Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Давлат бюджети солиқ-
сиз даромадларининг 
туркумланиши


234 

стандартлар ва техник шартлардан четлашган ҳолда тайёрланган 
маҳсулотни ишлаб чиқарганлик ва сотганлик учун тушумлар суммаси

нархларни қўллаш тартибини бузганлик учун жазолар; 

жиноятлар қилиш ва моддий бойликлар камомадида айбдор бўлган 
шахслардан ундириладиган суммалар. 
7. Ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар, шу жумладан: 

давлат кредитлари бўйича фоизлар; 

давлат захираларини сотишдан олинган даромадлар; 

марказлаштирилган экспортдан тушумлар суммаси; 

ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган бошқа тушумлар. 
8. Бошқа турли солиқсиз тушумлар.
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари ҳудудий белгига кўра (муайян 
даражадаги бюджетга киритиш), жалб қилиш ва шакллантириш усулига кўра 
(мажбурий ёки ихтиёрий) ва солиқсиз тушумларини шакллантирадиган 
тўловларни ундиришнинг конкрет асосларига кўра (давлат мулкини 
сотишдан олинган даромадлар) таснифланади. 
Солиқлар ва солиқсиз тўловларнинг кўпгина ўхшаш томонлари билан 
бирга қатор фарқли томонлари ҳам мавжуд. 
Пул маблағларининг муайян қисми давлат хазинасига солиқсиз тўловлар 
тарзида келиб тушади. Улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар сингари 
давлатнинг қонун чиқарувчи идораси томонидан белгиланади. 
Шу билан бирга солиқлар ва солиқсиз тўловлар ўртасида муайян 
фарқлар мавжуд. Жумладан, бу фарқларни қуйидагилардан иборат деб 
белгилаш мумкин: 

солиқсиз тўловлар солиқлардан фарқ қилиб, икки томонлама 
ҳуқуқ ва бурчлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Масалан, фаолиятнинг 
муайян тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш 
мақсадида белгиланган тўловларнинг амалга оширилиши бошқа шартлар 
бажарилгани тақдирда ваколатли рухсатномани бериши лозим бўлади; 

солиқлардан фарқ қилиб, солиқсиз тўловлар кўпчилик ҳолларда 
мажбурий равишда тўланмайди. Солиқ эса уни тўлаш объекти мавжуд 
бўлганида тўланади; 

солиқлардан фарқ қилиб, солиқсиз тўловлар муайян мақсадга 
мўлжалланади ҳамда ана шу мақсадда ундан фойдаланиш лозим. 
Солиқсиз тўловлар республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
даромадларида жамланади. Ушбу маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг 
тўловчилар доираси, солиқ солиш объектлари, солиқ ва йиғимлар юзасидан 
енгиллик ва имтиёзлар, солиқ ва йиғимни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш 
тартиблари маҳаллий ҳокимият идораларининг бевосита ўзлари томонидан 
белгиланади. 


235 
Солиқсиз тўловлар ҳудудий белгисига кўра: умумдавлат миқёсидаги ва 
маҳаллий тўловларга; шаклланиш усулига кўра: мажбурий ва ихтиёрий; 
жамланиш усулига кўра: давлат бюджетида ёки бюджетдан ташқари 
жамланадиган турларга бўлинади. 
Солиқсиз тўловлар ундириш асосларига кўра қуйидаги турларга 
бўлинади: 

табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар.
Бу тўловларнинг табиий ресурслардан тежаб-тергаб, самарали фойдаланишда 
аҳамияти каттадир; 

давлат идоралари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга 
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган турли хизматлар кўрсатишдан олинадиган 
тўловлар. Улар жумласига: 

ташқи иқтисодий ва бошқа фаолият туфайли божхона 
идораларига тўланадиган тўловлар; 

суд ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинганда 
тўланадиган давлат божи; 

давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия (рухсатнома) олиш ва 
товарлар учун сертификатлар олишдаги тўловлар; 

бозорлар, ярмаркалар ва бошқа савдо шахобчаларидан 
олинадиган бир марталик патта тўловлари; 

қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш, лотерея 
ўйинларини ўтказиш учун тўловлар; 

давлат мулкини хусусийлаштиришдан келиб тушадиган 
даромадлар; 

жарима тарзидаги тўловлар (жарималар, пенялар ва бошқалар). 
Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари таркибига давлатга тегишли 
бўлган мулкларни сотиш ва хусусийлаштириш натижасида олинган 
даромадларни, 
давлатнинг 
ташқи-иқтисодий 
фаолиятидан 
олинган 
даромадларни ва хорижий давлатлардан қайтариб бермаслик шарти билан 
олинадиган пул маблағларини киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Умуман олганда, солиқсиз даромадларнинг зарурлиги қуйидаги омиллар 
билан белгиланади: 
1. Давлатга тегишли мулклардан фойдаланиш самарадорлигининг 
пасайиши натижасида давлат секторига тегишли корхоналарнинг молиявий 
ҳолатини яхшилаш мақсадида уларни хусусийлаштиришнинг зарурлиги. 
Давлат секторига мансуб бўлган корхоналарнинг фаолияти кўпчилик 
ҳолларда хусусий сектор корхоналарига нисбатан самарасиз бўлади. Швеция, 
Франция ва Буюк Британия давлатларининг амалиётида бундай ҳолатлар бир 
неча маротаба кузатилган. Масалан, ХХ асрнинг 90-йиллари охирида Буюк 


236 
Британияда давлат секторига мансуб бўлган корхоналарнинг сезиларли 
қисми молиявий йилни зарар билан якунлади. 1998 йилда энг йирик давлат 
корхоналаридан бири «Бритиш телеком» хусусийлаштирилди. Унинг 
акцияларининг бозор баҳоси 6,9 млрд. фунт стерлингни ташкил этар эди. 
ХХ асрнинг 90-йилларининг иккинчи ярмида Францияда давлат 
мулкини хусусийлаштириш натижасида 7,0 млн. киши акциядорларга 
айланди. Умуман олганда, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 
аъзо бўлган мамлакатларда давлат секторининг дефицити 1999 йилда ялпи 
миллий маҳсулотнинг 4,5 фоизини ташкил қилди.
43
Давлат корхоналарини хусусийлаштириш улар фаолиятининг молиявий 
барқарорлигини 
ошишига, 
истеъмол 
бозорини 
товарлар 
билан 
тўлдирилишини таъминлашга, ишсизлик муаммосини ҳал қилишга ҳамда 
ўрта ва узоқ муддатли даврий оралиқларда солиқ тушумларини 
кўпайтиришга сезиларли даражада ҳисса қўшади. 
2. Давлат бюджети даромадларининг миқдорини ошириш заруриятининг 
юзага келиши. 
Давлат бюджети харажатларини сезиларли даражада ўсиши, давлатнинг 
иқтисодий харажатларини ошириш заруриятини пайдо бўлиши ҳукуматга 
солиқсиз даромадларни ошириш тадбирларини ишлаб чиқариш заруриятини 
юзага келтиради. Ана шу мақсадда давлатга тегишли мулкларни сотиш, 
давлатга тегишли хорижий валюталар ва нодир металларни хорижий молия 
бозорларида жойлаштириш йўли билан даромадлар олиш ва хорижий 
ташкилотларнинг молиявий ёрдамларини жалб қилиш заруриятини юзага 
келтиради. Масалан: Ўзбекистон Республикасида ҳукуматга тегишли олтин-
валюта заҳираларининг маълум қисми халқаро молия бозорларида муддатли 
депозит шаклида жойлаштирилади ва ундан фоиз кўринишда даромад 
олинади. Бундан ташқари, солиқсиз даромадлардан давлат бюджети 
дефицетини камайтириш мақсадида ҳам фаол тарзда фойдаланиш мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 
декабридаги 567-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат 
бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2004 йилда давлат 
бюджети дефицитини фақат қадрсизланмайдиган (ноинфляцион) манбалар
шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар 
ҳисобидан молиялаштиришни таъминлаш кўзда тутилган эди.
44
Ривожланган 
хорижий 
давлатлар 
ичида 
Япония 
солиқсиз 
даромадларнинг давлат бюджети даромадларининг ҳажмидаги салмоғининг 
юқори эканлиги билан ажралиб туради. Бу кўрсаткич Японияда 15 фоизни 
ташкил этади. Япония маҳаллий бюджетлари даромадларининг 25 фоизгача 
43
Mariette D. Bercy report a zero sur le dossier du Gredit Jonciur. //Tribune. -P., 1998. –Sept., p.9. 
44
Солиқлар ва божхона хабарлари. №4 (496), 2004 й. 23 январ. 


237 
бўлган қисми солиқсиз даромадлардан ташкил топади. Япония бюджет 
қонунчилигига мувофиқ солиқсиз даромадлар таркибига қуйидаги 
даромадлар киритилади: 
-ижара тўловлари; 
-давлатга тегишли ер майдонлари ва бошқа қўзғалмас мулкларни 
сотишдан олинган даромадлар; 
-жарималар; 
-облигацияларни сотишдан олинган тушумлар; 
-ютуқли лотереяларни сотишдан олинган тушумлар; 
-ўтган йилларда ишлатилмай қолган бюджет маблағлари.
45
Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари даромад манбалари 
сифатида нобарқарор ва доимий хусусиятга эга бўлган даромадлар 
ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish