Таълим вазирлиги


-§. Ижара шартномасининг томонлари



Download 1,28 Mb.
bet55/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

2-§. Ижара шартномасининг томонлари


Фуқаролар, шунингдек фуқаролар гуруҳи, яъни жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги, бригада жамоаси, фермер жамоаси, устахона жамоаси, гараж жамоаси, бир гуруҳмеханизаторлар, бир гуруҳ чорвадорлар, қўдца ва от-уловда иш бажарувчи бир гуруҳ ходимлар, бир гуруҳ мутахассислар, жамоа хўжалиги ва давлат хўжалигининг айрим ходимлари, қайга ишлаш цехининг жамоаси, кооператив жамоаси, саноат корхонаси жамоаси, қурилиш ташкилотлари жамоаси, транспортташкилоти жамоаси, хўжалиқца ишламайдиган айрим фуқаролар ижара шартномасида томонлар сифатида қатнашишлари мумкин. Шунингдек, юридик шахслар, фуқаролар ҳамкорлигида ишловчи корхоналар, Ўзбекистон ва чет эл юридик шахслари иштирок этувчи халқаро ташкилотлар, чет эл юридик шахслари ва фуқаролари ижарага берувчи бўлиши мумкин.
Мулк ижараси шартномаси маълум бир муддатгатузилади. Агар шартномада мудцат белгиланмаган бўлса, шартнома ноаниқ муддатга тузилган ҳисобланади. Бундай ҳодца шартномани бекор қилишни хохлаган тараф иккинчи тарафни бир ой одцин, кўчмас мулклар ижарага берилган бўлса, уч ой одцин огохлантириб, шартномани бекор қилиши мумкин. Қонун ёки шартномада ноаниқ муддатга тузилган мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириб қўйишнинг бошқа муддатлари ҳам белгиланиши мумкин.
Қонунда мулк ижарасинингайрим турлари учун, шунингдек мол-мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (сўнгги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара мудцати шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги мудцат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартномадан воз кечмаса, сўнгги муддат ўтиши билан шу шартнома бекор бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг мудцатга тузилган ҳисобланади.


3-§. Ижарага олувчи ва ижарага берувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари


Ижарага олувчи ҳам, ижарага берувчи ҳам шартномага мувофиқ маълум ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади. Ижарага берувчининг асосий бурчи мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда ижарачига топширишдан иборат.
Мол-мулкни ижарага бериш учун уни тайёрлаш, топшириш, агар далолатнома ёзиш ва имзолаш лозим бўлса уни тақцим этиш ижарага берувчининг зиммасида бўлади. Агар шартномада бошқача ҳол белгиланган бўлмаса, мол-мулк, барча ашёлар ва унга алоқадор ҳужжатлар (техникавий паспорт, сифат кўрсаткичи, сертификат ва ҳ.) билан бирга ижарага олувчига топширилади. Алоқадор ".шёлар ёки тегишли ҳужжатлар ижара мулкига қўшиб топширилмаса ва бунинг натижасида ижара мулкидан унинг ўз вазифасига мувофиқ фойдалана олинмаса, ижарага олувчи бундай ашёлар ва ҳужжатларни ўзига топширишни ёки шартномани бекор қилиб, ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳакли.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига бериладиган мол-мулкни шартномада белгиланган муддатда, башарти шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи Фуқаролик кодексининг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган Зарарни қоплашни талаб қилиш еки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ижарага олинган мулкка нисбатан ижарачи фақат мулкни эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи ижарачига ўгмайди. Шу сабабли Фуқаролик кодексининг 545-моддасида белгиланганидек ижарага олувчи ижара мулкидан шартномага мувофиқ, шу мулкнинг тайинланишига қараб, мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишга мажбур.
Айрим ашёлардан қай тартибда фойдаланиш лозимлиги намунавий шартномаларда белгиланган бўлади. Масалан, прокатга олинган ашёни топширишда прокатхона ходимлари мазкур ашёдан фойдаланиш қоидалари билан ижарачини таништиришга, маиший техникага оид буюмлар топширилишида эса бу ашёлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қўлланмани қўшиб беришга мажбурдирлар.
Агар мулк арендага олинадиган бўлса, ижарага олувчи бу мулқдан к£й тарзда фойдаланиш зарурлиги белгаланган қоидалар билан таништирилиши, мулкни фақат шартномада кўрсатилган мақсад учунгина фойдаланиш зарурлиги, ижарага берувчининг рухсатисиз бошқа шахсларга ижарага берилмаслиги огоҳлантирилиши лозим бўлади.
Ижарага олинган мулк яна ижарага топширилиши мумкин. Бу иккиламчи ижара деб ҳам аталади. Масалан, ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг ёки бошқа мулкларнинг бир қисми яна бошқа ижарачига берилади. Иккиламчи ижара ижарачиларни хўжалик жиҳатдан бир-бирлари билан борлайди. Бундай ҳолда: ижарага берувчи, ижарачи, ижарачидан яна иккиламчи ижарага олувчи ўзаро муносабатда бўладилар.
Иккиламчи ижарада ижарачининг ўзи қисман ижарага берувчи сифатида иштирок этади. Мехнатсиз даромад олишга йўл қўймаслик учун ижарага олинган буюмнинг ҳаммасини ижарага бериши ман этилади. Шунингдек, ер ва табиий объектларни ва маиший прокат буюмларини иккиламчи ижарага берилишига рухсат этилмайди.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish