РИВАНОЛ (этакридин-лактат)-анча кучли микробларга қарши таъсирга эга, бўлса ҳам таъсири секин аста ривожланади. Яраларни ювиш ва инфекция тушган бўшлиқларни (плевра, қорин, пешоб халтаси, бачадон ва хокозо.) чайқаш учун қўланилади.
ГАЛОГЕН САҚЛОВЧИ АНТИСЕПТИКЛАР.
Бу гурухга асосан хлор ва йод сақловчи препаратлар киради. Таъсир механизими қуйдагича: Хлор атомар холда протоплазма оқсилларини денатурация қилади, чунки оқсиллар таркибидаги азот атомидаги водоротларнинг ўрнини олади, натижада азот атоми ва карбонил гурухидаги углерод орасида вадород боғланиш ҳосил бўлиши мумкин бўлмай қолади. Шу туфайли оқсилларнинг иккиламчи спирал тузилиши яралмайди. Газ симон хлор ичиш сувини зарарсизлантирида қўлланилади. Тиббиёт-амалиётида ўзидан актив хлорни осон ажратувчи моддалар қўлланилади. Бундай препаратларнинг антесиптик ҳоссалари органик бирикмалар бўлса камаяди, ишқорий шароитда камаяди, кислотали мухитда ортади, юқори температурада ортади, паст температурада пасаяди.
ХЛОРЛИ ОХАК-кальций гипохлорид, кальция хлорид, кальций гидроокисининг аралашмаси бўлиб, унинг микробларга қарши таъсир кучи, таркибидаги кальций гипохлоридга боғлиқ. Хлорли оҳак ташландиқ жойлар ахлат хоналар ва молхоналар, отхоналарни ҳамда дез ипритаж қўланса ҳидларни бартараф этиш воситаси сифатида қўлланилади.
ХЛОРАМИН-Б. Хлорли охакга нисбатан атомар хлорни аста-секин ажратади. Шу сабабли антимикроб таъсири давомли. Тўқималарга зарарли таъсир кўрсатмаганлигидан яраларни даволашда ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни зарарсизлантириш учун қўллаш мумкин. Хлорамин Б қорин тифи, вабо, сил ва бошқа хасталикларда беморларнинг чиқиндиларини (ажратмаларини), овқат анжомларини, қўлларни, йирингли яраллар, жарроҳлик қўлқопларини, катетрлар ва бошқа металлдан бўлмаган асбобларга ишлов беришда қўлланилади.
ЙОД-таъсир механизими хлорникидай. Микробларга қарши таъсири фақат элементар йодга ҳос, йодидлар бундай хоссага эга эмаслар.
Қўлланилаши: янги яраларни, жарохатларни, операция майдончаси, жарох қўлига ишлов беришда ҳамда замбуруғларга қарши восита сифатида (рангоранг темиратка-лешай) қўлланилади.
ОКСИДЛОВЧИЛАР.
Бу гурухга водород перекиси ва калий перманганат препаратлари киради. Бу иккала препарат ҳам антисептик ва дезодорантлик хоссасига эга. Таъсир механизими кислородни ажратилиши билан боғлиқ. Лекин молекуляр-кислород кучсиз микробга қарши таъсирга эга. Шу сабабли водород перексини яралларни тозалаш учун қўлланилади, чунки молекуляр кислород ажралганда кўпиради ва газ пуфакчалари ўзлари билан йиринг бўлакларини, қон лахталарининг ўлган тўқима бўлакларини чиқариб ташлайди. Н2О2 асосан томоқни чайқаш, ўрта қулоқни ювишда ҳам қўлланилади. Н2О2 қон ивишини тезлаштиради, чунки кислород фибриногенни фибринга айланишини тезлаштиради. (Масалан: бурундан қон кетишида).
Do'stlaringiz bilan baham: |