СИМОБ ДИХЛОРИД (сулема Hg cl2) сувда яхши эрувчан ва диссоциацияланувчи препаhат, кучли антимикроб таъсирга эга. Металларни, коррозинга учратади. Бемор чиқиндиларига ишлов беришга ярамайди, чунки преппаратнинг активлиги сусаяди. Захарлилиги юқори, тери ва шиллиқ қаватларни яллиғлантиради. Улардан яхши ўтади (сўрилади).
Жаррох қўлини, идиш-товоқ, хоналарга ишлов бериш учун қўлланилади.
САРИҚ СИМОБ ОКСИДИ. HgO-сувда эримайди. Конюнгтивит, кератит, пиодермитларда маҳаллий қўлланилади.
Симоб тузлари билан ўткир захарланиш (Hg Сl2)-қоринда оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш. МНС аввал қўзғалиш ва тезда тескари холатга ўтиш, юрак етишмовчилиги, коллапс, 2-3 кундан кейин стоматит, ярали колит сулемали буйрак, чунки симоб шу азолар орқали ажралади.
Ёрдам: ошқозон ювиш, унитиол киритиш, активлантирилган кўмир, сут, тухим оқсили, сурги дорилар, сифон хукна, гемодиализ, пешоб ажралишини кучайтириш керак.
СУРУНКАЛИ ЗАХАРЛАНИШ-меркузализм-стоматитлар, анемия лейкопения. Даволаш: унитиол, ЭТДА, Nа бисульфат, симптоматик даволаш.
КУМИШ НИТРАТ: (ляпсис Ag проторгол, колларгол/.
РУХ СУЛЬФАТ (Zn So4)-иккала препарат хам куз касалликларида антесептик сифатида қўлланилади. Бундан ташқари пешоб пуффаги ва пешоб йўлларининг ювииш учун ишлатилади. Трахомани даволашда махсус қалам қўлланилади. Унинг таркибида Ag NO3,Cu So4 ва бошқалар бор.
5.3.Вазиятли масалалар.
1. Тиш шифокори кўригидаги бемор тиш олингандан сўнг узоқ муддат давом этадиган қон кетишидан ва тиш олинган ўриндаги бадбўй ҳиддан шикоят қилди. Беморга қуйида келтирилган қайси антисептик ёрдам беради: этил спирти, водород пероксиди, калий перманганат?
2. Елка соҳасидаги ифлосланган яраси бор беморга 3% ли протаргол эритмаси билан тиббий ишлов бериш буюрилди. Маълум вақт ўтиб, яра тозаланди, аммо яранинг битиши узоқ давом этди ва узоқ муддат беморни безовта қилди. Нимага яра секин битди? Юқоридаги ҳолатни тўҳтатиш учун шифокор қандай йўл тутиши лозим?
3. Касалхонага тез ёрдам машинасида МНС си қўзғалиши билан оғриган бемор келтирилди. Бир оз муддатдан сўнг қўзғалиш сусайиш билан алмашинди, юрак фаолияти сусайди, А/Б пасайди ва буйракнинг ажратувчи функциясини бузулиши намоён бўлди. Шифокорни беморнинг оғиздаги металл мазасидан шикояти диққатини тортди. Беморнинг анамнезидан маълум бўлдики, у касби юзасидан бир неча марта қўл терисига тушган металл билан алоқада бўлган. Бемор қайси металл билан заҳарланган ва унга ёрдам бериш чоралари қандай?
4. Фурункулёзни даволаш учун шифокор йоднинг спиртли эритмасидан фойдаланди. Аммо терига такроран тиббий ишлов берилганда беморнинг терисини яллиғланиш жараёни кучайди. Қандай холат билан шифокор тўқнашди ва нима қилиши лозим?
5. Қорин тифи билан оғриган бемор қариндошлари ҳар куни дезинфекцяловчи восита эритмасидан фойдаланар экан (бемор аҳлатларини зарарсизлантириш учун), бу эритмадан бемор рангли буюмлари (ичкийим, кўйлакни) зарарсизлантириш учун ҳам фойдаланишга қарор қилдилар. Рангли буюмларни 20 дақиқа ушлангандан кейин қуритилди, рангли мато ўз рангини бир хил бўлмаган ўзгартирди (йўқотди). Бемор ахлат ва рангли буюмларини зарарсизлантириш учун қандай модда қўлланилган? Қанақа дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида бемор рангли буюмларини зарарсизлантириш мумкин?
6. Бемор шифокорга лаб ва юз терисининг кўплаб йирингли жароҳатлари сабабли мурожат қилди. Бактериологик текширишлар йирингда олтинсимон стафилакокк борлиги аниқланди. Беморнинг қандай антисептик билан даволаш зарур?
Do'stlaringiz bilan baham: |