14. Evristik uslubdan foydalanganda risk menejmenti amal qilishi
mumkin bo`lgan qanday fikr mavjud?
242
a.
B,C,D
b.
o`z kapilga nisbatan, katta riskli munosabatlarga bormaslik
c.
kam daromadli, ko`p riskli munosabatga boorish mantiqqa mos
kelmasligi
d.
yuzaga kelgan munosabatlarga doim to`g`ri uslub tanlamoq
15. Risk menejmenti vazifalarini toping?
a.
B,C,D
b.
Investitsiyalar bilan bog`liq bo`lgan ish faoliyatida risk dasturlarini
ishlab chiqarish
c.
Sug`urta faoliyatini yo`lga qo`yish,sug`urta kompaniyalari bilan
shartnomalar tuzish va har xil operatsiyalarni amalgam oshirish
d.
Mamlakat doirasida faoliyat yuritayotgan chet el investorlarini
yo`qotishi mumkin bo`lgan daromadini qoplashni o`z zimmasiga olish
16. Riskni boshqarish o`z ichiga quyidagilarni qaysi birini qamrab
oladi?
a.
B, C,D
b.
Javobgar risk menejmentini ta’yinlash
c.
Risk va daromad o`rtasidagi bog`lanishni aniqlashdagi tushunchalarni
topish
d.
Samarali tahlil qilish va tekshiruv tizimini ishlab chiqarish
17…. – riskni tahlil qilish,uning yuzaga keladigan, ta’sirlarini aniqlash,
umumiy ko`rsatkichlarini o`zgarish chegaralariniishlab chiqishdan iborat.
a.
Riskni baholash
b.
Risk menejmenti
c.
Risk o`zgarishi
d.
Riskni tahlil qilish
18. Riskni baholashda emperik miqdorining nomlanish chegaralari
to`gri berilgan qatorni toping?
1. Juda kichik, 2. Kichik, 3. O`rta, 4. Yuqori, 5. Maksimal holat, 6. Tig`iz
holat
a.
1,2,3,4,5,6
b.
1,2,3,4
c.
2,3,4,
d.
1,2,3,4,5
243
4-МАВЗУ:
МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
4.
Молиявий рискларнинг таснифланиши;
5.
Молиявий рискларни баҳолашда қўлланиладиган усуллар
моҳияти;
6.
Молиявий рискларни баҳолашда математик усуллардан
фойдаланиш;
Молиявий рискларни баҳолаш усуллари жаҳон амалиётида жуда кўп
ишлаб чиқилган бўлсада, уларни тадбиқ этиш, амалиётда қўллаш ҳамиша
кутилган натижани бермаган. Молиявий рискларни баҳолаш усулларидан,
уларни даражасини камайтириш, олдини олиш учун жаҳон бозорида кўпгина
операциялардан фойдаланилади. Масалан, хеджирлаш, своп операциялари,
спот операциялари, фьючерс, опцион, суғурта қилиш ва VaR
коэффицентларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Рискларни баҳолаш усулининг ҳозирги кундаги энг замонавий
усулларидан бири VaR (Value at Risk) орқали амалга оширилади. VaR – бу
статистик жиҳатдан ёндашув бўлиб, бу орқали рискларни баҳолаш
жараёнида эҳтимолликлар тақсимоти асосий тушунча ҳисобланади. Бу
эҳтимолликлар бозордаги ҳар қандай иқтисодий омилларнинг қийматлари
билан боғлиқ ҳолда баҳоланади. Бу усул орқали молиявий рискларни
баҳолаш мураккаб математик формулалар орқали амалга оширилади. Бу
усулдан ҳозирга кунда ривожланган давлатларда жуда кенг қўлланилмоқда.
Суғурта фаолиятидан фойдаланган ҳолда рискларнинг олдини олиш
молиявий рискларнинг олидини олишнинг энг асосий усулларидан бири
бўлиб қолмақда.
Эҳтимолликни кутилаётган фойданинг қиймати бўйича тақсимланиши
ҳар ҳил бўлиб, шулардан асосийси узлуксиз кўринишидир. Эҳтимолликнинг
узлуксиз тақсимланиши бир неча ҳил кўринишда намаён бўлади:
3.
Эҳтимолликнинг текис тақсимланиши;
244
4.
Эҳтимолликнинг учбурчакли тақсимоти. Бу ҳлатда асоий этибор
кутилаётган даромаднинг ўртача қийматига қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |