолий Афғонистон худудлари. 
Сўғдиѐна — Зарафшон дарѐсидан сув ичган ерлар ва Қашқа воҳаси худудлари бўлиб, ҳозирги Самарқанд, Қашқадарѐ, 
Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудида шаклланган. 
Мароканда - Самарқанд, Афросиѐб ўрнида жойлашган. 
Афросиѐб - Ўрта Зарафшон воҳасидаги энг йирик ва дастлабки очилган кўҳка шаҳар. 
Ёркўрғон - Кашқадарѐ воҳаси (Жанубий Сўғд)даги шаҳар. 
4-мавзу: МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ АҲМОНИЙЛ АР ДАВРИДАГИ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
САЛАВКИЙЛАР ДАВЛАТИ, ЮНОН-БАҚТРИЯ ДАВЛАТИ, КУШОН ПОДШОЛИГИ
Режа: 
1. Ўрта Осиѐнинг Аҳмонийлар даври тарихий географияси. 
2. А.Македонс кий томонидан Ўрта Осиѐни босиб олиниши тарихий географияси. 
3. Салавкийлар даври тарншй географияси. 
4. Парфия ва Юнон-Бакгрия подшолиги тарихий географияси. 
5. Сўғдиѐна, Қанғ (Канха) ва Фарғона (Давань)нинг тарихий географияси. 
6. Кушон подшолиги тарихий географияси. 
7. Буюк Ипак йўли ва унинг кенгайиши тарихий географияси. 
Ўрта Осиѐнинг Аҳмонийлар даври тарихий географияси. Милоддан аввалги VI асрда Эронда Аҳмонийлар 
давлати вужудга келган. Бу давлат икки аср мобайнида яшаган. Унинг худудлари Мисрдан то Шимоли-Ғарбий 
Хиндистонга қадар чўзилган эди. Аҳмонийлар давлатининг пойтахти Персополъ шаҳри бўлган. 
Аҳмонийлар шоҳи Кир П Мидия, Кичик Осиѐдаги Лидия, Бобилни босиб олгач, сўнгра Бактрияга юриш бошлади. 
Ўзбекистон тарихидан маълумки, милоддан аввалги 530 йилда массагетлар маликаси Тўмарис томонидан ҳалокатга учрайди. 
Шунга қарамай ўлка Аҳмонийлар таркибига кирган: Бацтрия, Сўгдиѐна, Хоразм кирган. 
Доро I га қарши кўтарилган Маргиѐнадаги кўзғолон Марказий Осиѐ вилоятларида ягона кўзғолон эмасди. 
Бундай қўзғолон Парфияда ҳам кўтарилган. Бу қўзғолон милоддан аввалги 521 йилнинг ѐзигача давом этган эди. Доро I 
даврида Аҳмонийларга қарши эрк ва озодлик учун саклар ҳзм бош кўтарганлар. Буни биз Бихустун ѐзувларида очиқ 
кўрамиз. Доро I сакларни қувиб Орол соҳилларигача борган, у саклар ҳукмдорини асир олганлиги, бошқа бир Скунха исмли 
лашкарбоши саклар ўзларини Доро I га топширганликлари қайд этилади. Бу воқеалар милодцан аввалги 520—518 йилларда 
юз берган. Аҳмонийлар ҳукмронлигига қарши озодлик ва эрк деб бош кўтарган халқ қаҳрамонлари тимсолига Широқ 
ҳаракати ҳам ѐрқин мисол бўла олади. 
Жангнома тилидаги машҳур афсона ҳисобланган «Широқ>> тарихий воқеалар асосида вужудга келган ва 
барчанинг эътиборини ўзига тортган. Бу қадимги афсонани бйринчи марта юнон тарихчиси Полиэн ўзининг «Ҳарбий 


51 
ҳийлалар» деган асарида келтирган. Асарда Широқ — Сийрак деб номланган, афсонада сак кабиласидан чиққан 
отбоқар Широқнинг буюк жасорати, тадбиркорлиги, ватанпарварлиги фазилатлари ҳикоя қилинади. Широқ ўз қабиласи 
манфаатларини ҳимоя қилиб, Эрон шоҳи Доро лашкарларига карши чиқади ва ҳарбий ҳийла билан унинг кўшинларини 
чалғитиб, сувсиз, Қизилцумнинг дашт-саҳросига бошлаб боради. Сувсизлик ва очликдан, дармонсиз қолган ғаним 
лашкарлар ҳалокатгэ учрайди. Эл-юрт вайронагарчилиқдан сақлаб қолинади. 
Асарнинг энг эътиборли, таъсирчан жойи шундаки, Широқнинг ўзи ҳам душман қўлида ҳалок бўлади, лекин 
Широқ учун бу ўлим мағлублик эмас эди, унинг орқасида она Ватан ҳимояси, катга бир халқнинг тақдири ѐтарди. П1ироқ 
ўзи ҳалок бўлса-да, юртдошларини, ватанини катта бир офатдан саклаб қолди. 
Бу кўтарилган кўзғолонлар Доро I ни бир қатор ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилган. У ҳатто сарой зодагонлари 
хуқуқларини ҳам чеклаб қўяди ва қаттиққўллик билан сиѐсат олиб боради, мамлакатда ўзининг мутлақ ҳокимиятини жорий 
қилади. 
Осиѐ худуди Аҳмонийлар томонидан Бақтрия ва Марғиѐна билан бирга ҳисоблаганда 12 сатрапликка бўлиб
идора қилинган. Бу сатрапликлар подшо хазинасига ҳар йили 360 талан
5
жарима тўлаган. Парфия, Хоразм, Сўғд ва Арея 
биргалиқда 16 сатрапликдан иборат бўлиб 300 талан, саклар ва каспийлар эса 15 сатраплик бўлиб, улар хар йили Доро I 
хазинасига 250 талан жарима солик тўлаганлар. 
Марказий Осиѐ аҳолиси шаҳаншоҳ хазинасига хар йили тўлаб турган аниқ -миқдордаги соликларга кўшимча 
йирик давлат курилишларида ҳам ишлаб берар эдилар. Хуллас, Марказий Осиѐ халклари милодцан аввалги VI — IV 
асрларда, яъни карийб 200 йил мобайпида Эрон Аҳмонийлари хукмронлиги остида яшадилар. Улар доимо эрк ва озодликка 
интилиб курашдилар. Фақат милоддан аввалги IV асрларга келиб Аҳмонийларнинг марказий ҳокимияти кучсизлана 
бошлагач, зулм асоратида бўлган халқлар ўз мустақилликларига эришиш имкониятига эга бўлдилар. 
Марказий Осиѐда ўз мустақиллигига биринчилар каторида Хоразм воҳаси эришди. 
Бақтрия эса то Искандар Зулқарнайн истилосига кадар Аҳмонийлар ҳукмронлиги остида бўлган. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish