Вазифа: Юқорида келтирилган жадвалдаги бўш катакларни
қуйида келтирилган маълумотлар асосида тўлдиринг ва селектив
рискка таъриф беринг.
Соф рисклар баъзида статистик рисклар ҳам дейишади, унинг моҳияти
шундаки соф рисклар амалий жиҳатдан ҳар доим ўзида йўқотишларни акс
эттиради.Унинг сабаблари бўлиб, узлуксиз офатлар, бахтсиз ходисалар,
бошқарувчилик қобилиятининг пастлиги (етишмаслиги) ва ҳ.к. бўлиши
мумкин.
Спекулятив рискларни баъзида динамик ёки тижорат рисклари ҳам деб
аташади. Унинг моҳияти йўқотишни ёки қўшимча даромадни ўзида акс
эттиради. Унинг сабаблари бўлиб, валюта курсининг ўзгариши, бозор
коньюктурасининг ўзгариши, инвестиция шароитларининг ўзгариши ва ҳ.к.
бўлиши мумкин.
Рискларнинг соҳалар фаолияти бўйича кўринишлари қуйидагича
бўлиши мумкин:
4. Ишлаб чиқариш риски, ташқи ва ички омиллар таъсирида товар ва
хизматлар режалари ва мажбуриятларининг бажарилмай қолиши билан
изоҳланади.
5. Тижорат риски, молиявий – хўжалик жараёнларидаги йўқотишлар
билан изоҳланади. Унинг сабаблари бўлиб:
- Реализация хажмининг пасайиши;
- Харид жажмининг кутилмаганда пасайиши;
- Харид нархларининг ўсиши (Хом ашё, ярим таёр товарлар ва ҳ.к.);
- Муомала харажатларининг ошиши;
- Муомала жараёнида товарларнинг йўқолиши (сифатининг пасайиши)
бўлиши мумкин.
6. Молиявий рисклар, корхоналарнинг ўз молиявий мажбуриятларини
бажармаслиги билан юзага келади. Унинг сабаби бўлиб, пулнинг сотиб олиш
қобилияти йўқолиши, тўловларни амалга ошириш учун қобилиятсизлик,
валюта курсининг ўзгариши ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
229
Рискларнинг катта қисми пулнинг сотиб олиш қобилиятининг
йўқолиши билан боғлиқ бўлиб, булар:
- Инфляция риски, пулнинг реал сотиб олиш қобилиятининг пасайиши
билан корхоналар йўқотишларга учрайди;
- Дефляция риски, дефляция ўсиши билан нархлар тушиб боради ва
шу билан бирга даромад пасайиб боради;
- Валюта риски, валюта курсининг ўзгариши спекулятив рис
туркумига киради, шунинг учун ҳам бир томон йўқотса, иккинчи томондан
қойида бўйича қўшимча даромад кўради;
- Ликвидлилик риски, товар ёки қимматли қоғозларнинг истеьмол
қиймати ва сифатини қайта баҳолашда вужудга келадиган риск.
Инвестиция рисклари бу инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда
имкониятнинг етишмаслиги ёки фойдани йўқотиш билан боғлиқ бўлиб,
уларга:
- Имкониятни йўқотиш риски бу баъзи чора-тадбирларнинг
муваффақиятсизлиги оқибатида молиявий зарарлар келтиришдир;
- Даромаднинг пасайиши риски бу портфел инвестициядан келадиган
фоиз ёки дивидент қийматининг пасайиши оқибатида юзага келади;
- Биржа риски бу биржа битимлари орқали йўқотишларга олиб
келадиган рисклар;
- Селектив риск......
- Банкротлик риски, бу тадбиркорнинг нотўғри сармоя киритганлиги
оқибатида тўлиқ хусусийкапиталини йўқотишидир.
230
2-МАВЗУ: РИСК ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
РЕЖА:
1. Риск тушунчаси ва унинг моҳияти;
2. Риск гуруҳлари, турлари ва хилма хиллиги
3. Риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар;
Риск тушунчаси иқтисодчи олимлар томонидан турлича талқин
етилади. Илмий-иқтисодий адабиётларда рискга бошқача бир назар билан
қаралса, қонунчилик ҳужжатларида бошқа жиҳатдан қаралади. Рус тили
луғатида таваккалчилик сўзи «риск» деб аталиб, қадимий грек сўзидан
олинган. У кемаларни ҳалокатга олиб борувчи ва одамларнинг ўлимига, мол-
мулкларнинг чўкиб кетишига сабабчи қояни билдириб, «қоялар орасидан
шамол ва бошқа тўсиқларга чап бериб сузиб ўтмоқ» маъносини англатади.
Бугунги кунда янги илмий адабиётларда бу сўз «хавф остида қолмоқ»
деган янги маънода қўлланиляпти. Мазкур тушунча Россияда ХИХ асрнинг
бошларида тарқалган. Ўзбекистонда ҳам Собиқ Иттифоқ даврида қўлланилиб
келинган ва «таваккалчилик» сўзи маъноси билан бир қаторда «хавф остида
қолмоқ» маъносини ҳам билдиради.
Шу ўринда турли лингвист (тилшунос) олимлар бу сўзнинг маъносини
изоҳлашда деярли бир хил фикр билдирсалар-да, бироқ уларнинг
қарашларида айрим тафовутлар борлигини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, В.Дал
«риск» сўзини таваккал қилмоқ, хавфли иш қилмоқ, «рисковать»
тушунчасини еса таваккал қилиш, бирор ишни тўғри мўлжаллаб кўрмай
қилиш, дадиллик, қатъият билан иш тутмоқ, маълум хатарга ўзини урмоқ деб
изоҳлайди.
С.Ожегов «риск» сўзини содир етилиши мумкин бўлган таҳлика ёки
муваффақиятли натижа умидида таваккалчилик қилиш, таваккал қилмоқ,
хавфли ишга қўл урмоқ, «рисковать» сўзини еса хавф-хатардан қўрқмай иш
қилмоқ каби тасаввур қилади.
231
Риск - бу маълум мақсадни кўзлаган ҳолда олиб борилаётган фаолият
натижасига бўлган ишончсизлик, баъзан қониқарсиз тугаши натижасидаги
йўқотишлардан иборатдир. Масалан, берилган кредит бўйича тўловларнинг
амалга ошмаслиги натижасида банк фойдасининг камайиши, ёки берилган
кафолат хатлари бўйича тўловларни амалга оширишга тўғри келиши ва шу
билан бир қаторда банкнинг ресурс баъзасининг камайиши. Рисклар банк
фаолиятида ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичдир ва улар доим банкнинг
бажараётган операциялардан олган зарарига, йўқотган даромадига тенг
бўлади. Риск ва фойдалилик ўртасидаги боғлиқликка еътибор берадиган
бўлган, банк операцияларининг рисклилик даражаси ортган сайин унинг
фойдалилиги ҳам ортиб боради ва аксинча, риски кам жараёнлар ўз
навбатида кам даромад берувчи операциялар ҳисобланади.
Рискнинг моҳиятига берилган кўплаб таърифларнинг таҳлили риск
вазиятини келтириб чиқарувчи асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатиш имконини
беради: юзага келган ҳолатнинг тасодифий хусусияти; муқобил қарорларнинг
мавжудлиги; кутилажак натижанинг маълумлиги ёки аниқлаш эҳтимолининг
мумкинлиги; зарарлар юзага келиш эҳтимоли; қўшимча даромад олиш эҳтимоли.
Рискка берилган таъриф-тавсифларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб,
таъкидлаш жоизки, риск - бу кутилиши мумкин бўлган омад ёки хатар, яъни
кўзланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган умидсизлик ёки кўп маблағларнинг
йўқотилиши ва шу билан бирга ортиб кетиши эҳтимолликлари бўлиб, у қандайдир
ҳолатлар, омиллар таъсирида кутиладиган фойданинг пасайиши, ортиши ёки
йўқотилиш эҳтимолида намоён бўлади.
Риск бизнес фаолиятининг барча босқичларида мавжуд бўлади, бироқ у
кўпроқ бизнеснинг илк босқичи учун хос бўлиб, малака етишмаслиги оқибатидаги
тадбиркорлик операцияларини юритишдаги камчиликлардан келиб чиқади.
Демак, кишиларнинг хоҳиш-иродасидан қатъий назар, тадбиркорлик сирларини
ўрганиш натижасида мавҳумлик билан юзма-юз келишга тўғри келадики, уни
олдиндан белгилаб бўлмайди. Шунинг учун тадбиркорнинг асосий вазифаси
232
рискдан қоча билиш эмас, балки рискни сеза олиш, унинг даражасини баҳолай
олиш ва унинг белгиланган чегараларидан чиқиб кетмаслик ҳисобланади.
Риск моҳияти тавсифида “мавҳумлик”, “риск” ва йўқотиш тушунчаларини
фарқлаш лозим. “Мавҳумлик” - доимо амал қилади ва қарор қабул қилишнинг
айрим асосий шартлари тасодифий ёки ноъмалум бўлгандагина юзага келади.
“Риск” - рўй бериши мумкин бўлган кутилажак йўқотиш, бироқ унинг юзага
келиши мажбурий эмас. Мавҳумликдагидан фарқли тарзда рискнинг омиллари
олдиндан маълум ва ушбу ҳолат уларни баҳолай олиш ва бошқариш имконини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |