Таълим вазирлиги


-§. Сервитутлар тушунчаси ва турлари



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

2-§. Сервитутлар тушунчаси ва турлари 
Сервитутлар (1ига ргаесИошш — юра праедиорит) деганда Дастлабки 
пайтларда фақат ерга бўлган сервитутлар эътиборГа олинган. Кейинчалик 
Рим шахрининг гуркираб ўсиши ва ривожланиши натижасида шаҳар 
сервитутлари, қурилган уй — жойларга, ҳовлиларга бўлган сервитут вужудга 
келган. 
Ер сервитутлари асосан қўшнилар билан боғлиқ муносабатлардан 
иборат бўлиб, уларнинг деворларини (икки ҳрвлининг ўрта девори) 
боғлиқлиги, улардан иккала субъектнинг ҳам ўзаро келишуви асосида 
фойдаланишидан келиб чиққан. 
Қўшнилар бу муносабатларни амалга ошириш учун шартнома тузиб, 
ўзларининг манфаатини кўзлаган ҳолда фойдаланганлар. 
Сервитутларни амалга ошираётган пайтда XII жадвал қонунларида 
кўрсатилганидек, ҳовлининг деворини олаётган вақтда қўшнининг 
участкасидан 1 фут (30 сантиметр) узоқроқдан деворни қуриш, уй —жой 
қурилаётган бўлса 2 фут (60 сантиметр) узоқроқдан фундамент ташлашга 
катга эътибор қаратганлар. Айниқса, қўшнининг ҳовлисига, участкасига ўтиб 
кетган дарахтнинг, шоҳ — новдалари 6 футдан ошган бўлса (1 метр 80 


сантиметрдан) уни кесиш лозим бўлган. Агар мулк ҳуқуқининг эгаси бундай 
ҳаракатларни амалга оширмаса, қўшни уни бутунлай кесиб ташлаш ҳуқуқига 
эга бўлган. 
Сервитутлар умуман ер сервитутларига ва шахсий сервитутларга 
бўлинганлар. Ер сервитутлари қишлоқ ва шахар сервитутларига бўлинган. Бу 
сервитутлар гурухига йўл, сувдан фойдаланиш сервитутлари киритилган. 
Қишлоқ сервитутлариниг ўзи ҳам 4 қисмга бўлинган: 
1. Иег — (итер) — яёв (пиёда), от —уловда ёки носилкаларга солиб 
ўтказиш; 
2. ас1из (актус) — ҳайвонларни хайдаб ўтиш (айниқса, эчкиларни ҳайдаб 
ўтишда тўртала томонида ҳам қўриқловчилар, тартибга солувчилар бўлиши 
лозим бўлган, чунки эчкилар табиатан шўх бўлганлиги сабабли, қўшнининг 
экинидан бир тишлай деган ҳаракатни албатга амалга оширишини тасаввур 
этиб, шундай ҳаракатлар содир этилган); 
3. У1а (вия) — араваларда ҳосилни, хашак ва бошқа ашёларни ташиб 
ўтиш; 
4. адиае йис1из (аквас дустус) — сувларни ўгказиш каби қисмларга 
бўлинган. 
Булардан шахар сервитутлари анча фарқ қиларди ва шаҳарнинг ўзига 
мос бўлишидан келиб чиқарди. 
1. Уйнинг олдига ёки дарвозаси устунига соябон қилиш ва ёпиш ҳуқуқи; 
2. Қўшнининг деворига ёғочларни қўйиш, қўшнининг ҳудудидан 
фойдаланишлик (фойдаланиш қўшни деворининг юзи томонига ўтиб кетиши 
мумкин бўлмаган); 
3. Қўшнининг ўрта деворидан ёки таянч устунларидан фойдаланиш, 
ёмғир сувларининг қўшни ҳовли орқали ўтиши, қўшнининг ҳовлисидаги 
жараёнларни кўриб ўтириш учун дераза қурмаслик ва шунга ўхшаш шаҳар 
сервитутлари келиб чиққан. Бу сервитутлардан фойдаланиш қўшниларнинг 
ўзаро келишуви ёки тузилган шартномалар асосида амалга ошириларди. 
Рим ҳуқуқида сервитут бошқаларнинг - мулк ҳуқуқидан фойдаланиш 
имкониятини яратувчи, ҳамда вужудга келтирувчи, таъминлаб берувчи ва 
мулк эгаси бўлмаган шахсга хизмат қилувчи, унинг манфаатини амалга 
оширувчи ҳуқуқ бўлиб, у қонун асосида ёки томонларнинг ўзаро келишуви 
асосида вужудга келади. 
Қадимги сервитутлар асосан 4 қисмга бўлинган: 
1. Бошқа шахсларнинг ер участкасидан катта йўлга чиқиш учун кесиб 
ўтиш ҳуқуқи; 
2. Суғориш ёки ўтлоқларга молларни ҳайдаб ўтиш ҳуқуқи; 
3. Араваларга юк ортиш асосида, бошқаларнинг ҳовлисидан ўтиш 
ҳуқуқи; 
4. Ер участкаларини суғориш учун ариқни қазиб, қўшни участкасидан 
сувни ўтказиш каби ҳуқуқлари мавжуд бўлган. 
Сервитутлар легал қонунлар ёки нормалар деб аталган. Улар одатий 
нормалар асосида, интердиктлар ёки даъво талабларини жорий этиш асосида 
ҳимоя қилинган. 


Юқорида кўрсатилган даъволардан ташқари, Преторлар томонидан 
қўлланиладиган — эдиктларда кўрсатилгандек, ер сервитутлари, яъни сув, 
сув ичиртириш, йўл ҳамда шахсий сервитутлар билан боғлиқ ҳуқуқларни 
қўриқлашни эгаллаш интердиктларига ўхшаш ҳолда, преторнинг қабул 
қилган махсус интердиктлари орқали амалга ошириларди. 
Шахсий (предиал) - сервитутлар деб умр бўйи бошқаларнинг мулкидан 
фойдаланишга тушунилган. Шахсий сервитутлар уч қисмга бўлинган: 
узуфрукт, узус ва хабитациога. Узуфрукт—шахсий сервитут ҳисобланиб, энг 
кенг миқёсда Қўшниларнинг мулкидан фойдаланиш билан биргаликда, унинг 
берган ҳосил ва даромадларидан фойдаланишга ҳам тушунилган. 
Узуфрукт асосида қўшниларнинг мулкидан фойдаланаётган Давр 
мобайнида, қўшнининг мулки ўз дахлсизлигини ва хўжалик мақсадини, 
мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланишини тўлиқ Дастлабки ҳолатидагидек 
сақлаб қолиши лозим эди. 
Узуфрукт асосида фойдаланувчи шахс ўзига мажбуриятлар олиб, 
фойдаланилаётган мулкка бўлган муносабати, унга қараб туриш, ашёнинг 
доимий фойда бериб туришини таъминлаб бериш, ўз мулкига бўлган 
муносабатидек, бу мулкка ҳам худди шундай қараш, тежамкорлик, зарар 
етказилишидан ҳимоя қилиш ва мулк эгаси қайтиб келганида, бу мулкдан 
фойдаланиш учун мулкнинг, ашёнинг ўзи яроқли ва тайёр ҳолда бўлиши 
лозим бўлган. 
Узуфруктдан ташқари ивиз асосида ёки усулида фойдаланиш ҳам 
мавжуд бўлган. 
Шиз — (узус) усули — бу ашё ёки мулкдан кераклигича (яъни ўз 
истеъмолига керак бўлган қисми эътиборга олинаяпти), чегараланган асосда 
фойдаланишга тушунилган. 
Шиа усулида фойдаланишда ашёни бошқа шахсга бермаслик ёки 
ўтказмаслик, уларни қисмларга бўлиб ташламаслик ёки ҳаракатлари ман 
этилиб, фақат ўзининг ёки оиласининг манфаати эътиборга олиниши лозим 
бўлган. 
НаЪИд&о — (хабитацио) — бутун умр бўйи ашёдан мулкдан, айниқса 
уй —жой, дала ҳовлисидан фойдаланиш тушунилган. Фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим эди. 
Узуфруктлар кўп қисмларга бўлинган. Улар асосан фойдаланиш 
элементини амалга оширганлар. Уларда бу мулкни, ашёни тасарруф қилиш 
ваколати бўлмаган. 
Узуфруктларнинг тутатилиши, биринчидан, фойдаланишни амалга 
оширишдан воз кечиш, рад этиш асосида; 
Иккинчидан — узуфруктни амалга ошираётган шахснинг ўлими 
натижасида ёки сервитут объекти бўлган ашёнинг, мулкнинг, ҳовли жойнинг 
сотилиши ёки асосий бўлган жой билан қўшилиб кетиши, мерос тариқасида 
бошқа шахсга ўтиши, ҳадя этиш каби муносабатларнинг вужудга келиши 
билан тутатилган; 
Учинчидан, шахсий сервитутлар ашёнинг, мулкнинг ёниб кетиши, нес 
—нобуд бўлиши, сервитугаи амалга ошираётган шахснинг ақли норосо 


бўлиб қолиши ёки жисмоний камчиликларга учраши асосида ҳам сервитут 
ҳуқуқининг кучи тўхтатилган. 
Булардан ташқари сервитутга берилган мулкдан, ашёдан узоқ вақт 
давомида фойдаланилмаслик, кўчар мулклар учун 1 йил, кўчмас мулклар 
учун 2 йил давомида мулкдан фойдаланилмаса сервитутлар тутатилиши 
мумкин эди. 
Сервитутларни ҳимоя қилиш муносабатлари худди гяулк ҳуқуқидек, 
бошқа шахслар томонидан қонунсиз равишда эгаллаб олинган сервитутларни 
ҳамда келажакда эгаллаб олиш хавфининг оддини олиш мақсадида, 
дастлабки пайтларда, виндикацион сервитут даъвосини қўллаганлар, 
кейинчалик келиб эса конфессор даъвоси келиб чиқиб, ушбу даъво орқали 
бузилган ҳуқуқларни тикланганлар. 
Император Юстиниан даврига келиб, ҳар қандай шахс томонидан 
эгаллаб олинган мулкни қайтариб олиш учун, ҳатто сервитутдан фойдаланиш 
ҳуқуқи бор — йўқлигидан қатьий назар унга конфессор даъвосини 
қўллаганлар ва бу даъво мулк ҳуқуқи эгасига қўлланиладиган негатор 
даъвосига тенглаштирилган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish