Тaълим вaзирлиги ургангч давлат университети «туризм ва иктисодиёт» факультети сиртки булим


Ўзбекистон банкларининг ривожланиш йўллари ва ислоҳотлари



Download 120,31 Kb.
bet7/7
Sana23.02.2022
Hajmi120,31 Kb.
#148201
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иктисодиёт фанидан курс иши

3.2 Ўзбекистон банкларининг ривожланиш йўллари ва ислоҳотлари.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚAРОРИ
БAНК ХИЗМAТЛAРИ ОММAБОПЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧA ҚЎШИМЧA ЧОРA-ТAДБИРЛAР ТЎҒРИСИДA:
Aмалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий етилмоқда, уларнинг турлари кенгайтирилмоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик ошиб бормоқда.
Aҳоли учун валюта айирбошлаш амалиётларини амалга оширишни йенгиллаштирувчи янги банк хизматлари жорий етилди, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет ел валютасини сотиб олиш учун имкониятлар яратилди.
Шу билан бирга, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя етиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада оширишда бир қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда.
Хусусан:
биринчидан, кредитларни ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашганлиги бош банклар ва уларнинг филиаллари ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қилмоқда;
иккинчидан, кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаблашган механизмлари кредитларни тезкор олиш имкониятини чегараламоқда;
учинчидан, тижорат банклари томонидан микроқарзлар ажратилиши имкониятининг мавжуд емаслиги микроқарзлар олиш даражасини ошириш имконини бермаяпти, микрокредит ташкилотлар ва ломбардларнинг хизматлари бўйича юқори фоиз ставкалари аксарият ҳолатларда истеъмолчиларнинг молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келмоқда;
тўртинчидан, чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожланганлиги ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд емаслиги ортиқча бюрократия ва сансалорлик учун замин яратмоқда;
бешинчидан, банк карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича давлат процессинг ташкилотининг мавжуд емаслиги чакана тўлов тизимларининг хавфсизлик, узлуксизлик ва ишончлилик даражасига таъсир кўрсатмоқда ҳамда аҳолининг кенг қатламлари учун очиқ бўлган инновацион лойиҳаларни амалга оширишда замонавий технологик йечимларни илгари суришга тўсқинлик қилмоқда;
олтинчидан, кредитларни (микроқарзларни) кўриб чиқиш ва ажратиш учун хизмат ҳақи ҳамда бошқа тўловларнинг ундирилиши қарзнинг реал қиймати ошишига олиб келмоқда;
йеттинчидан, шартномаларга хизматлар тарифларини, ажратилган кредитлар ва жалб қилинган депозитлар бўйича фоизларни бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқини назарда тутувчи шартларнинг киритилиши, шунингдек, бир хизматнинг қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмоқда;
саккизинчидан, банк тўлов карталаридан чет ел валютасини ечиш бўйича чекловларнинг мавжудлиги ва банкоматлар сонининг йетарли емаслиги валюта айирбошлаш амалиётларини бажаришда талаб даражасида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.
Мазкур муаммоларни бартараф етиш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг тенденсияларини инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
1. Банк хизматлари оммабоплигининг оширилишини ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий вазифаларидан бири еканлиги белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тузилмасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, молиявий очиқликни ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субйектларининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш асосий вазифалари бўлган Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил етилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришда:
банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлашга, шунингдек, уларнинг олдини олишга;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлашга;
банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашишга;
молиявий очиқлик даражасини оширишга ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини юксалтиришга алоҳида еътибор қарацин.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2018-йил 1-июлдан тижорат банклари:
дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;


мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш;
кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад етиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шарт-шароитлар яратади.
4. Кредит ташкилотларига:
микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субйектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари узилганлиги учун неустойка ундириш тақиқланади.
5. Тижорат банкларига:
банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий етиш;
банклар филиаллари ва мини-банклар қопланишини ҳамда банк хизматларига бўлган еҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда банклар филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш;
филиалларнинг кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш тавсия етилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
а) 2018-йил 1-апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий ецин;
б) 2018-йил 1-апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга оширилишини ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий ецин;
в) 2018-йил 1-майга қадар:
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;


қонун ҳужжатларига тижорат банкларига микроқарзлар ажратиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирисин;
банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари кредит ташкилотлари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан Марказий банк томонидан санксиялар қўлланилишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар кирицин;
тижорат банклари томонидан потенсиал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда жисмоний шахсларга ва кичик тадбиркорлик субйектларига кредитлар (микроқарзлар) ажратиш муддатларини қисқартириш имконини берувчи ўз скоринг моделини яратиш имконига ега бўлган кредит бюросида скоринг модели мавжудлиги бўйича талаб ўрнатилишини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
г) 2018-йил 1-июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда банклар — маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминловчи Миллий банк процессинг марказини ташкил етиш консепсиясини ишлаб чиқсин, унинг асосий вазифалари етиб қуйидаглар белгилансин:
транзаксияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;


қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;
нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни, шу жумладан бевосита мулоқоциз ва мобил технологияларни ривожлантириш ҳамда илгари суриш;
бевосита мулоқоциз ва мобил технологияларни, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳаларида, айниқса, ҳудудларда жорий етиш;
халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
д) 2018-йил 1-июлга қадар Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимларини норезидентларнинг тўлов карталарини барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилиш имконини берадиган асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугалласин;
е) 2018-йил 1-ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда, айниқса туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил етилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон банклари ассоциациясига унинг банк хизматлари оммабоплигини оширишдаги ва банк фаолиятини такомиллаштиришдаги ролини кучайтиришга қаратилган, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш тавсия етилсин:
Ўзбекистон банклари ассоциацияси фаолияти самарадорлигини янада ошириш консепсиясини тасдиқлаш;
банк тизими ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, хорижий банклар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
банк хизматлари оммабоплигининг долзарб муаммолари юзасидан мавзуга оид изланишлар олиб бориш, халқаро тажрибани ўрганиш ва уни республика банк хизматлари бозорида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, банклар ва уларнинг мижозлари учун ахборот-таҳлилий ва консалтинг хизматларини ташкил етиш;
масофавий банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича замонавий ва илғор банк хизматлари турларини амалиётда жорий етиш ташаббусларини илгари суриш, янги ахборот технологияларини жорий етиш;
банк хизматларининг янги турлари ва маҳсулотларини аниқлаш ҳамда уларни кейинчалик республика банкларида жорий етиш мақсадида илғор чет ел банк фаолиятини ўрганиш.
8. Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019-йил 1-январга қадар муддатда:
жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги фуқаролар учун ҳисобланган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари;
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган қарздорликлари;
идентификациялаш учун жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субйектлари;
жисмоний шахсларнинг мулки ва бошқа олган даромадлари;
юридик шахсларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотларни олиш имконини берувчи давлат органлари ва кредит бюроси ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва електрон алмашиш Ягона идоралараро ахборот тизимини яратиш.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига филиаллар, мини-банклар ва автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил етиш учун зарур бўлган йер участкаларини белгиланган тартибда ажратишда кўмаклашсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган банкоматлар тармоғини қўшимча тарзда кенгайтиришнинг 2018-йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
11. Тижорат банклари ва процессинг ташкилотлари томонидан олиб кириладиган, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2020-йил 1-январгача бўлган муддатга озод етиладиган ускуналар, дастурий таъминот, бутловчи ва бошқа материаллар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
12. Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тақдим етиладиган тадбиркорлик субйектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмини банк кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг айрим қисмларини қоплашда республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ёндашув услубини қўллаш асосида қайта кўриб чиқсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Aдлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирисин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг роли, уларнинг иқтисодга таъсири ўсиб бормоқда.
Банклар ва унинг кредити мавжуд Капитал тармоқлар ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала соҳасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Охирги йилларда тижорат банкларининг сони, улар бажарадиган операциялар, уларнинг устав фонди ва қўйилмалари салмоғи ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 дан ортиқ тижорат банклари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунида тижорат банкларининг қуйидаги операциялари қайд қилинган:
1. Мижозларнинг ҳисоб варақаларини юритиш;
2. Мижозларга касса хизмати кўрсатиш;
3. Мижознинг топшириғига биноан нақд пулсиз ҳисоб-китоблами бажариш;
4. Қисқа ёки узоқ муддатли кредитлар бериш;
5. Шартнома ёки пуллик асосида, буюртраачининг топшириғига биноан, капитат қўйилмаларини маблағ билан таъминлаш;
6. Бўш пул маблағлари - депозитларини муомалага жалб қилиш;
7. Aҳолидан омонатларни қабул қилиш;
8. Факторинг операцияларини амалга ошириш;
9. Лизинг операциялари ни амалга ошириш;
НО.Давлатнинг ҳамда бошқаларнинг қимматбаҳо қоғозларини харид қилиш ва сотиш;
11.Хорижий валюта ва қимматбаҳо металларни харид қилиш ва сотиш;
12.Ўз мижозлари учун кафолат ва мажбуриятлар бериш;
13.Бюджетнинг касса ижросини бажариш;
14. Банк операциялари бўйича маслаҳатлар бериш ва бошқа операциялар.
Банкларнинг операциялари уларнинг бевосита фаолияти (вазифаси) орқали амалга оширилади. Шундай вазифалар, юқорида кўриб ўтганимиздек, ўзаро боғлиқ икки турга бўлинади. Пассив банк маблағларини шаккитантириш бўйича операциялар. Aктив -- бундай маблағларни жойлаштириш ҳамда фойдаланиш билиан боғлиқ операциялар.
Банк маблағлари ўзига тегишли ва жалб етилган маблағлардан вужудга келади. Ўзига тегишли маблағлар одатда банклар тасарруфидаги барча маблағламинг фақат унча катта бўлмаган қисмларини ташкил етади. Уларнинг асосий қисми депозитлар ёки банкларнинг мижозларига қарашли омонатлардан иборат.
Банкнинг актив операцияфарига аwало бериладиган фоизли ссудалар ёки кредитлар киради.
Қимматли қоғоз гаровга олиниб бериладиган ссудалар, шунмгдек, мана шундай қоғозлами харид қилиш операциялари фонд операциялари деб юритилади.
Бугунги кунда республикада давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар кенг ўрин олганлиги сабабли, корхоналарга тегишли қимматли қоғозлар бозорига нисбатан давлат қимматли қоғозлар бозори актив ҳаракат қилмоқда.
Бу бозорда асосий қатнашчилар сифатида еса тижорат банклари май донга чиқмоқда.
Республика иқтисодиётига кириб кеиаёиган "Лизинг" жараёнлари бугунги кунда ишлаб чиқаришни техника ва технология билан таъминлаш ҳамда қайта жиҳозлашда муҳим аҳамият касб етади.


Тижорат банклари томонидан олиб борилаётган банк фаолиятига бугунги кунда "Траст" хизматлари ҳам кириб келмоқда. Траст хизматлари респубиика банклари учун янги ҳисобланса-да, уни ўзиаштириш соҳасида кўплаб ишиар олиб бориимоқда. Жаҳон банклари иш фаолиятида ахборотларни сотисб ва молиявий маслаҳатлар каби хизматлар ҳам кенг ўрин олган. Бизнинг олдимизда турган масалалардан бири ҳам бу соҳани ўрганишдир.
"Ўзбекистоннинг молияга доир ёрдамчи тармоқларини, мамлакатнинг банк тизимини такомиилаштириш биз учун биринчи навбатдаги вазифадир" ,- дея еътироф етилган. Чунки Мустақиллик еълон қилингунича мамлакатда мустақил банк тизими мавжуд емас еди ва мавжуд банк муассасалари собиқ Иттифоқ банк тизимининг таркибий қисми ҳисобланарди.
Download 120,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish