Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet129/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Ташқи имидж дастлабки уч омилнинг таъсири плюс реклама кампанияси, маҳсулот сифати, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ва жамоатчилик ишлари шакллантирадиган компания ҳақида жамоатчилик фикри.
Ташқи имидж қуйидагиларни ўз ичига олади: товарлар/хизматлар сифати, корпоратив реклама, ҳис қилинадиган имидж (ахборот ресурси), ном, логотип, шиор, жамоатчилик фаолияти, ҳомийлик, хайрия ишлари, персоналнинг ташқи кўриниш ва хизмат мажбуриятларига муносабат стандартлари, ОАВ билан алоқалар.
Имидж яратиш узоқ муддатли мақсадга йўналтирилган ва мураккаб компаниялар жараёнида рўй беради. Унга киришишда сўз билан ифодалаш, PR воситалари билан қўллаб-қувватланадиган таъриф бериш керак. Имиджни ифодалаш ва шакллантириш жараёнининг ўзи эса фирма фаллсафасини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Имидж шакллантириш жараёнига бир нечта омил таъсир кўрстади. Биринчидан, компаниянинг реклама фаолияти ва унинг бизнес-ҳамкорлар муҳитидаги нуфузи. Компания номи қанчалик баланд бўлса, четдан иш қидирувчиларда у ҳақида тасаввур ҳам шунчалик юқори бўлади. Ташкилот қанчалик йирик бўлса, унинг яхши образга эга бўлиш имкони ҳам юқоридир. Иккинчидан, компания персонали – унда ишлаётганларнинг ҳам, бўшатилган (бўшаган) ходимларнинг ҳам қониққанлиги. Ходимлар ўз иши ҳақида қанчалик кўп салбий маълумот тарқатадиган бўлса, профессионаллар ҳамжамиятида компания жалб этувчанлиги шуналик паст бўлади. Бу омил компанияда кадрлар сиёсати қанчалик пухта уйлаб чиқилганлигига тўғридан- тўғри боғлиқдир. Ташкилот имиджини шакллантиришнинг асосий элементлари 6.12-жадвалда келтирилган.

6.12-жадвал Корхона (ташкилот) имиджини шакллантиришнинг асосий


элементлари



Асосий элемент

Хусусиятлари

Ахлоқий тамойиллар

Тамойиллар – бу ташкилотда қарор топган қоидалардир. Корхона тамойиллри аниқ ифодаланганда маълум бир тугаллик мавжуд бўлади. Ҳаёт ўзгаради, лекин тамойиллар ўша-ўша
қолаверади. Масалан:




  • мижоз билан муносабатларда тўлиқ ҳалоллик;

  • давлат солиқ органлари учун молия шаффофлиги;

  • энг аввало, маҳсулот сифати ҳақида

ғамхўрлик ва б.

Компания яратиш мақсади ҳақида қоида

Мақсад ҳақида қоида мажбуриятларни белгилаб беради. У корхонани ваъда қилинган хизматларни, белгиланган вазифа ёки топшириқларни бажаришга йўналтиради. Мақсад ҳақида қоида – компанияни илгари ҳаракатлантирадиган ички кучдир. Масалан:

  • ўзининг бозор сегментида мустаҳкам ўрин топиш;

  • доимий мижозлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш;

  • курсатилаётган хизматлар хилма-хиллиги ва ассортиментни такомиллаштиришга интилиш;

  • истеъмолчилар дидини ўрганиш ва унга

амал қилиш

Шахсий ва
ишбилармоник фалсафаси

Раҳбарият компания яратиш мақсадлари ҳақида
қоида ва тамойиллардан келиб чиқиб, корпоратив фалсафа ишлаб чиқиши зарур

Ташқи кўриниш ва хулқ-атвор стандартлари

Компанияда қабул қилинган стандартларнинг ёзма баёни. Стандартлар корхона фалсафаси, мақсадлари ва тамойилларига жавоб беради, амал қилади, белгилаб беради. Стандартлар – корхона ходимлари қўлидаги воситалар бўлиб, улар
ёрдамида жамият нигоҳидаги компания имиджи қўллаб-қувватланади

Ташкилот имиджини шакллантиришнинг тўртта асосий қоидаси мавжуд.



  1. қоида. Компания имиджи бутун бозор ёки унинг маълум бир сегменти эҳтиёжларини қондиришга қаратилган компанияни ривожлантириш стратегиясига мос келиши лозим. Истеъмолчига бу компаниянинг мижоз эҳтиёжларини қондиришга ва, мос равишда, «мижоз эҳтиёжларидан» имидж шакллантиришга интилиши сифатида етказилиши лозим.

  2. қоида. Компания имиджи компаниянинг ривожланиш даражасига/босқичига мос келади.

  3. қоида. Компаниянинг ички имиджи унинг ташқи имиджига мос келади.

  4. қоида. Компания имиджи у мавжуд бўлган жамият ривожланишининг замонавий босқичига мос келади.

Шундай қилиб, компания корпоратив имиджи ташкилот миссияси, корпоратив индивидуаллик ва корпоратив айнан ўхшашлик асосида шаклланади. Стратегик корпоратив айнан ўхшашлик ва стратегик корпоратив индивидуаллик корпоратив имидж шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. Фақат корпоратив айнан ўхшашлик ва корпоратив коммуникацияларни фаол амалга ошириш устида ишлаш натижасидагина ўзининг корпоратив имиджи яратилади.
Имиджни янги ташкилот учун яратилиши ёки маълум бир жамоатчилик гуруҳи онгида шаклланган имиджни ўзгартириш мумкин. Имидж шакллантириш муваффақиятли жараёни бошқарувни (режалаштириш, ташкил қилиш, назорат) талаб қилди.
Корхона имиджини бошқариш – бу бошқа объектлар – рақобатчиларга нисбатан рақобат муҳитида динамик ривожланиши учун шароитларни белгилаб берадиган ва корхона салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигида устунликлар яратадиган хусусиятлар йиғиндисини шакллантириш жараёнида бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишдир (қ. 6.27-расм).
Корпоратив имиджни бошқариш жараёни ташкилотнинг визуал атрибутларини (лого, фирма бланклари, интерьер, ташқи кўриниш ва ходимлар хулқ-атвори) ишлаб чиқишдан анча олдин бошланади. У тасаввурни, шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий аҳамиятга молик мақоми сифатида миссияни шакллантиришдан бошланади. Кейин, корпоратив индивидуаллик ёки "ташкилотнинг шахсияти" аниқланади. Корпоратив индивидуаллик - компанияда баҳам кўриладиган ва индивидуал корпоратив маданиятнинг моҳиятини белгилайдиган қадриятлар, мулоҳазалар ва хулқ- атвор меъёрлари. Корхона индивидуаллиги - бу компания аслида нима эканлиги, шахснинг, одамнинг ўзига хослигидир. Корпоратив шахсият ташкилий маданиятда акс этади, бу компаниянинг турмуш тарзи, вақтни "сарфлаш", моддий, молиявий, ахборот, инсоний ва бошқа манбалардан фойдаланиш усулларини акс эттиради. Масалан, Microsoft ўз ресурсларини
келажакнинг истиқболли ва деярли ҳаёлий лойиҳаларига, ижодий йўналтирилган ходимларни танлаш ва қўллаб-қувватлашга, дунёнинг глобал телекоммуникацион инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлайди. Шунингдек, компания дунё бу ҳақида билиши ва унга яхши муносабатда бўлиши учун миллионлаб доллар сарфлайди.





Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish