Персонални ривожлантириш нималарни ўз ичига олади?
Қайси омиллар ҳозирги шароитларда персонални ривожлантириш заруратига таъсир этади?
Электрон таълим деганда нималар тушунилади, у қаерда қўлланади, қайси жараёнлар ташкилотларда электрон таълимнинг ривожланишига хизмат қилади?
Қайси платформалардан ташкилотларда электрон таълим тизими шаклланиш жараёнида фойдаланиш энг мақсадга мувофиқ?
Персонални профессионал ривожлантириш деганда нимани тушунасиз?
Ташкилотнинг кадрлар ўзаги деганда нималар тушунилади?
Ташкилотнинг кадрлар ўзаги иши нимадан иборат?
Ташкилотнинг кадрлар ўзагини ташкил қиладиган ходимлар турларини санаб берин.
Корпоратив университетнинг вазифалари нималардан иборат?
Карьерани режалаштириш бўйича асосий тадбирларни айтиб беринг.
Карьерани бошқариш техникаси деганда нималар тушунилади?
Асосий карьера йўналишларини санаб беринг.
БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Инсон ресурсларини баҳолаш тизими: моҳияти, турлари ва
асосий усуллари
Персонални баҳолаш «шахснинг сифат хусусиятлари (характери, мотивацияси, қобилиятлари, кўникмалари) ташкилотда бажариладиган роль талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича мақсадли йўналтирилган жараён»ни ифодалайди.
Ташкилотда персонални баҳолаш ўзига хос иш тури ҳисобланиб, кадрлар хизматининг ҳар бир босқичида мавжуддир. Бу турли мансабдор шахсларнинг меҳнат натижаларини баҳолаш ўзининг вазифалари, муҳимлиги, кўрсаткичлари, натижаларни аниқлаш мураккаблиги билан фарқланади.
Персонални баҳолаш - «бу иш натижалари ва профессионал компетенциялар даражасини аниқлашга, унинг салоҳиятини очиб бериш ва уни ривожлантириш ва мотивация қилиш борасида кейинги бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида ходимнинг шахсий ва ишбилармонлик хислатларини ҳисобга олишга имкон берадиган жараёндир».
Агар илгари (айрим компанияларда ҳозир ҳам) асосан иш берувчилар функциялардан бирини (содиқлик, профессионаллик ва ҳ.к.) баҳолашга ҳаракат қилган бўлса, ҳозир тобора кўплаб раҳбарларни корхонанинг умумий инсон ресурсларини қандай баҳолаш қизиқтиряпти. Бунда инсон ресурсларини баҳолаш баъзида кадрлар салоҳиятини баҳолаш билан алмаштирилади.
Инсон ресурсларини баҳолашнинг асосий мақсади қуйидагича: бошқарув қарорлари қабул қилиш учун (лавозимини кўтариш ёки пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, рағбатлантирувчи мукофотлар тўлаш ва ҳ.к. ҳақида) ходимларнинг иш натижалари ҳақида асосланган маълумот олиш.
Персонални баҳолашнинг мақсадлари турли омиллардан, жумладан, фойдаланиладиган бошқарув тизими элементларидан келиб чиқиб ўзгаради (9.1-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |