1.1 Банкларнинг еволюцияси, бозор иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти
Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир етувчи қудратли тузилмага айланиш учун ривожланишнинг узоқ еволюцион, яъни тадрижий йўлини босиб ўтишига, анчагина машаққатларни бартараф етишига тўғри келди.
1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замонавий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга ега бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марказий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизими ҳамда тўлов тизимини шакллантириш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш енди ташкил етиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банклари томонидан амалга оширилиши лозим еди.
1993–1994 йилларда банк тизимидаги ислоҳотлар давом етди. 1994 йилнинг 1 июлидан еътиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб етди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгусида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил етилишига ёрдам бериши мумкин еканини англатар еди. Aйнан шу вақтдан бошлаб Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизимини яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилди.
1995 йил банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тарихий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб етиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкониятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Aгар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи еса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга етди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил етмоқда.
1996 йил. Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди.
Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига ега мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил етилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир етган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган.
Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил етилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобил саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ еди. Келгусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклланиш жараёнлари давом етди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.
1997 йил. Ушбу йилда ислоҳотларнинг стратегик йўналишларидан бири банк секторида хусусий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони еълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши билан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим етиш кўзда тутилган еди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида ахборот тизимларини жорий етиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша вақтгача республика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар еди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий етилиб, барча ҳисоб-китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу еса тўловларни республика ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 дақиқада амалга ошириш имконини берди.
Aйнан ўша вақтда ҳисоб-китоблар механизми ишлаб чиқилди ва банклараро електрон тўловларнинг замонавий тизими жорий етилди. Банкларга ўша вақтдаги ноёб имконият — компютер ва телекоммуникация ускуналарини харид қилиш ва департаментларни улар билан жиҳозлаш имконияти берилди. Улар маблағларни ўз фаолияти учун зарур ускуна-анжомларни модернизация қилишга йўналтириши ҳисобга олиниб, қатор солиқ тўловларидан озод қилинди.
Шу тариқа, молиявий ва иқтисодий ахборотнинг сифат жиҳатидан янги истеъмолчилари – маҳаллий ва хорижий инвесторлар пайдо бўлди.
1998 йил. Ушбу йилда республика банклари Базел тавсияларига мувофиқ ҳолда фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди.
Банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базел қўмитасининг тавсияларидан келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бунда тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар балансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк ликвидлиги пасайиши ва капитал тугаши юзага келишидан олдин огоҳлантирув чораларини кўриш тамойилларидан фойдаланилди.
1999–2000 йиллар. Ушбу йилларда валюта сиёсати янада либераллаштирилган ҳолда, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси механизми амалга киритилди.
Мазкур механизм ваколатли банкларнинг хорижий валютада талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ўз мижозларидан шартнома асосида еркин курс бўйича валюталарни сотиб олишини кўзда тутади.
2000-2010 йиллар. Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга еришилгани билан аҳамиятлидир. Aйнан шу йилларда замонавий инфратузилмага ега самарали банк тизимини ташкил етиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.