Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-жадвал Меҳнат унумдорлигининг иш жойига боғлиқлиги



Download 8,59 Mb.
bet22/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

2.2-жадвал Меҳнат унумдорлигининг иш жойига боғлиқлиги


Иш жойи

Унумдорлик, %

Офисда 9 дан 18 гача

100

Уйда (уйда ишлашга ўтгандан кейин
3 ой ўтгач)

115

Уйда (олти ойдан кейин)

110

Уйда (тўққиз ойдан кейин)

108

30%/70% нисбатида офисда ва уйда
ишлаш

110

Кейинги ўринларни қуйидагилар эгаллайди:



    • харажатларда тежаш;

    • жойга боғланмаган ҳолда яхши мутахассис танлаб олиш имконияти;

    • узоқдаги мижозлар билан масофавий ишлаш. Бу хизмат сафарига боришдан анча арзонга тушади;

    • бевосита яқин мулоқотда ишлайдиган юқори малакали мутахассислар ёрдамида янада сифатлироқ сервис тақдим этиш;

    • меҳнат самарадорлиги, мижозларга туну-кун хизмат кўрсатиш;

    • иш жойига бориш учун вақт сарфланмайди (йўлдаги тирбандлик, об-ҳаво шароитлари), иш берувчи учун электр энергияси ва офис бинолари ижарасида, иш жойини жиҳозлаш борасида тежаш.

Шубҳасиз, тақдим этилган маълумотлар уларни бажариш учун катта ишлаб чиқариш ускуналарини талаб қилмайдиган фаолият турлари бўйича меҳнат унумдорлигининг ўзгаришини акс эттиради. Уйдаги ходимнинг иш жойини компьютер ускуналари билан жиҳозлашга келсак, иш берувчилар ишга ёллаш босқичида ариза берувчининг уй компьютери ва Интернетга эга бўлиши шартлигини кўрсатиб, бу харажатларни ходимнинг ўзига топширишга ҳаракат қилишади.
Масофавий ишларни бошқаришнинг марказий элементи - бу иш натижаларини таҳлил қилиш асосида ходимларни назорат қилиш заруратидир.
Масофавий ишлаш шаклига ўтишда ортида назорат қилиб турган бошлиқ йўқлиги шароитларида иш натижаларини бошқариш ва назорат килиш учун қуйидаги омиллар муҳим аҳамият касб этади:

    • ҳамкорлик қоидалари ва асосий тамойиллари регламенти;

    • ташкилотда аниқ бизнес-жараёнлар ишлаб чиқиш;

    • мотивация, натижаларн ифодалаш;

    • раҳбарият ва персонал ўртасида ўзаро муносабатлар ва бошқарув сифати;

    • турли бўлинмалардан бўлган ходимлар биргаликда самарали ишлашини ташкил қилиш;

    • ходимнинг компания ва жамоа ҳаёти ва мақсадларга жалб қилинганлиги;

    • ходимнинг профессионализми, шахси хислатлари ва ўзини-ўзи ташкил қилиши.

Агар уйда ишлайдиган мутахассис белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарса, у меъёрлаштирилган ҳолатда ишлашини назорат қилишга ҳожат қолмайди, айниқса, амалиёт шуни кўрсатадики, масофадан туриб ишлайдиган ходимнинг иш вақти умуман қисқармайди, аксинча, одатдаги тўлиқ иш куни билан ишлаш керак бўлган ҳолатга нисбатан узоқроқ бўлади. Албатта, уларнинг бошқарув структураси энг бошидан натижага қандай усул билан эришилганлигини эмас, балки натижанинг ўзини назорат қилишга имкон берадиган компаниялар бундай шароитларга осонликча мослаша оладилар.
Менежерлар иш фаолиятини баҳолаш усулларини ўзгартириши, ҳисобланиши мумкин бўлган иш натижаларига кўпроқ ва кўринадиган кириш омилларига озроқ ишониши керак. Бундай ўзгариш тўғридан-тўғри назорат қилиш усулларига, ўз қўл остидагиларнинг иш фаолиятини яхшироқ режалаштириш ва уларга аниқ мақсадлар қўйишга (ёки улар билан биргаликда буни амалга ошириш) ишонишга одатланган менежерларни талаб қилади.
Раҳбарга электрон почта орқали юборилган кундалик ҳисоботдан қуйидаги форматда фойдаланиш мумкин: кеча бажарилган ишлар, жорий топшириқлар ва муддатлар, муаммолар ва саволлар. Бундай содда формат ҳисобот беришга вақтни тежашга имкон беради, аммо бу етарли даражада маълумот беради. Муаммо ва саволнинг охирги қисми менежерга фикр- мулоҳазаларни билдириш учун мўлжалланган.
Комплексли дастурий таъминот ва IT-ечимлар бизнес самарадорлигини сифат жаҳонидан янги даражага кўтариш имконини беради. Бироқ улар ўз- ўзидан унумдорлик ўсишини кафолатамайди. Интернетнинг техник имкониятлари иш берувчиларга офисдан ташқарида жойлашган ходимлар теле- ишларини назорат қилишга имкон беради.
Масалан, oDesk.com сайтига ўрнатилган электрон мониторинг ёрдамида 90 минг дастурчилар, тармоқ маъмурлари, график дизайнерлар, муҳаррирлар ва бошқа мутахассислар ва бутун дунё бўйлаб 10 минг мижозлар бир-бирини топишлари учун имконият мавжуд. Тизим соатига олти марта ходимнинг экрани тасодифий скриншотларини олади, тугмаларни босиш ва сичқончани босишни ёзиб олади ва веб-камера ёрдамида ишлаб ўтирган фриланcерларни суратга олиши мумкин. Мижозлар ҳар қандай вақтда тизимга киришлари ва уларнинг пудратчилари ишлаяптими ёки йўқми, ишлашлари ва ишлаш учун қанча вақт кераклигини билиб олишлари мумкин. Мижозларнинг ҳафталик
ҳисоблари ушбу маълумотларга жуда боғлиқ. Скриншот ҳар сафар олинганида, ходимнинг экранининг пастки қисмида кичик бир белги пайдо бўлади.
Кўпинча АҚШда call-марказларига хизмат кўрсатувчи компаниялар уй шароитида ишлайдиган, чакана савдо, саёҳат пакетларини сотиш ва бошқалар билан шуғулланувчи компаниялар учун қўнғироқлар қабул қиладиган ходимлар учун "электрон занжир" усулини қўллайдилар. Флорида штатидаги Мирамар шаҳрида жойлашган Arise.com қўнғироқларни йўналтириш технологияси уйдан ишлайдиган 8000 кишини шу қадар қаттиқ боғлашга ёрдам берадики, бечора одамлар ҳожатхонага иш вақтидан ташқари вақтда боришни режалаштиришга мажбур бўлади. Америкада call-марказлар учун аутсорсинг шуғулланувчи Working Solutions компанияси (4000 нафар фаол ходимга эга) бир вақтнинг ўзида уйдан ишлайдиган ходимларнинг бир нечта суҳбатларини тинглаш учун нутқни таҳлил қилишнинг илғор технологияларидан фойдаланади. Call- марказлар учун бу одатий ҳолдир. Working Solutions компаниясининг янги тизими гўшакни илиб қўйиш ёки жаҳлдор овозлар билан таҳдид қилиш каби сигналларни аниқлаш ва белгилашга имкон беради – назоратни амалга оширувчи ходимлар дарҳол керакли суҳбатга ўтишади. Тавсифланган тажрибадан мамлакатимизда этарли даражада эҳтиёткорлик билан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди. Агар техник функцияларни бажарадиган ходимлар (масалан, call-марказларда) ҳали ҳам назорат остида ишлашга рози бўлишса, юқори малакали фриланcерлар иш берувчига ишнинг аниқ натижаси (тугалланган лойиҳа ва бошқалар) тўғрисида хабар бериш имкониятини ҳимоя қилишади. Бироқ, тўлиқ назорат қилиш имконияти мавжудлигига қарамай, компанияларининг молиявий директорлари масофадан туриб ишлаш имконияти (уй-жой таъминоти билан бир қаторда) ўзининг мослашувчан жадвали билан бирга энг яхши мутахассисларни жалб қилишда иккинчи муҳим омил ҳисоблашади (2.3-расм).
Масофавий меҳнатнинг тарқалишини чеклаб турадиган омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

    • дастлабки жорий қилиш жараёнида IT-инфратузилмаси ва дастурий таъминот харажатлари ортиши;

    • бир нечта уланган қурилмалар билан тармоқни бошқаришнинг мураккаблиги;

    • қўшимча хавфсизлик талаблари, компания хавфсизлик хизматларининг қаршиликлари;

    • фаолиятнинг айрим соҳаларида масофадан туриб ишлашнинг имкони йўқлиги;

    • иш берувчилар орасида кенг тарқалган стереотип: самарали иш бу - офис иши;

    • кўплаб иш берувчилар аниқ бизнес жараёнларини яратишга қодир эмаслиги ва истамаслиги;

    • самарали КPI тизими ва мотивациясининг йўқлиги;

    • ходимларнинг содиқлиги ва корпоратив маданиятига қўшилмаслик ҳақида ташвишлар.

Юқорида санаб ўтилган омиллар мавжудлигига қарамай, бугунги кунда масофавий ходимлар сони иқтисодий фаол аҳолининг 1%дан камини ташкил қилади. Масофавий иш билан бандлик бундай тез тарқалишининг асосий сабаби ахборот-коммуникация технологиялари ва юқори тезликда ахборот узатиш воситалариниг портлашсимон ривожланиши ҳисобланади.
Бугунги кунда ким масофадан туриб ишлайди? Булар асосан олий маълумотли ва 26-42 ёшдаги ижодий ёшда бўлган юқори малакали ва ижодий ходимлардир. Кичик ва ўрта бизнес сегментида масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг 45% гача, йирик компанияларда 29% гача ишлайди.
Шундай қилиб, самарали алоқа схемаси ва натижага йўналтирилган бошқарув тизими ходимларнинг ишдан қониқишини, "иш - шахсий ҳаёт" нинг қулай мувозанатини - касбий ривожланишни рағбатлантириш ва самарадорликни оширишга ёрдам беради.
Масофавий меҳнат иш билан банд ходимлар сони ҳар йили доимий равишда ўсиб бормоқда. Масалан, Европада 1997 йилда 2 миллиондан ортиқ киши, 2005 йилда эса 27 миллион киши масофавий меҳнат билан шуғулланган. Кадрлар малакасини ошириш бўйича Британия Институти тақдим этган Европа мамлакатларида бугунги кунда узоқдан ишлайдиган ишчилар улуши ишчилар умумий сонининг 10 дан 22% гачани ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда, инновацион иқтисодиёт шаклланаётган мамлакатларда, ҳар хил маълумотларга кўра, иш билан бандликнинг ноаниқ турлари билан банд бўлган аҳолининг 6 дан 35% гача қамраб олинган. Масофавий меҳнатни ташкил этишнинг мумкин бўлган имкониятлари ва тўсиқлари 2.3- жадвалда келтирилган.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish