Таълим вазирлиги


-§. Ижара шартномасининг бекор бўлиши



Download 1,28 Mb.
bet57/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

5-§. Ижара шартномасининг бекор бўлиши


Мулк ижараси шартномаси шартнома мудцати тугаб, ижара мулки қайтарилиши билан бекор бўлади. Айрим ҳолларда 'шартнома ижарага берувчининг талаби билан: жумладан, Фуқаролик кодексининг 551-моддасида белгиланганидек, ижарага олувчи ижарага берувчининг огохлантиришига қарамай мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жидций равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса: мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса; шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақтўламаса:
қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ капитал таъмирлаш ишларини бажариш ижарага олувчи зиммасида бўлган ҳолларда шартномада белгиланган муддатларда, шарт-номада бундай муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда мол-мулкни капитал таъмирлашни амалга оширмаса, шартнома муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
Ижара шартномасининг яна бир муҳим хусусияти шундаки, ижарачи ижарага олинган мулкни сотиб олиши ҳам мумкин. Фуқаролик кодексининг 563-моддасида ва «Ижара тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида белгиланишича, ижарачи ижарага олинган мулкни ижарага берувчининг розилиги билан бутунлай ёки унинг бир қисмини сотиб олиши мумкин. Сотиб олиш шартномасида сотиб олинаётган мол-мулкнинг тури ва баҳоси, сотиб олиш шакллари ва манбалари, сотиб олиш тартиби ва муддатлари, сотиб олишда учинчи шахсларнинг, жумладан, кредиторларнинг қатнашуви, кафолатлари, сотиб олинаётган мол-мулкнинг сифати ва бошқа қоидалари белгилаб қўйилиши мумкин.
Сотиб олиш билан боғлиқ шартномани томонлар бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёки .шартномани бир тойонлама бекор қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ёки шартномада белгилаб қўйилган тарзда жавобгар бўладилар.
Сотиб олиш шартномасини тузиш ва уни бажариш билан боғлиқ низолар суд орқали ҳал қилинади.


6-§. Прокат шартномасининг ҳуқуқий асослари


Аҳолига хизмат кўрсатиш юзасидан тузиладиган шартномалардан бири прокат шартномадир. Прокат шартномасининг тавсифи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 558-моддасида берилган. Унда белгиланишича, «Прокат шартномаси бўйича доимий тадбиркорлик фаолияти сифатида мол-мулкни ижарага берувчи ҳақ эвазига ижарага олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун кўчар мол-мулкни топшириш мажбуриятини олади.
Прокат шартномаси бўйича топширилган мол-мулкдан, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, истеъмол мақсадларвда фойдаланилади.
Прокат шартномаси ёзма шаклда тузилади. Прокат шартномаси оммавийдир».
Хусусий аломатлари билан белгиланган ва истеъмол қилинмайдиган ҳар хил ашёлар прокат шартномасининг асоси бўла олади. Булар спорт анжомлари, музика асбоблари, машиналар, уй-рўзғор буюмлари, турар-жой ҳисобланмайдиган бинолар ва иншоотлар, турли хилдаги техника воситалари, қисқаси бир марта фойдаланиш билан ўзинингдастлабки қимматини йўқотмайдиган ҳамда истеъмол қилинмайдиган кўчар мулклардир.
Прокат шартномасининг муддати Фуқаролик кодексининг 559-моддасида белгиланган. Бу шартнома бир йилгача муддатга тузилиши мумкин.
Мулк ижараси шартномаси аниқ белгиланмаган муддатга қайтадан тузиш ва ижарага олувчининг мулк ижараси шартномасини қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар прокат шартномасига нисбатан қўлланилмайди.
Бундан ташқари ижарага олувчи прокат шартномасини истаган вақтда бекор қилиши мумкин.
Шартномада барча ҳолларда, тадбиркор мулк эгаси, яъни фуқаролар ёки ташкилотлар буюмларини ижарага берувчи, фуқаролар ижарага олувчи сифатида қатнашади.
Шартномага мувофиқ фуқаро ашёни олиш учун прокат берувчига.ўз паспортини ёки паспорт ўрнига ўтадиган бошқа ҳужжатини, агар шундай ҳужжатни ижарачи талаб этса, фақат кўрсатиши мумкин.
Автомашина, мотоцикл ёки мопед прокатга олинадиган бўлса, фуқаро бошқара олиш ҳуқуқи борлиги тўғрисидаги гувоҳномасини ҳам кўрсатиши лозим.
Прокат шартномаси бўйича мол-мулқцан фойдаланганлик ҳақи вақт-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммадаги тўловлар шаклида белгиланади.
Ижарага олувчи мол-мулкни муддатидан олдин қайтарган такдирда ижарага берувчи унга мол-мулқцан фойдаланганлик учун олинган ҳақцан мулкдан фойдаланмаган кунлар учун тегишли қисмини мол-мулк амадда қайтарилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисоблаб қайтаришга мажбур бўлади.
Прокат шартномасига мувофиқ, томонлар маълум ҳуқуқ ва бурчларга эга бўладилар. Ижарага берувчи тадбиркорнинг бурчи, шартномага мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ашёни тақдим этишн, прокатга берилган нареанинг фойдаланишга яроқли эканини ижарага олувчи ҳузурида текшириш, ашёдан фойдаланиш усулларини, қоидаларини тушунтириш, прокатга олинган ашё бузилганида, йўқотилганида ёки бут бўлмаган ҳолда қайтарилганида мулкий жавобгарлик тўғрисида ижарачини огоҳдантириш кабилардан иборат.
Ижарага берувчи прокатга олинган нарса прокатга олувчининг айби билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилиб қолса, бу тўғрида хабардор бўлгач тезлик билан бошқасига алмаштириб бериши шарт. Прокат шартномаси бўйича ижарага топширилган мол-мулкни капитал ва жорий таъмирлаш ижарага берувчининг бурчидир (ФКнинг 563-моддаси). Агар ижарага олувчи ашёдан нотўғри фойдаланаётган ёки шартнома шартларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, ижарага берувчи ашёни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳақли бўлади.
Прокат шартномасига мувофиқ, ашёни ижарага олувчи ҳам ҳуқуқ ва бурчларга эга. Прокатга олувчининг бурчлари ижара ҳақини тўлаш, мулкдан тайинланишига мувофиқфойдаланиш, прокатга олинган ашёни ўзбошимчалик билан таъмирламаслик, нарсани бошқа шахсга фойдаланиш учун бермаслик, муддати тугаши билан ашёни бутун ҳолда ижарага берувчига қайтариб тогтширишдан иборат.
Прокат шартномасига кўра, ўз зиммасидаги бурчларни бажармагзнлик учун томонларга мулкий жавобгарлик юклатилади. Жумладан, прокат олувчининг ихтиёрида бўлган мол-мулк унга боғлиқбўлмаган ҳодца зарарланса, уни таъмирлаш билан борлиқ барча харажатлар ижарага берувчи зиммасида бўлади. Агар прокатга олинган нарса ижарачининг айби билан яроқсиз ҳолга келса, у худди шундай нарсани қайтаришга ёки қийматини тўлашга мажбур. Прокатга олинган нарсаларнинг айрим қисмлари қайтарилмаса, ижарага олувчи буидай қисмларнинг ^йматини тўлиқ миқцорда тўлайди.
Агар чинни, биллур ёки шунга ўхшаш идишлар синган, алмаштирилган, йўқолган бўлса, бу ҳақда мулк эгаси далолатнома тузиб, уни ижарага олувчига тақцим этади. Ижарага олувчи худди шу турдаги буюмни прокат пунктига топшириши шарт. Агар келишилган муддат ичида янгисини топширса, синган идишларнинг чакана қиймати ундирилади. Агар ижарага олувчи ана шу буюмларнинг синганини прокатга тақдим этмаса, унинг қиймати уч баравар миқдорда ундириб олинади.
Прокат шартномаси томонларнинг хоҳиши билан мудцатидан олдин бекор бўлиши мумкин. Масалан, ижарага олинган мулқдан шартномага ёки белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланилмаса, ижарага олувчи қасддан ёки бепарволиги орқасидан мулкни сифатсизлаштирса, ижара ҳақини тўлгш муддати ўтгандан сўнг бир ой давомида тўламаса ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиниши мумкин.
Ижарага олувчи шартномани муддатидан аввал бекор қилса, ижарага берувчи олинган ижара ҳақидан тегишли қисмини қаигаришга мажбур.
Агар ижарага топширилган мол-мулкдаги камчиликлар ижарага олувчи томонидан мол-мулқцан фойдаланиш ва уни сакуташ қоидаларининг бузилиши натижасида вужудга келган бўлса, ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни таъмирлаш ва транспортда ташиш харажатларини тўлайди (ФКнинг 561-моддаси).
Прокат шартномаси бўйича ижарага олувчига топширилган мол-мулкни иккиламчи ижарага беришига, ижарага олувчи, прокат шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишига, бу мол-мулкнинг бепул фойдаланиш учун бериб қўйилишига, ижарага олувчининг ҳуқуқларини гаровга қўйишига ва уларни хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳиссатариқасида, ишлаб чиқариш кооперативларига пай бадаллари тариқасида қўшишга йўл қўиилмайди.
XXI БОБ. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК


Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish