Таълим вазирлиги


—§. Шартномалар бўйича мулк ҳуқуқининг вужудга келиши



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

9—§. Шартномалар бўйича мулк ҳуқуқининг вужудга келиши 
Қадимги Рим ҳуқуқида Римликлар мулк ҳуқуқининг вужудга келишини 
тарихий белгиларга асосланиб, цивил ҳуқуқларига ва халқлар ҳуқуқларига 
тааллуқлилиги асосида ёндошганлар. 
Бунга асосий далил сифатида бир шахсдан иккинчи шахсга мулкнинг 
ҳосила асосида ўтиши (кўпчилик ҳолатларда шартномалар орқали) ҳамда 
дастлабки, яъни эгаси бўлмаган, бирон — бир шахс томонидан эгалланмаган, 
ашёга нисбатан биринчи марта ҳуқуқнинг ёки эгаликнинг вужудга келиши 
кўрсатилган. 
Рим ҳуқуқида ашёга, мол —мулкка эга бўлшп, дастлабки ва ҳосила 
асосда вужудга келадиган усулларга тушунилган. 
Рим императорларининг қонунларига, фармойишларига ва преторлар 
қарорларига ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда, шахслар 
томонидан ўзи учун яратилган, ўз меҳнати асосида ишланган объектга, 
ашёга, маҳсулотга нисбатан эгалик ҳуқуқи биринчи маротаба пайдо бўлади. 
Рим фуқаролари ўз мулкига нисбатан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, 
эгалик ҳуқуқини йўқотган бўлса ёки ўз ашёларини, мулкини ташлаб юборган 
бўлса ва ўз ихтиёридан чиқиб кетган бўлса, қонуний асосда эгаллаш 


натижасида мулк ҳуқуқи вужудга келади. Бу вужудга келган эгалик ҳуқуқи 
бошқа шахсларнинг эгалик ҳуқуқи билан бутунлай боғлиқ эмас. Ана шундай 
ашёга, объектларга, мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши 
дастлабки усул асосида мол —мулкка эгалик ҳуқуқшшнг вужудга келиши 
деб тушунилади. 
Дастлабки усулдан ташқари мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг вужудга 
келиши ҳосила усулида ҳам амалга оширилган. Мулкка эгалик қилиш 
ҳуқуқининг ҳосила усули деганда —мол—мулк, ашё ёки бирор объект 
шахслардан — шахсларга келишув, шартномалар асосида қонун қоидаларга 
риоя қилинган ҳолда эгалик ҳуқуқи биринчи сотувчидан — олувчига 
ихтиёрий асосда, белгиланган нархни тўлаш асосида ўтказилади. Бундай 
холларда мол —мулк ўзининг дастлабки сифатини йўқотмайди, фақат 
субъектлар ўзгаради, холос, яъни сотувчи ушбу ашёга, мол — мулкка 
нисбатан мулк ҳуқуқи эгалигини йўкотади, сотиб олувчи эса янги мулк 
ҳуқуқининг субъекти бўлиб ҳисобланади. 
«Ҳуқуқ ва бурчларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтишига ҳуқуқ 
ворислиги дейилади... Мулк ҳуқуқининг ворислик бўйича бир шахсдан 
иккинчи шахсга ўтиши ҳосила усули дейилади»
1

Рим ҳуқуқи мулк ҳуқуқининг вужудга келишини доимо янги нарсаларни 
яратиш, ўзлаштирилмаган табиат бойликларига эга бўлиш каби 
муносабатларни кўпроқ эътиборга олган. Айниқса, мулк ҳуқуқига эга 
бўлишнинг энг асосий, кўп қўлланиладиган ва оддий усулда амалга 
ошириладиган турини, яъни шартномаларни тузиш асосида мулк ҳуқуқининг 
вужудга келишига катта эътиборни қаратган. 
Мулк ҳуқуқини шартномалар асосида ўтказиш деб, Римликлар «шахслар 
ўртасида бирон —бир ашёни, мулкни бир — бирига шартномалар, битимлар 
асосида, мерос тариқасида, васиятномалар ва қонунга биноан меросхўрлик 
муносабатларини қўллаган ҳолда тирик шахслар билан биргаликда қилинган 
ҳаракатлар, яъни ўтказиш, бериш, ашёни топшириш ёки эга бўлиш 
лаёқатларига айтилган. 
Булардан ташқари, мулк ҳуқуқига эга бўлишнинг қонунлар билан 
назарда тутилган юридик фактларнинг вужудга келиши, мулкка эгалик 
қилиш учун асос, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг ўтиб 
кетганлиги ва бошқа ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи 
ҳаракатлар ҳам асос бўлган. 
Рим синфий даврида шартномалар асосида мулкка эгалик қилиш 
ҳуқуқининг вужудга келиши учта усул асосида амалга оширилган. Бу 
усуллар 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish