63
Фойда солиғининг жорий
қилиниши, иқтисодий
моҳияти ва аҳамияти
III БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
3.1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
Ўзбекистон
Республикаси
давлат
бюджети даромадлари 1991 йилга қадар
асосан
далат
корхоналари
фойдасидан
ажратиладиган
ажратмалар
ҳисобидан
шаклланар эди. Ушбу фойдадан ажратма
давлат томонидан белгиланган мажбурий тўлов бўлиб, у корхоналар баланс
фойдасининг 90 фоизгача бўлган қисмини бюджетга олиб кетар эди. Қолган
маблағлар эса корхона томонидан эмас, балки юқори ташкилот топшириғига
кўра тегишли фондларга тақсимланар эди.
Республикамиз
маъмурий-буйруқбозлик
тизимидан
бозор
муносабатларига ўтиши туфайли мамлакатимиз хўжалик турмушида чуқур
ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади. Натижада
мулкчиликнинг турли
шакллари ривожланиши, корхоналарнинг
имкониятини ошиши, бозор
инфраструктураси ривожланиши билан мажбурий
ажратмаларнинг аввалги
тизими корхоналарнинг хўжалик юритиш самарадорлигини таъминлай олмай
қолди ҳамда улар бевосита ва билвосита инвестиция дастурларига тўсқинлиқ
қила бошлади. Чунки, фойдадан ажратма ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра
фақат давлат корхоналари фойдасидан ажратилиши лозим эди.
Бозор муносабатлари ривожланиши билан иқтисодиётни солиқлар
ёрдамида тартибга солиш хусусан, фойдадан ажратмалар ўрнига
даромад
солиғини жорий этиш зарурати пайдо бўлди ва 1992 йилдан бошлаб барча
турдаги хўжалик юритувчи субъектлар “Даромад” солиғини тўлашга
ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси рубл минтақасида қолиб турган вақтда
даромад солиғини олишга ўтиш пул қадрсизланиши туфайли иш хақи
ўсишини чеклаш учун давлат томонидан мажбурий чора бўлди.
Бундай
шароитда ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий аҳволи ёмонлаша бошлади.
Натижада маҳсулотга талаб пасайиб, сотишдан
олинган тушум хажми
камайгани ҳолда, улар ўз ишлаб чиқаришлари йўналишини ўзгартиришга,
фойда олмасалар ҳам жуда ката миқдорда ишчиларга иш хақи тўлашга
мажбур бўлдилар. Бундай ҳолатда амалиётда корхоналар ҳисобот даврида
фойда билан фаолиятларини якунламасада даромад солиғини иш хақи
фондидан белгиланган ставкада тўлашга мажбур эдилар.
1995 йил январ ойидан бошлаб солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини
кучайтириш мақсадида мамлакатимизда
корхоналарнинг фойдасидан
64
2008 й. прог.
2003 й.
2000 й.
2005 й.
2004 й.
2002 й.
2001 й.
12,8
11,3
10,5
8,5
7,1
6,32
5,1
олинадиган солиқ жорий этилди. Шу билан бир қаторда солиқ
тўловчиларнинг айрим тоифалари учун даромад солиғи ва ялпи даромад
солиғи тартиби сақлаб қолинди (тижорат
банклари, суғурта ташкилотлари,
кино-концерт фаолиятини олиб борувчи муассасалар, кўнгил очар ўйинларни
ташкил этувчи
корхоналар, биржа ва бошқа шу каби корхоналар).
2008 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари
таркибига кириб, у давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий
манбалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: