Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. И. Адизеснинг ташкилот ҳаётийлик даври модели



Download 8,59 Mb.
bet114/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.17-расм. И. Адизеснинг ташкилот ҳаётийлик даври модели


Манба: Адизес И. Управление жизненным циклом корпорации / пер. с англ. под науч. ред. В.Г. Кузина. СПб. : Питер, 2012. С. 139.

И.Адизеснинг нуқтаи назарига қўшилиб, маҳаллий амалиётда ташкилот ҳаётийлик даврининг унинг концепциясидаги босқичларга мос келувчи қуйидаги номларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: шаклланиш (юзага келиш), мослашув (гўдаклик), фаоллашув (бер-бер), барқарорлашув (ўсмирлик), юксалиш (юксалиш), консервация (аристократия), стагнация (бюрократия) ва деградация (Салем-сити).


Ташкилотнинг ҳаётийлик даври ва унинг инсон ресурсларини бошқариш стратегияси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, шунинг учун ташкилотни шакллантириш босқичида малакали ишчи кадрлар, мутахассислар ва менежерлар жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан ташқари, иш ҳақи тармоқ бўйича ўртача иш ҳақидан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Ташкилот ўсиши босқичида, қоидага кўра, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, шу жумладан инсон ресурсларига, уларни ўқитиш ва ривожлантиришга катта капитал қўйилмалар киритилади.
Ташкилотнинг етуклик босқичида, кадрлар муаммоларини ҳал қилишда кўплаб ёндашувлар шаклланган ва ташкилий маданият шаклланган бўлса, ташкилотда турғунлик ва меҳнат мотивациясининг пасайиши хавфи мавжуд.
Ишлаб чиқаришни қисқартириш ва қайта ташкил этиш босқичи кадрлар инсон ресурсларини бошқариш хизмати ходимларидан ностандарт ечимларни талаб қиладиган меҳнат муаммоларининг кучайиши билан бирга келади.
Биологик объектлардан фарқли ўлароқ, ташкилот, бизнинг фикримизча, тўғри стратегик ва тактик бошқарув таъминланган тақдирда узоқ вақт юксалиш ҳолатида бўлиши мумкин. Ташкилот ривожланишининг қуйи қисмига тушиб қолмаслик учун ташкилот ўсмирлик ва юксалиш босқичлари оралиғидаги даврда янги бизнес ғояни таклиф қилиш ёки эски ғояни тубдан ўзгартириши керак, шунда кексайиш босқичига етганда янги бизнесни асосий бизнесга айлантириш имкони бўлади. Ушбу ёндашувни бизнеснинг "реинкарнацияси" деб аташ мумкин. Узоқ вақт давомида (юз йилдан ортиқ) мавжуд бўлган деярли барча компаниялар бу ёки бошқа усулда бу жараённи бошдан кечирган. Бунга қўшимча равишда, ташкилот ривожланиш йўлига қайтишга имкон берган тақдирда ҳам, агар патологик муаммолар ҳал этилса, у тикланиши ва ўсишини давом эттириши ва ривожланиш йўлига қайтиши мумкин.
Ташкилотнинг ҳаётийлий даври босқичларини ажратиш учун асос қилиб И.Адизес унинг фаолиятидаги иккита кўрсаткич - мослашувчанлик ва назорат қилинувчанлик ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Мослашувчанлик - бу ташкилотнинг ташқи ва ички ўзгаришларга мослашиш қобилияти, шунингдек раҳбариятнинг қатъий доиралар, қоидалар ва меъёрлардан ташқарида ҳаракат қилиш қобилиятидир. Назорат
қилинувчанлик - бу ташкилот ва унинг аъзолари фаолиятини тартибга солиш, шунингдек мувофиқлаштириш ва назорат механизмларининг қаттиқлик даражасидир.
Ташкилот рақобатбардошлигини текшириш жараёнида мослашувчанлик ва назорат қилинувчанликни уларнинг даражасини ташкилот учун ҳам, хусусан, ходимлар учун ҳам тўртта компетенциялар ишлаб чиқиш даражаси орқали ифодалаш мумкин: Р (purposeful) – ижро, A (administrative) – идора қилиш, Е (entrepreneurial) – инновационлик, I (integrative) – интеграция.
Ушбу услубиятни қўллаш доирасини нафақат раҳбарларнинг, балки бутун персоналнинг рақобатдошлигини аниқлаш учун ушбу компетенциялардан фойдаланиб кенгайтириш мумкин. Хусусан, А (идора килиш) функцияси, худди E (инновационлик) функцияси каби, нафақат компания раҳбарияти томонидан, балки масалан, кайдзен тизимида, ишчилар ва мутахассислар даражасида ҳам амалга оширилиши мумкин. P (ижро этиш) ва I (интеграция) функциялари, гарчи улар раҳбарият томонидан узатилиши керак бўлса-да, уларни амалга ошириш даражаси тўғридан-тўғри компания ходимлари ўртасидаги ушбу компетенцияларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Персонал компетенцияларини Р, А, Е ва I блоклари бўйича тақсимоти 6.17-жадвалда келтирилган.
Персонал компетенциялари ривожланишининг амалдаги даражаси зарурий даражага мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш мақсадида ташкилот ҳаётийлик даврининг ҳар бир босқичи учун эталон белгиланиши лозим. Масалан, шакллантириш ва мослаштириш босқичларида I блок компетенциялари максимал даражада ривожланган, яъни компания, унинг мақсади ва вазифлари аниқ кўринадиган, ходимлар ишга ўта содиқ ва бир- бири билан ҳамжиҳат бўлиши лозим. Шубҳасизки, компания E ривожланган компетенциялар блокисиз истеъмолчига биронта қизикарли нарса таклиф қила олмайди, мавжуд нарсадан оддийгина нусха кўчириш узоқ муддатли муваффақият келтирмайди. Ижроия блоки компетенциялари персонал томонидан ишланади, А блок компетенциялари эса амалда минимал даражада бўлиши мумкин.
Персонал ривожланиш билан компания нима учун ташкил қилингани, нима ишлар қилиши, қандай маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқаришини тушуна бошлайди, шу сабабли Е ва I блок компетенциялари бўлиши керак, лекин уларнинг даражаси олдинги босқичлардаги каби муҳим эмас. P
истеъмол блоки компетенциялари биринчи ўринга чиқади, персонал компанияга садоқатли мижозлар базасини топиш учун максимал даражада мижозларга йўналтирилган бўлиши лозим.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish