Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

солиқ сиёсатини янада 
такомиллаштириш
зарурлиги ҳам муҳим устувор вазифалардан бири 
сифатида эътироф этилди. Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузаларида солиқ 
тўловчиларга солиққа тортиш тизимида қўшимча имтиёзлар ва 
преференциялар бериш, солиқларни унификация қилиш, солиқ юкини 
енгиллаштириш, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда 
ушбу йўналишда илғор мамлакатлар ижобий тажрибаларидан фойдаланиш 
лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
1
Бундан ташқари, мамлакат Президенти “… 
ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт, солиқ бюджет сиёсатини янада 
эркинлаштириш, бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш” асосий 
устувор йўналишлардан бири эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
2
Шу боисдан ҳам таълим тизимида солиқ соҳасидаги билимларни 
ўргатишда Республикамизда амалга оширилаётган солиқ соҳасидаги 
ислоҳотларни талаба-ўқувчиларга тўлароқ етказиш, ушбу йўналиш бўйича 
истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш, олий ўқув юртлари таълим 
йўналишлари учун ўқув қўлланмалар ва дарсликлар тайёрлаш, солиқ 
соҳасида амалий тадқиқотлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни 
таълим тизимида тадбиқ этишни амалга ошириш хукуматимиз диққат 
эътиборида бўлган асосий вазифалардан ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам ушбу дарслик солиқлар, йиғимлар ва солиққа 
тенглаштирилган тўловларни ўрганишга бағишланган бўлиб, у 5340800 – 
“Солиқлар ва солиққа тортиш” таълим йўналишида таълим олаётган олий 
ўқув юрти талабаларига мўлжалланган.
Дарслик Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати 
тўғрисида”ги қонуни, “Солиқ кодекси”, Ўзбекистон Республикаси 
1
“Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ 
этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи. 2005 йил 29 январь -№20(3565). 
2
“Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадида”. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халк сўзи. 2008 йил 9-феврал.



Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ҳамда бошқа 
солиқ қонунчилигига оид меъёрий хужжатлар асосида тайёрланди. 
Ушбу дарсликда солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар,
давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари ҳамда солиққа оид 
қонунбузилишларга барҳам бериш еттита гуруҳга бўлиб ўрганилган.
Биринчи бобда солиқларнинг иқтисодий моҳияти, объектив зарурлиги, 
функциялари, солиқ элементлари ҳамда солиққа тортиш тамойиллари 
берилган.
Иккинчи бобда солиқлар ва солиққа тенглаштирилган тўловларга 
умумий тушунчалар берилган. Шунингдек, ушбу бобда солиқларнинг 
гуруҳланиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўриб 
чиқилган ва шарҳланган.
Учинчи бобда ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджети даромадлари таркибида 80 фоиз атрофида ўзининг солиқ 
тушумлари билан ҳисса қўшаётган тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаётган юридик шахслар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар 
ўрганилган. Ушбу бобда, асосан, солиқларнинг тўловчилари, солиқ объекти, 
солиқ имтиёзлари, солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш муддатлари 
қисқа ва лўнда берилишига харакат қилинган ҳамда ҳар бир солиқ турлари 
бўйича ўқувчиларнинг фанни ўзлаштиришларига ёрдам берувчи шартли 
мисоллар келтирилган. 
Тўртинчи боб – жисмоний шахсларни солиққа тортиш масалаларига 
бағишланган бўлиб, унда жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк 
солиғи, ер солиғи, даромаддан олинадиган солиқ, тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг қатъий белгиланган солиқлари, 
шунингдек, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель 
ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқларни кўриб чиқишга 
харакат қилинган. Ушбу бобнинг мазмун моҳиятини чуқурроқ ўрганиш 
мақсадида амалий мисоллар ҳам келтирилган. 
Бешинчи бобда давлат бюджетининг нобарқарор характерга эга бўлган 
солиқсиз даромадлари берилиб, унда солиқсиз даромадларнинг зарурлиги, 
моҳияти, уларнинг таркиби келтирилган. Ушбу бобда солиқсиз 
даромадларнинг айрим манбалари бўйича таҳлилий маълумотлар берилиб, 
улар изоҳланган. Ундан ташқари, солиқсиз тўловларнинг солиқли тўловлар 
билан ўхшашлик ва фарқли томонлари ҳам келтирилган. 
Олтинчи бобда бюджетдан ташқари жамғармалар: пенсия жамғармаси, 
Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш 
жамғармалари – уларнинг тўловчилари, жамғармаларга мажбурий 
ажратмаларнинг объекти, ставкалари ва тўлаш муддатлари кўрсатилган. 



Еттинчи бобда соли
ққ
а оид 
қ
онунбузилишларга соли
қ
тизими ор
қ
али 
таъсир этишнинг асосий йўналишлари, соли
қ
тўлашдан бўйин товлашнинг 
асосий усуллари, соли
ққ
а оид 
қ
онунбузилишнинг олдини олиш 
тадбирларининг самарадорлигини ошириш йўллари кўрсатиб берилган. 
Дарслик охирида юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортишга, 
солиқларнинг ҳуқуқий асосларини қамраб олишга харакат қилинган тест 
саволи вариантлари келтирилган. Ушбу тест саволи вариантлари 
ўқувчиларни ўзларининг устида янада кўпроқ ишлашларига, фанни чуқурроқ 
ўрганишга ёрдам беради, деган умиддамиз. 
Ушбу дарслик камчиликлардан ҳоли эмас. Улар кейинги нашрларда 
албатта эътиборга олинади. 




Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish