Таълим вазирлиги



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

6. Мисол
АЖ акциясининг қиймат нархи 50 000 сўмга тенг. Агар 25% микдорида 
дивиденд кутилаётганлиги, банк ставкаси 20% тенглиги маълум бўлса, 
акциянинг қимматли қоғозлар бозоридаги тахминий курс нархини аникланг.
Ечими. 
Акция буйича даромадни аниқлаймиз, бу дивиденд микдори. 
Курс нархини аниклаймиз 
Dn=P*(1+k), бу ерда
Dn- акциянинг курс нархи 
Р - қиймат нархи 
k- дивиденд ставкаси 
даромадлик K сини аниқлаймиз=25%/20%=1,25 
Dn=P*k=50000*1,25=62500 
7. Мисол
2 млн. сўм низом маблағига эга булган АЖ яна 1000000 сўмга 10 минг 
дона оддий акция ва 500 000 сўмга йиллик ставкаси 20% фоиз бўлган 500 
облигация чиқарди. Жамиятнинг соф даромади 250 минг сўм. Хар бир 
акцияга тўғри келадиган дивиденд микдори аниқлансин. 
Ечими. 
АЖ нинг низом маблағи акцияларни чикарилиши билан 3 млн. сўмгача 
кўтарилади, унда у 30000 оддий акциядан ташкил топади. 
Облигациялар бўйича тўловлар 
250*20%=50000 сўм 
250-50=200 000 сўм 
200000/10000=20 сўм. Хар бир оддий акцияга 20 сўм тўғри келади. 


263 
9-МАВЗУ: БАНКЛАР ВА УЛАРНИ МУВОФИҚЛAШТИРУВЧИЛАР 
БИЛАН БОҒЛИҚ РИСКЛАР 
РЕЖА 
1. 
Банк риски тушунчаси ва унинг турлари; 
2. 
Банк рискларини ҳисоблаш ва бошқаришнинг зарурлиги; 
3. 
Банк рисклари бўйича Базел қўмитаси (Базел II) талаблари;
 
Молия-кредит луғатида банк риски “кредит муассалари томонидан 
амалга оширилувчи банк операциялари харакретидан келиб чиқувчи зарар 
кўриш хавфи”
3
деб қаралади. Бу таърифлардан кўриниб турибдики, риск 
доимо ноаниқлик билан боғлиқ. Ноаниқлик еса, ўз навбатида, олдиндан кўра 
билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади. Бу 
воқеалар ҳам ижобий, ҳам салбий натижаларга олиб келишига сабаб бўлиши 
мумкин.
Масалан, банк фаолиятида риск банк фойдасининг кўпайиши ёки 
камайишига, банк ресурс базасининг кўпайиши ёки камайишига, берилган 
кредитлар бўйича тўланмаган қарзларнинг кўпайиши ёки камайишига, 
фоизларнинг тўланмаслиги ва бошқаларда ўз аксини топиши мумкин. Демак, 
рискка бориш уч хил натижага олиб келиши мумкин: ижобий (фойда кўриш), 
салбий (зарар кўриш) ёки ўзгаришсиз натижа.
4
Банк таваккалчилиги – банк 
фаолиятига таъсир қилувчи иқтисодий, молиявий, ижтимоий, сиёсий, 
технологик ички ва (ёки) ташқи омилларга боғлиқ бўлган ҳолатлар 
натижасида банк фаолиятига хос бўлган молиявий зарарлар кўриш ва (ёки) 
банк ликвидлиги (банкм ўз мажбуриятларини вақтида бажариш 
қобилияти)ни тўлиқ ёки қисман йўқотиш хавфининг мавжудлиги”.
3
Фынансово-кредитный словарь; В 3 т, 2-е изд,, стереотип / гл,ред Н,В,Гаретовский, -М,: Фынансы и 
статистика, 1994, -С,69
4
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining 2011 yil 7 maydagi 14/2-sonli “Tijorat banklarining bank 
tavakkalchilikllarini boshqarishga nisbatan qo‘yiladigan talablar to‘g’risida”gi nizomi 


264 
Риск даражалари банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ва 
йўқотишларга сабаб бўлувчи жараёнларнинг еҳтимоллигига боғлиқ бў-лади. 
Улар коеффицийентлар ёки фоизларда ифодаланиши мумкин. 
Мамлакатимиз банк тизимида риск тоифаларининг даражаланиши банк 
активлари бўйича риск даражаларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳланади. 
ҳисоблаш усулига кўра рисклар умумий ёки якка кўринишда ҳисобланиши 
мумкин. Умумий риск банк рискининг умумий ҳажми, унинг умумий 
даромади ва ликвидлиги меъёрларига асосланиб баҳоланади ёки тахмин 
қилинади.
Якка кўринишдаги риск банкнинг айрим операциялари ёки уларнинг 
гуруҳлари бўйича риск коеффицийентлари шкаласи асосида баҳоланади. 
Ички рисклар бевосита банк фаолияти натижасида вужудга келади. Бу 
рисклар банк фаолиятига сезиларли таъсир қилувчи рисклар бўлиб, улар 
банкнинг ўз фаолияти, унинг мижоз (қарздор)лари ёки унинг муайян 
контрагентлари билан бўлган фаолиятларига боғлиқ бўлади.
Банк раҳбарлари, уларнинг тадбиркорлиги, маркетинг стратегиясининг 
оптималлиги, тактиканинг тўғри таъминланганлиги каби омиллар ички риск 
даражасига таъсир қилувчи омиллардир.
Ички рисклар: 

банк операцияларининг хусусияти; 

банк мижозларининг таркиби; 

тижорат банкларининг турлари бўйича гуруҳларга бўлинади.
Ташқи рисклар макромуҳит даражасида юзага келади. Улар банк 
фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмайди.
Ташқи рискларга жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади.
Улар таркибида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва табиий рискларни 
алоҳида ажратиш лозим. Сиёсий рисклар мамлакатдаги сиёсий вазият ва 
давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги 
умумий иқтисодий вазиятдан келиб чиқади. 


265 
Ташқи рисклар урушлар, миллийлаштириш, четга тўловларни тақиқлаш, 
қарзларни консолидациялаш, ембарго жорий қилиш, импортга лицензияни 
бекор қилиш, табиий офатлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни 
ўзига жамлайди. Бу рискларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар банк 
даромадига, операциялар самарадорлигига ва умуман, банк келажагига катта 
зарар йетказади. 
Банк операциялари хусусиятига кўра рисклар қуйидаги турларга 
бўлинади:

баланс операциялари риски; 

балансдан ташқари операциялар риски; 

молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рисклар. 
Баланс операциялари риски ўз навбатида: 

банкнинг актив операциялари риски; 

банкнинг пассив операциялари риски; 

актив ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рискларга 
бўлинади.
Балансдан ташқари операциялар рисклари, аввало, мижозларнинг 
мажбуриятлари юзасидан берилган кафолатлар бўйича тўлов мажбурияти 
юзага келиши еҳтимоли билан боғлиқ.
Марказий банк функциялари у бажарадиган функциялар орқали амалга 
оширилади. Барча операциялар пассив (маблағлар жойлаштириш бўйича) ва 
актив (пул маблағларини жойлаштириш) операцияларга тақсимланади. 
Пассив операциялар қаторига қуйидагилар киради: банкноталар эмиссияси; 
кредит муассасалари, ҳукумат ва хорижий банклар қўйилмалари; капитал ва 
захиралар. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish