II-БОБ
2.1 Банкларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни
Марказий банк - кредит тизимининг бош банки бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, емиссия жараёнларини олиб боради.
Биринчи Марказий банклар бундан қарийб уч юз йил олдин тижорат банкларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Булар 1688 йилда ташкил қилинган СҲвед Рикс Жиро банки, 1694 йилда ташкил қилинган Aнглия банкларидир. Марказий банк, яъни кредит тизимини бошқариб турувчи, барча банклар фаолиятини назорат қилиб турувчи кредит институт сифатида намоён бўлади.
Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
- банкнотлар (нақт пуллар) емиссияси, давлатнинг олтин-валютаси захираларини сақлаш;
-пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодни мувофиқлаштириш;
-кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш;
- тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш;
-валюта курсини мувофиқлаштириш.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкнотларни муомалага чиқариш функцияси Марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади ва бу аҳолида монопол ҳуқуққа ега.
Давлатнинг олтин - валюта заҳираларини бошқариш функцияси.
Марказий банк давлатнинг олтин, қимматбаҳо металл ва камёб тошларни, валюта захираларини бошқаради. Марказий банклар мамлакат валюта заҳираларини ўзида йиғади ва бу заҳиралар халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси дефицитини қоплаш ва мамлакат миллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатилади.
Пул - кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
-минимал мажбурий резевр меъёрларини ўрнатиш;
-фоиз (дискант) сиёсати;
-тижорат банкларини қайта молиялаштириш;
-очиқ бозор сиёсати;
-таргетрлаш ва бошқалар.
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикасида Марказий банкнинг асосий мақсади - пул-кредит тизими ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга еришишдан иборат.
Пул - кредит сиёсатини самарали амалга ошириш учун Марказий банк пулкредит сиёсатини ривожлантиришнинг бир йилга мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқади. Бу йўналишлар Олий Мажлис томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳаракат дастури сифатида қабул қилинади. Марказий банкнинг вазифалари хилма хил бўлиб, бу қонунда акс еттирилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳуқуқий шахс сифатида давлат мулкига асосланган бўлиб, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса сифатида ўз ҳаражатларини даромадлари ҳисобидан қоплаши керак.
Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қатор муҳим вазифаларни ҳал етади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
-монетар сиёсатни ва валютани бошқариш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ҳамда амалга ошириш;
-Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш;
-банклар фаолиятини тартибга солиш ва банклар фаолияти устидан назорат қилиш;
-Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин, валюта заҳирасини сақлаш ва уларни бошқариш;
-Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил етиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан банк - бу тижорат муассасаси бўлиб, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўловлилик, муддатлилик, қайтариб бориш шарти асосида жойлаштириш операцияларини ва бошқа банк операцияларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |