Назорат учун саволлар:
1. Рискларини пасайтиришнинг қандай йўллари ва усулларини биласиз?
2. Риск коэффициентини мазмуни ва ҳисоблаш тартибини изоҳлаб
беринг?
3. Рискларни диверсификациялаш деганда нимани тушунасиз?
208
4. Рискларни суғурталашнинг моҳиятини тушунтириб беринг?
5. Рискларни пасайтириш усулларидан бири бўлган қўшимча
маълумотлар ва ахборотларга эга бўлиш деганда нимани тушунасиз?
6. Рискларни пасайтириш усулларидан бири бўлган молиявий заҳиралар
ташкил этишнинг мазмунини тушунтириб беринг.
7. Банкларда кредит рискини пасайтиришга оид қандай чора-тадбирлар
қўлланилади?
18 - МАВЗУ: КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРИНИ
БОШҚАРИШ
РЕЖА:
1. Корхоналарнинг молиявий рисклари турлари.
2. Корхоналарда молиявий рискларни бошкариш.
3. Корхоналарнинг молиявий рискларини камайтириш йуллари.
Таянч сўз ва иборалар:
- Корхона;
- Кичик бизнес субьектлари;
- тадбиркорлик риски;
- молиявий риск;
- Рискни бирлаштириш;
- Рискни диверсификациялаш;
- Рискни хеджирлаш;
1. Корхоналарнинг молиявий рисклари турлари.
Корхоналар молиявий фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг
молиявий барқарорлигини таъминлашда рискларни бошқариш муҳим
масалалардан бири саналади. Ҳаммамизга маълумки ҳозирги кунда ҳукм
сураётган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, кўплаб давлатларнинг
иқтисодиётига, хусусан реал ва молиявий сектор корхоналар фаолиятига
209
жиддий таъсир кўрсатмоқда. Албатта бунинг натижасида корхоналар
хўжалик молиявий фаолиятининг рисклилик даражасини кескин ортиб
кетишини, ҳатто уларнинг банкрот ҳолатига тушиб қолишлигини ҳам
кузатишимиз мумкин бўлади. Бундай шароитда, давлат томонидан
корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятини тартибга солиш, уларга турли
имтиёзлар бериш ва қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш,
корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган рискларни камайтиришда муҳим
аҳамият касб этади. Бу борада мамлакатимизда ҳам кўплаб ижобий ишлар
амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан Президентимиз И.А.Каримов
таъкидлаганидек: “Республикамиз банклари томонидан кўрсатилган ёрдам
маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарнинг барқарор ишлашини
таъминлашда муҳим роль ўйнади. Биргина ўтган йилнинг ўзида бу
корхоналарга айланма маблағларини кўпайтириш учун умумий миқдори 233
миллиард сўмдан иборат имтиёзли кредитлар берилгани уларга, ўз
маҳсулотини экспорт қилиш бўйича юзага келган вақтинчалик
қийинчиликларга қарамасдан, ишлаб чиқаришнининг пасайишини олдини
олиш имконининг берди. Дастур доирасида амалга оширган яна бир муҳим
тадбиримиз – солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини
соддалаштириш ва унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилганидир
17
”
Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай мулкчилик шаклидаги
корхоналар фаолиятида рискларнинг мавжудлиги бу табиий ҳолат
ҳисобланади. Чунки тадбиркорлик фаолияти муайян бир таваккалчиликларга
асосланган ҳолда амалга оширилади. Бундай шароитда корхоналарда
кутиладиган даромад, фойда ва бошқа молиявий кўрсаткичларни ололмаслик
эҳтимоллиги юзага келиши мумкин.
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятида кутилган фойданинг
олинмаслиги, кутилмаган харажатларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ
ҳодисалар ёки уларнинг юз бериш эҳтимолликлари рискни ифодалайди.
210
Фикримизча, риск - бу молиявий категория бўлиб, кутилиши мумкин бўлган
омад ёки хатар, яъни кўзланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган умид қилиш
ёки кўп маблағларнинг йўқотилиши эҳтимолликлари бўлиб, у қандайдир
ҳолатлар, омиллар таъсирида кутиладиган фойданинг пасайиши, ортиши ёки
йўқотилиш эҳтимолида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, риск
бу, корхоналарда режалаштирилган миқдорларда даромад, фойдани
ололмаслик ёки зарар кўриш эҳтимоллигидир.
Рискларни кичик бизнес корхоналари фойдасига таъсирини баҳолаш ва
камайтириш мақсадида рискларнинг турли белгилари бўйича таснифлаш муҳим
аҳамият касб этади. Кичик бизнес корхоналари жорий ва узоқ муддатли
вазифаларни амалга оширишларида қатор рискларга дуч келадилар. Шунинг учун
рискларнинг табиати ва турларини ёритиш учун уларни таснифлаш мақсадга
мувофиқдир.
Риск турларининг деярли барчаси корхоналари молиявий кўрсаткичларига
таъсир этади, лекин корхона қайси иқтисодиёт тармоғида ўз фаолиятини
юритишига қараб, рисклар таъсири даражаси ҳам ўзгариши мумкин.
Кўплаб хорижий ва мамлакатимиздаги чоп этилаётган иқтисодий
адабиётларда рискларнинг бир неча хил турлари санаб ўтилган. Рискларини
бошқаришни самарали ташкил этиш уларни муайян белгилари бўйича аниқ
гуруҳларга бўлишга боғлиқ. Рискларнинг илмий асосланган таснифи уларни
ҳар бирининг умумий тизимдаги ўрнини белгилаш имконини беради.
Иқтисодий адабиётларда рискларни таснифлашнинг турли хил кўринишлари
берилган. Бизнингча корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида учрайдиган
рискларни қуйидаги хусусиятлари бўйича таснифлаш мумкин.
1. Хўжалик фаолиятининг шакли ёки йўналишига кўра:
- тадбиркорлик риски;
- молиявий риск.
Тадбиркорлик риски дейилганда асосан маҳсулотлар реализацияси ва
хом ашёларни сотиб олиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган
рисклар тушунилади.
211
Молиявий рисклар дейилганда, корхоналарнинг бошқа молиявий
ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини амалга ошириш жараёнида юзага
келадиган рискларни тушуниш мумкин. Буларга мисол қилиб, корхоналарни
тижорат банклари, суғурта компаниялари, инвестицион компаниялар, фонд
биржалари ва бошқа молиявий муассасалар билан муносабатлари
киритишимиз мумкин. Корхоналарда молиявий рискларни юзага келишига
асосан, инфляцион омиллар, банкларда кредитларни фоиз ставкалари ортиб
кетишлиги, қимматли қоғозларнинг нархининг тушиб кетишлиги ва бошқа
омиллар таъсир қилади.
2. Намоён бўлиш шаклига кўра барча турдаги рисклар:
- соф рисклар;
- спекулятив (чайқовчилик) рискларга бўлинади.
Соф рисклар дейилганда, корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида
зарар кўришлиги ёки ҳеч қандай даромад ололмаслик эҳтимолини тушуниш
мумкин.
Спекулятив (чайқовчилик) рискларда эса, корхонанинг ижобий натижага
ёки бўлмаса ноль (салбий) натижага эришишлик эҳтимоли намоён бўлади.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, спекулятив рисклар корхоналарнинг ёки
даромад, фойда олишлигини ёки зарар кўриш эҳтимоллигини англатади.
Бундан ташқари тадбиркорлик рискларини юзага келиш соҳасига кўра
ташқи ва ички рискларга бўлиб олиш мумкин. Корхоналар ўзларининг
хўжалик фаолиятини бевосита ташқи муҳит билан боғланган ҳолда амалга
оширадилар. Албатта бундай шароитда корхоналар хўжалик фаолиятига
таъсир қилувчи ташқи омилларнин ҳар томонлама чуқур ўрганиш муҳим
ҳисобланади. Корхоналарда ташқи рисклар даражасига жуда кўп омиллар
таъсир кўрсатади. Буларга мисол қилиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва
табиий-иқлим рискларини кўрсатиш мумкин. Ташқи рискларнинг ўзига хос
хусусияти шундаки, улар тадбиркорлик фаолияти натижаларига ҳам
бевосита, ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Албатта, ҳар қандай
мулкчилик шаклидаги корхоналарга ташқи рискнинг таъсири ўта салбий
212
оқибатларга олиб келиши мумкин. Ташқи рисклар объектив хусусиятга эга
бўлиб, бундай рискларни тартибга солиш ёки бошқариш корхона учун қийин
кечади. Корхоналар фаолиятида учрайдиган асосий ташқи рисклардан бири
бу иқтисодий рисклардир. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги иқтисодий
ҳолатдан келиб чиқади ва корхоналар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши
мумкин. Барчамизга маълумки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
шароитида мамлакатимиздаги кўплаб экспортга ихтисослашган корхоналар
ва хорижий давлатлардаги аксарият фирма ва компаниялар фаолиятида
иқтисодий рискнинг юзага келиши кузатилди. Албатта бундай турдаги
рискларни бошқариш ёки тартибга солиш нафақат корхона менежерларига
боғлиқ балки ҳалқаро бозордаги ҳолат ва бошқа давлатлардаги иқтисодий
вазиятларга ҳам боғлиқдир.
Ички рисклар, корхонанинг ички хўжалик фаолияти натижасида юзага
келади. Бундай рискларга корхонанинг ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
жараёнлари билан боғлиқ, ходимларнинг малакалари билан боғлиқ,
бошқарув стратегиясининг қандай даражада эканлиги билан, асосий
воситаларнинг ҳолати ва техника хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатларда
юзага келиши мумкин бўлган рискларни киритишимиз мумкин.
Молиявий рискларнинг юзага келиши корхоналарнинг хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда турлича бўлиб, уларни асосан қуйидаги турларга
ажратиш мумкин:
- фоиз риски;
- инвестицион риск;
- валюта риски;
- кредит риски;
- солиқ риски;
- инфляцион риск ва бошқалар.
Фоиз риски корхоналарда маълум бир фаолият турлари бўйича унинг
фоиз кўрсаткичлари ёки тўловларини ошиб кетишлиги ҳамда камайиб
кетишлиги эҳтимоллиги натижасида фойда хажмини белгиланган даражада
213
ололмаслик эҳтимоллигидир. Бундай риск асосан корхоналарни қимматли
қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш жараёнида юзага
келиши мумкин.
Инвестицион рисклар корхонанинг инвестицион фаолиятларни амалга
ошириш натижасида кутилган даромадларни ололмаслик эхтимоллигидир.
Бундай риск тури асосан қўшма корхоналар фаолиятида учрайди.
Валюта риски деганда, ташқи иқтисодий фаолият жараёнида
айирбошлаш курслари ўзгаришидан ёки бошқа турли валюта операциялари
амалга оширилишида юзага келиши мумкин бўлган йуқотишлар (ёки
даромад олиш) тушунилади. Валюта рисклари юзага келишининг асосий
сабаби- валюта курслари ўзгариши ҳисобланади. Бундай ўзгаришлар хамма
шахсларга: ишбилармон фирмалар ва давлат тузилмаларига ҳам таъсир
кўрсатади. Кўпгина холларда, уларнинг фаолияти экспорт-импорт
операциялари билан боғлиқ ва шу сабабли, кредиторлар ва қарз олувчилар,
инвесторлар ва чайқовчилар, хўжалик субъектлари ўз бизнесларини миллий
валютага нисбатан хорижий валюталарда амалга оширишни маъқул
кўрадилар.
Валюта рискига - ташқи савдо, кредит, валюта операциялари, ҳамда
фонд ва товар биржаларида амалга оширилаётган операцияларда, миллий
валюта курсига нисбатан хорижий валютани курси ўзгариши билан боғлиқ
валюта йўқотишлари хавфи киритилади. Валюта рискининг хажми,
валютанинг сотиб олиш қобилиятининг пасайиши билан боғлик, шу сабабли
у битим имзоланган ва тўловни амалга ошириш муддати ўртасидаги вақт
оралиғининг фарқига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Солиқ р
и
ски
д
ега
нд
а солиқ
қ
он
у
н
л
ар
ининг ўзг
ар
иши ёки солиқ
тўловл
ар
ини ҳи
соб
л
аган
д
а
йўл қ
ў
й
и
л
ган
хат
о
ликла
р
н
а
ти
жаси
да к
ор
х
о
на
кўриши мум
к
и
н бўлган
з
ара
л
арни
ту
шуниш
л
о
з
им.
Таснифланган ҳар бир рискни объектив хусусиятга эгалигидан келиб чиқиб,
унга таъсир этувчи омилларни тадбиркорлик субъектларига нисбатан
таъсирчанлигини ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин. Ички омиллар ўз
214
навбатида корхона стратегияси, ресурслар ва уларнинг ишлатилишига, ташқи
омиллар эса бевосита ва билвосита таъсир этувчи омилларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |